Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+2' |
|
Ўйин тугади. Мадрид дербисида "Реал" муҳим ғалабани қўлга киритди ва жамоа пешқадамликни ўзида сақлаб қолади
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
88' |
|
Каземирога сариқ карточка кўрсатилди, ҳакам билан тортишгани учун. Ҳакам майдон марказида қўполликни кўрмасдан, "Атлетико" фойдасига аут белгилаган эди
|
84' |
|
Ферлан Менди огоҳлантирилди
|
83' |
|
"Атлетико" бурчак зарбасини тепди. Самарасиз
|
81' |
|
Хавфли зарба. Винисиус чап қанотдан рақиб жарима майдонига кирди, тўпни ўнг оёғига тўғрилади ва зарба берди. Облак тўпни эгаллади
|
80' |
|
Шиме Врсалько сариқ карточка олди
|
78' |
|
"Атлетико" бурчак зарбасини амалга оширди. Муваффақиятсиз
|
76' |
|
Модрич 20 метрдан зарба йўллади. Ноаниқ
|
74' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Томас Парти ўрнига Серхио Камельо туширилди
|
74' |
|
Менди зарбавор вазиятга чиқди. Аммо унинг зарбасидан кейин тўп осмону фалакка йўл олди
|
71' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Витоло ўрнига Янник Карраско туширилди.
|
70' |
|
Томас Парти олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
|
68' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Бензема бош билан ноаниқ зарба берди
|
68' |
|
Карвахаль бурчак зарбаси ишлади
|
66' |
|
Фелипе огоҳлантирилди
|
64' |
|
Винисиус жарима майдони бурчагидан аниқ зарба берди. Облак осонлик билан тўпни эгаллади
|
63' |
|
Модрия бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар қайтаришди
|
61' |
|
Тўп назорати тўлалигича мезбонлар томонида
|
56' |
|
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 1:0! Винисиус чап қанотдан аниқ узатма билан Мендини олдинга чорлади. Ҳимоячининг чиройли узатмасини Бензема дарвозага жойлаб қўйди
|
53' |
|
Мезбонлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига кириб келишди, аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
|
50' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Мората ўрнига Тома Лемар туширилди
|
47' |
|
Вальверде! 22 метрлардан кучли зарба йўллади. Облак қийинчилик билан бартараф этди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошида Зидан иккита ўзгаришга қўл урди. Кроос ўрнига Винисиус Жуниор, Иско ўрнига Лукас Васкес туширилди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим старт олди. Тўпни ўйинга "Реал" киритиб берди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча - 0:0
|
45+1' |
|
Модрич 30-40 метр масофани югуриб ўтди ва 18 метрлардан аниқ зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
|
42' |
|
ВУУУУУУҲ! Корреа дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
40' |
|
"Атлетико" мураббийи Диего Симеонега сариқ карточка кўрсатилди
|
38' |
|
Зидан жамоаси узоқ вақт тўпни назорат қилиб, бурчак зарбаси ишлади
|
36' |
|
Анхель Корреа томонидан бурчакдан етказилган узатмани Куртуа эгаллаб олди
|
35' |
|
Мезбонлар бугун кўп фол ишлатишмоқда. Қоидабузарликлар бўйича статистика — 6:2
|
32' |
|
"Атлетико" яхши ҳужум ташкил қилди. Каземиро ўз жарима майдони ичида Моратани йиқитди, аммо пенальти йўқ
|
30' |
|
"Атлетико" футболчилари томонидан қўлланилаётган прессинг мезбонлар анча қийнаб қўймоқда
|
28' |
|
Карвахаль жароҳат олди, унга тиббий крдам кўрсатилмоқда
|
24' |
|
ВУУУУУҲ! "Атлетико" ўта хавфли ҳужум ташкил қилди. Корреа яккама-якка вазиятда дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.
|
20' |
|
Чап қанотдан "Реал" жарима майдонига етказилган узатмани Рамос қайтариб қолди, акс ҳолда "матрасчилар" ҳужумчиси яккама-якка вазиятда қоларди
|
19' |
|
"Атлетико" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини тепди. Мезбонлар тўпни қайтаришди, аммо меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Сауль 16 метрлардан йўллаган зарбага бироз аниқлик етишмади
|
18' |
|
ВУУУУУҲ! Хавфли зарба! Витоло "Реал" жарима майдони ичида хотиржамлик билан кучли зарба йўллади. Куртуа қутқарди
|
16' |
|
Кроос 25 метрлардан кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
13' |
|
Ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Бензема ўз жарима майдони ичида тўпни рақибга олдириб қўйди. Натижада "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Карвахаль хавфни бартараф этди
|
11' |
|
Вуууууҳ! "Реал" бурчак зарбасини комбинация шаклида ўйинга киритди. Модрич қанотдан ерлатиб жарима майдонига узатма берди. Рамос 12 метрдан муваффақиятли зарба бера олмади. Ваҳоланки, унга ҳеч ким халал бермаётган эди
|
10' |
|
Менди чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Тўп Бенземагача етиб бормади
|
7' |
|
Рамосдан хавфли зарба. Аввалги бурчак зарбаси пайтида "Атлетико" жарима майдонига келган Рамос қанотдан етказилган узатмани оёғи билан дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
6' |
|
Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Ҳимоячи бош билан қайтарган тўпни Модрич 25 метрлардан дарвоза томон тепди. БУ сафар ҳам тўп ҳимоячилардан қайтди
|
6' |
|
"Атлетико"нинг самарасиз ҳужуми
|
4' |
|
Вальверде ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
|
3' |
|
Тўп майдон марказида, ҳозирча ҳужум кўрмадик
|
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди
|
' |
|
Ўйин олдиданбир дақиқалик сукут... Коби Брайант хотирасига бўлса керак
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Реал" оқ, "Атлетико" эса оқ-қизил йўл-йўл футболка ва кўк шортикда ҳаракат қилади
|
' |
|
Ассалому алайкум, Испания чемпионатининг 22-тури доирасидаги Мадрид дербисига хуш келибсиз. «Реал» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилмоқда.
|