Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+4' |
|
Ўйин тугади. Ўзбекистон - Беларусь - 0:1.
|
90+2' |
|
Жаримадан йўлланган зарба натижасида тўп жонли девордаги футболчимизга тегиб қайтди.
|
90+1' |
|
Рақиблар жарима майдони чизиғи олдида жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
89' |
|
Исмоилов сариқ карточка олди. Тактик фол орқали рақиб қарши ҳужумини тўхтатди
|
88' |
|
Вууууҳ! Холмуҳаммедов йўллаган зарба хавфли чиқди. Дарвозабон маҳорат билан тўпни майдондан ташқарига уриб юборди
|
87' |
|
Бурчак зарбаси ишладик ва уни ўйинга киритдик. Ҳимоячи қайтарган тўпни Холмуҳаммедов эгаллади ва яна рақиб дарвозасига яқинига узатди. Бу сафар Беларусь дарвозасигача 22 метрлардан жарима зарбаси ишладик
|
84' |
|
Беларуслик футболчи Суюнов билан яккама-якка вазиятга чиқди, Элдорни алдаб ён томонга кетди. Аммо у шерикларига аниқ узатма бера олмади. Ҳимоячиларимиз тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этишди
|
83' |
|
Холмуҳаммедовнинг узатмасидан кейин ҳужумчимиз рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллади, аммо Муртазоевга аниқ узатма бера олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
|
81' |
|
Оҳо! Холмуҳаммедов ўнг қанотдан яхши узатма берди. Ҳумоюн Муртазоев тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепишга уринди, аммо зарба аниқ чиқмади
|
80' |
|
Чап қанотдан етказилган узатмани яна рақиб марказий ҳимоячиси қайтарди
|
78' |
|
Беларусда ўзгариш бўлди
|
77' |
|
Футболчимиз чап қанотдан рақиб жарима майдонига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
|
75' |
|
Бурчак зарбасидан самарали фойдалана олмадик
|
74' |
|
Ислом Қобилов йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси тепамиз
|
74' |
|
Беларусь ярим ҳимоячиси Кендиш сариқ карточка олди
|
70' |
|
Ўзбекистонда яна бир ўзгариш рўй берди.
|
69' |
|
Рақиб футболчиси жарима майдонимиз атрофидан зарба берди. Ноаниқ. Негадир бизнинг ҳужумлар ҳеч қовушмаяпти
|
67' |
|
Беларусда иккита ўзгариш бўлди
|
66' |
|
Беларусь хавфли ҳужум ташкил қилди. Рақиб ҳужумчиси Нехайчик ўткир бурчак остида аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
64' |
|
Ўзбекистон яна ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Муртазоев рақиб жарима майдони ичида тўпга ета олмади
|
62' |
|
Ўзбекистон таркибида яна иккита ўзгариш бўлди.
|
61' |
|
Олис масофадан берилган зарбани Беларусь посбони қайтарди
|
61' |
|
Ўзбекистонликлар ўнг қанот бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдонига етказилган узатмага бизникилардан ҳеч ким етиб бора олмади
|
59' |
|
Беларусь бурчак зарбасини амалга оширди, зарба ноаниқ бўлди
|
58' |
|
Драгун йўллаган зарбани Элдор Суюнов қайтарди!
|
57' |
|
ПЕНАЛЬТИ! Ўзбекистон дарвозасига томон
|
55' |
|
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ислом Қобилов ҳам майдонга туширилди.
|
54' |
|
Беларуслик 15-рақамли футболчи чап томондан жарима майдонимизга кириб бориб, зарба берди. Тўп олис устун томондан ўтиб кетди
|
52' |
|
Тўп назорати Беларуслар томонида
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланиб кетди, давом этамиз
|
45' |
|
Иккинчи бўлим аввалида терма жамоамиз сафида ўзгаришлар рўй берди. Бозоров, Муртазоев ва Турғунбоевлар майдонга туширилди
|
45' |
|
Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
|
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1
|
44' |
|
Бобур Абдуҳолиқов қарши ҳужумга тезлик билан ўтиб борди бироқ жарима майдони яқинида тўпни олдириб қўйди
|
35' |
|
Айрим техник носозликларга кўра эфир узилиб қолди. Мазкур вақтда терма жамоамиз ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди
|
18' |
|
ВУУУУҲ! Бурчакдан узатилаган тўпни дарвозабон қайтариб юборди, қайтган тўпга футболчиларимиз зарба йўллашди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
13' |
|
Терма жамоамизнинг убрчакдан уўатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборишди
|
9' |
|
Бобир Абдуҳолиқов жарима майдони ичида йиқилиб, ҳакамдан пенальти сўради, бироқ бош ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди
|
5' |
|
Олег Зотеевнинг Абдуҳолиқовни олдинга чорлаган эди, Бобур тўпга етиб бора олмади
|
1' |
|
Учрашув бошланди! Ўйинни Белорусь термаси бошлаб берди
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
|
' |
|
Бироздан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Белорусь термаси ўртасидаги ўйин бошланади. Мазкур ўйинни матнли трансляция қилиб борамиз
|