Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+8' |
|
Ўйин тугади! "Тоттенхэм" камбекни амалга ошириб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Фантастика!!!
|
90+8' |
|
Ўйин давом этмоқда.
|
90+5' |
|
ГООООООООЛ! Лукас Моура, ўйин тугашига 1 сония қолганида "Тоттенхэм" ғалабани тўпини киритмоқда!!!
|
90+5' |
|
Андре Онана вақтни чўзгани учун сариқ олди
|
90+4' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Фернандо Льоренте бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
90+4' |
|
"Тоттенхэм" бурчак тўпи ишлади. Льорис рақиб жарима майдончасига етиб келди
|
90+3' |
|
ВУУУУУҲ! Зиёшнинг зарбасини Льорис қайтарди!
|
90+2' |
|
Мезбонлар бурчак тўпи орқали 30 сония ютишди
|
90+1' |
|
Оҳо! "Аякс" қарши ҳужумга қочиб кетди. Тадич жарима майдончасига кираётган шеригига у қадар муваффақиятли зарба бермади. Шунга қарамай, бурчак тўпи
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
|
89' |
|
"Аякс"да ўзгариш: ван де Беек ўрнига Лисандро Магаллан туширилди
|
87' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Вертонген бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Яннинг ўзи оёқ билан дарвоза томон тепди. Блинд тўпни чизиқ устида қайтарди!
|
86' |
|
Сон Хёнг Мин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, бурчак тўпи ишлади
|
84' |
|
"Тоттенхэм" босим уюштиряпти. Майдон эгалари ҳам жанг қилмоқда
|
82' |
|
"Тоттенхэм"да учинчи ўзгариш: Роуз ўрнига Бен Девис тушди
|
81' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Триппье ўрнига Эрик Ламела туширилди
|
80' |
|
Мезбонлар ижросида қарши ҳужум. Зиёш жарима майдончасига кираётган Тадичга узатма берди. Аммо Душандан тўпни олиб қўйишди ҳимоячилар
|
79' |
|
ВУУУУУУҲ! Ҳаким Зиёш жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди! Омад "Тоттенхэм" томонида бўлди
|
77' |
|
Ҳаким Зиёш огоҳлантириш олди
|
76' |
|
Дэнни Роуз "сариқ" олди. У тўпни қўли билан ўйнагани учун ўйинни тўхтатганди. Футболчи жаҳл билан тўпни ерга қараб отди
|
75' |
|
Сиссоконинг узатмасидан кейин Моура ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, Муссанинг ўзига тўпни қайтарганди. Аммо "Аякс" футболчиси тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
|
73' |
|
Лондонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Альдервейрелд бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
|
71' |
|
Вууууҳ! "Аякс"да яхши имконият! Де Лихт бош ролда! Льорис қутқарди
|
70' |
|
Зиёш айланма узатма билан чап қанотдан дарвозабон майдончасига етиб келган Синкгравенга узатма берди. Аммо Тадич жамоадошига халал бериб қолди
|
67' |
|
"Аякс"да ўзгариш: Долберг ўрнига Дейли Синкгравен туширилди
|
67' |
|
"Тоттенхэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
|
64' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Льоренте бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
64' |
|
Моура хет-трикка эришиши мумкин эди. Де Лихт хавфни бартараф этди
|
63' |
|
Вуууууҳ! Зиёш ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Чап қанотдан етказилган узатма натижасида марокашлик футболчи 11 метрли нуқта устида зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
62' |
|
Мезбонлар яна бурчак тўпини ўйинга киритишди. Мазравий жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
|
61' |
|
"Аякс" дарҳол ўзига келиб, ҳужум ташкил қилди. Зиёш жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
|
59' |
|
ГОООООООЛ! Лукас Моура, 2:2! Сон Хён Мин ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган шеригига узатма берди. Унинг пасидан кейин дарвозабон майдончаси ичида турган Льоренте зарба берди. Ушбу зарбани Онана қайтарди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олаётган пайтда Шёне унга халал бериб қолди. Тўпни эса Моура эгаллади ва 10 метрлардан аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди
|
55' |
|
ГОООООООЛ! Лукас Моура, 2:1! "Тоттенхэм" тезкор қарши ҳужумда ниҳоят "Аякс" дарвозасини забт этди
|
53' |
|
ВУУУУУҲ! Эриксен томонидан берилган ажойиб узатма натижасида Деле Алли яккама-якка вазиятда 6 метрлардан ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Онанадан ажойиб сэйв!
