Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
        
			                
                    | 90+3' |   | Ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди | 
				                
                    | 90+3' |   | Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 89' |   | Шоунинг узатмасидан сўнг Игало аввалига дарвозабонни алдаб ўтди ва зарба йўллади Мур тўпни қайтаришга улгарди | 
				                
                    | 86' |   | "Шеффилд" футболчиси Крис Бэшем зарба йўллашга улгурмади | 
				                
                    | 80' |   | МЮ сафида ўзгариш: Марсиал, Погба, Фернандеш, Гринвуд, Решфордлар майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Перейра, Игало Мактоминей, Жеймс, Маталар ўйинга қўшилди | 
				                
                    | 74' |   | ГООООООЛ! Марсиалдан хет-трик! Фернандеш-Марсиал-Решфорд-Марси комбинацияси гол билан якунланди | 
				                
                    | 71' |   | ЗАРБАААА! Гринвуднинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди | 
				                
                    | ' |   | #WaterBreak | 
				                
                    | 67' |   | "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу қастдан қоида бузгани учун огоҳлантирилди | 
				                
                    | 64' |   | Мехмонлар сафида ўзгариш: МакГолдрик ўрнига Живкович майдонга тушди | 
				                
                    | 61' |   | Погба рақиб футболчиларини бир-кетин алдаб ўтди, зарба беришда эса унга Марсиал ҳалақит бериб қолди | 
				                
                    | 57' |   | Шоунинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди | 
				                
                    | 54' |   | ВУУУҲ! Гринвуднинг зарбасига бироз аниқлик етишмади | 
				                
                    | 53' |   | Погбанинг зарбасини ҳимоячиларр қайтаришди | 
				                
                    | 48' |   | Иккинчи бўлимни "Шеффилд" ўзгариш билан бошлади. Лис Муссе ўрнига Оливер МакБерни туширилди | 
				                
                    | 47' |   | Иккинчи бўлимни мехмонлар фаолроқ бошлади | 
				                
                    | 45' |   | Иккинчи бўлим бошланди! | 
				                
                    | 45+3' |   | Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:0 | 
				                
                    | 45+2' |   | Гринвуднинг кучсиз зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди | 
				                
                    | 45+3' |   | Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 42' |   | ГООООЛ! Ван-Биссаканинг аниқ узатмасидан сўнг Марсил ўзининг "дубл"ини нишонлади | 
				                
                    | 37' |   | "Шеффилд" футболчисининг бурчакдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди | 
				                
                    | 31' |   | Марсиал Бэлдокга нисбатан қоида бузди | 
				                
                    | 30' |   | "Шеффилд" уйғонди. Жамоа чап қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда | 
				                
                    | 29' |   | "Шеффилд" футболчисининг қанотган узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди | 
				                
                    | ' |   | Маълумот учун Марсиалнинг бугунги гол АПЛнинг жорий мавсумдаги 12-бўлди | 
				                
                    | 25' |   | Давом этамиз... | 
				                
                    | ' |   | Жамоаларга сув ичиб олиш учун ўйин тўхтатилди | 
				                
                    | 22' |   | Магуайр барчакдан узатилан тўпга бош билан зарба йўллаб, ҳисобни яна биттага оширган эди. Аммо ҳакам у тўпни қабул қилишда фол ишлатди деб топди | 
				                
                    | 20' |   | Погба Решфордни қулай вазиятга чиқарди, Маркус яна зарба беришга улгурмади | 
				                
                    | 18' |   | Жарима тўпи... Брунонинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди | 
				                
                    | 12' |   | ВУУУУҲ! МЮ тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтди. Решфорд Марсиални олдинга бошлади, сўнгра ўзи тўпни қабул қилди зарба беришга эса улгурмай қолди | 
				                
                    | 10' |   | Решфорд рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилди, бироқ ҳимояилар қайтарди | 
				                
                    | 7' |   | ГОООООООЛ! Решфорднинг қанотдан узатган тўпини Марсиал дарвозага жойлаб қўйди | 
				                
                    | 6' |   | Майдон эгалари аста-секин устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда | 
				                
                    | 2' |   | Кутилмаганда меҳмонлар ўйинни ҳужумкор бошлади. Дастлабки ҳужум... ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришди | 
				                
                    | 1' |   | Ўйин бошланди! Учрашувни майдон эгалари бошлаб берди | 
				                
                    | ' |   | Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланади! | 
				                
                    | ' |   | Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 107 кундан сўнг "Олд Траффорд"га яна футбол қайтди! | 
				                
                    | ' |   | Қайд этиш жоизки, Поль Погба орадан 10 ой ўтиб, МЮнинг асосий таркибидан ўрин олди. | 
				                
                    | ' |   | Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бир неча дақиқалардан сўнг АПЛнинг 31-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Шеффилд Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Бугунги ўйинни сайтимизда онлайн матнли трансляция қилиб борамиз |