Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+5' |
|
Ўйин тугади. Фантастика! "Ливерпуль" финалда!
|
90+5' |
|
Энг сўнгги дақиқа бошланди
|
90+1' |
|
Вууууҳ! Мезбонлар майдон марказида тўпни эгаллаб, хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Сўнгги паллада офсайдда қолди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Шакири ўрнига Старриж туширилди.
|
89' |
|
Меҳмонлар босим уюштиришмоқда
|
86' |
|
Юқоридан етказилган узатмадан сўнг Шакири жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
85' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Ориги ўрнига Жо Гомес туширилди
|
84' |
|
Дивок Ориги огоҳлантириш олди. Уни алмаштириш кераклигини айтишмоқда
|
82' |
|
Трент яна бир марта бурчак зарбаси ишлади. Йўқ, мезбонлар жарима зарбаси тепишади. Тўп Альбанинг қўлига тегди
|
79' |
|
ГОООООООЛ! ОРИГИ, 4:0! Мезбонлар бурчак тўпини қўлга киритган пайтда "Барса" футболчилари ухлаб қолишди. Трент тезда ёлғиз қолган Оригини тўп билан таъминлади. Дивок яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!!!
|
76' |
|
Александр-Арнолд олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
|
75' |
|
Нелсон Семеду огоҳлантириш олди. У Манени қўлидан тортиб қолди
|
74' |
|
Вальверде ўзгаришга қўл урди. Артуро Видаль ўрнига Артур тушди
|
73' |
|
"Барса" тўп назоратини ўз томонига олди
|
68' |
|
ВУУУУУҲ! Месси-Ракитич "девор"идан кейин Лео жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Алиссон Беккер бу ўйинда яна бир марта жамоасини қутқармоқда!
|
67' |
|
Мессининг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси
|
66' |
|
Матип сариқ карточка олди. Месси ўзи учун жарима зарбаси ишлаб олди
|
63' |
|
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Пике бош билан хавфни бартараф этди
|
62' |
|
"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Ҳужум қилишда давом этмоқда
|
60' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Филиппе Коутиньо ўрнига Нелсон Семеду туширилди
|
56' |
|
ГОООООООЛ! Вейналдууууум! 3:0! Шакири чап қанотдан етказган узатмани футболчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди
|
54' |
|
ГООООООООЛ! Вейналдум, 2:0! Альба ўз қанотида тўпни олдириб қўйиши натижасида "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Вейналдум 10 метрдан дарвозани ишғол қилди!
|
53' |
|
Иван Ракитич огоҳлантириш олди
|
51' |
|
ВУУУУУҲ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба берди. Алиссон зарбани қайтарди!
|
50' |
|
ВУУУУҲ! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Вейналдум яқин масофадан товони билан зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтариб, иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
|
49' |
|
Серхи Роберто ўз вақтида тўпни майдондан ташқарига тепиб юбормаганида, Мане "Барса" жарима майдончаси ичида яккама-якка вазиятда қолради
|
48' |
|
Мерсисайдликлар таймни юқори фаоллик билан бошлашди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
|
46' |
|
"Ливерпуль"да ўзгариш: Милнер ўрнига Вейналдум туширилди
|
45+4' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ливерпуль" - "Барселона" 1:0. Танаффус
|
45+4' |
|
ВУУУУУҲ! "Барселона" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Мессининг пасидан кейин Альба жарима майдончаси ичида дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Алиссон жамоасини қутқарди!
|
45+3' |
|
Вууууҳ! Месси 22 метрлардан чап оёқда зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
45+1' |
|
Серхио Бускетс сариқ карточка олди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
44' |
|
Меҳмонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончаси остонасида "Барса" футболчиси йиқилди, қоидабузарлик йўқ
|
43' |
|
Шакири бу сафар бурчак тўпини ўйинга киритди. Суарес бош билан тўпни қайтарди
|
42' |
|
Оҳо! Шакири юқоридан яхши узатма берди. Сўнгги паллада Пике тўп йўналишини ўзгартирмаганида Мане дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қоларди
|
37' |
|
Шакири юқоридан етказган узатмани тер Штеген эгаллаб олди
|
36' |
|
"Барселона"нинг ҳужуми: Серхи Роберто ўнг қанотдан икки марта рақиб дарвозаси олдига узатма берди. Ҳар сафар ҳимоячи тўпни қайтарди
|
31' |
|
Хендерсон майдонда тиззасини ушлаб ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак
|
24' |
|
"Барса" ўз услубида ҳужум ташкил қилди. Робертсон тўпни майдондан ташқарига чиқариб юбориб, хавфни бартараф этди
|
22' |
|
Мане чап томондан жарима майдончасига кириб, дарвоза олдига узатма беришга уринди. Тўп эса Бускетснинг оёғига тегиб ортга кетди. Робертсон эса 15 метрлардан дарвозабон томон кучли зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтарди
|
21' |
|
Хендерсон 14 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп Пикенинг бошига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди
|
19' |
|
Бурчак тўпидан кейин Месси 20 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
18' |
|
"Барса" ижросида яна бир хавфли ҳужум. Мессининг узатмасидан кейинг Коутиньо 17 метрлардан зарба берди. Алиссон қийинчилик билан бўлса-да тўпни қайтарди. Бурчак тўпи
|
16' |
|
ВУУУУУУҲ! "Барселона" 100 фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Юқоридан берилган узатма натижасида Альба дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди. Хорди ўзи зарба бериши мумкин бўлган ҳолатда тўпни ортдан келаётган Мессига қолдиришга қарор қилди. Лео бир ҳимоячини алдаб, зарба бермоқчи эди, аммо тўпни йўқотди
|
14' |
|
Вуууууҳ! "Барселона" рақиб прессингидан чиқиб кетиб, хавфли ҳужум ташкил қилди. Коутиньо чап қанотдан олдинга ўтаётган Альбани тўп билан таъминлади. Хорди жарима майдончасига кирди ва орқароққа пас берди. Мессининг зарбасини Алиссон тўсин устидан ўтказиб юборди
|
11' |
|
Фабиньо сариқ карточка олди
|
10' |
|
"Барселона" ҳимоячилардан яна бир қўпол хато. Серхи Роберто томонидан дарвозабонга етказилган узатмани Садьо Мане эгаллаб олишига сал қолди
|
9' |
|
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади
|
7' |
|
ГООООООООЛ! Дивок Ориги ҳисобни очди! 1:0! Альба қўпол хатога йўл қўйиб, тўпнги Манега бериб қўйди. Унинг узатмасидан кейин Хендерсон жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Зарбани тер Штеген қайтарди, аммо бўш қолган дарвозани Ориги осонлик билан ишғол қилди
|
6' |
|
Мерсисайдликлар навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ракитич бош билан тўпни жарима майдончасидан узоқлаштиришди
|
2' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар эгаллаб олиб, хавфни бартараф этишди
|
1' |
|
"Ливерпуль"дан дарҳол жавоб ҳужуми. Иш бурчак тўпи билан якунланди
|
1' |
|
Дастлабки ҳужумни Месси уюштирди. У майдон марказидан бошлаб рақиб жарима майдончаси томон югурди ва жарима майдончаси остонасида йиқилди. Чақир қоидабузарлик қайд этмади
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "кўк-анорранглилар" киритиб беришди
|
' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Бироздан сўнг чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйини "Ливерпуль" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Учрашувни матнли трансляция қилиб борамиз. Биздан узоқлашманг!
|