|
51' |
|
"Шпорлар" кутилганидек босим уюштиришмоқда. Бурчак тўпи ишланди
|
46' |
|
Иккинчи тайм бошланди. Давом этамиз
|
46' |
|
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Ваньяма ўрнига Маркос Льоренте туширилди
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Аякс" - "Тоттенхэм" - 2:0. Икки ўйин натижаси бўйича - 3:0. Танаффус. Хўш, танаффусдан кейин "Тоттенхэм" 3та гол ура оладими? Кўрамиз, кутамиз
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
45' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди
|
42' |
|
"Аякс" анча улғайди. 19-20 ёшли йигитлар жуда хотиржам ўйнашмоқда
|
39' |
|
Лондонликлар ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Аммо мудофаани ёриб ўта олмаяпти. Боз устига, "Аякс" ижросидаги қарши хавфли чиқмоқда
|
35' |
|
ГОООООООЛ! Ҳаким ЗИЁШ! 2:0! Амстердамликлар рақибни қарши ҳужумда жазолашди. Льорис бу сафар қутқара олмади
|
30' |
|
ВУУУУУУУҲ! "Аякс" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Тадич чап қанотдан жарима майдончасига кирди, ҳимоячини алдади ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
27' |
|
Ташаббус "шпорлар" томонига ўтди. Улар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Лукас Моура жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
|
23' |
|
Вуууууҳ! "Тоттенхэм" чап қанотдан ажойиб ҳужум ташкил қилди. Деле Аллининг жарима майдончасига берган узатмасидан кейин Сон Хён Мин яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба берди. Онана тўпни эгаллаб олди
|
21' |
|
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Зиёш ўйинга киритди. Лондонликлар тўпни қайтаришди
|
19' |
|
"Шпорлар"нинг бироз муддатли прессингидан "Аякс" яна ўз ўйин услубини тиклади
|
16' |
|
Мусса Сиссоко сариқ карточка олди
|
15' |
|
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Ҳеч ким ортга чекинмоқчи эмас
|
10' |
|
Оҳо! Деле Алли жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, зарба берди. Аммо у аввалроқ офсайдда қолган экан
|
8' |
|
Хўш, "Аякс"нинг голи нимани англатади? Бугун экстра-таймлар бўлмайди. Барча масала 90+ дақиқада ҳал бўлади. "Тоттенхэм" финалга чиқиши учун камида 2та гол уриши керак
|
6' |
|
ВУУУУУУҲ! Сон Хён Мин чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп устун тегиб, 11 метрли нуқта атрофига қайтди. Эриксен бир амаллаб тўпни дарвоза томон йўналтирдию, аммо ҳимоячилар тўпнинг дарвозага бориб тушишига йўл қўйишмади
|
5' |
|
ГОООООООООЛ! Маттейс де Лихт, 1:0! Бурчакдан етказилган етказилган узатмани "Аякс" бош билан дарвозани ишғол қилди!
|
4' |
|
Вууууууҳ! "Аякс" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Льорис қаҳрамонлик кўрсатди. Бурчак тўпи
|
3' |
|
"Аякс" дастлабки хавфли ҳужумни ташкил қилди. Долберг жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилдию, аммо зарба беришга улгурмади. Бошқа футболчининг узатмасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
|
1' |
|
Дарвоқе, ҳали ўйин бошланмасидан олдин "Аякс" йўқотишга учради. Жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири Давид Нерес машғулот пайтида жароҳат олган. Унинг ўрнига Каспер Дольберг асосий таркибда ўйинни бошлади
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Тоттенхэм" футболчилари киритиб беришди
|
' |
|
Бугун "Аякс" оқ-қизил, "Тоттенхэм" эса кўк-яшил рангли футболкаларда ҳаракат қилади
|
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бир неча осатлардан сўнг Чемпионлар лигасининг иккинчи финалчиси ҳам маълум бўлади. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида "Аякс" ўзида "Тоттенхэм"ни қабул қилади. Жамоаларнинг илк учрашувида "Аякс" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгшан эди.
|