Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+5' |
|
Ўйин тугади. "Барселона" - "Атлетико" - 2:2. "Реал" чемпионликка жуда яқин турибди!
|
90+4' |
|
Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
|
90+4' |
|
Тома Лемар огоҳлантирилди. "Барса" қанотдан жарима зарбаси тепади
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
90' |
|
"Барса"да ўзгариш: Артуро Видаль ўрнига Гризманн туширилди
|
89' |
|
Фати ҳужумда фол ишлатди
|
87' |
|
Мадридликларнинг ҳужуми. Ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди
|
86' |
|
Месси яна юқоридан узатма берди. Видаль тўпга ета олмади
|
85' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Серхио Бускетс ўрнига Ансу Фати туширилди
|
84' |
|
"Атлетико"да 2та ўзгариш: Корреа ва Карраско майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Тома Лемар ва Витоло туширилди
|
81' |
|
Месси томонидан жаримадан етказилган узатмани Бускетс бош билан дарвозага тўғрилашга ҳаракат қилди. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди
|
80' |
|
Карраско сариқ карточка олди. У ҳакамга эътироз билдирди
|
77' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Диего Коста ўрнига Альваро Мората туширилди
|
76' |
|
Сув ичиш маросими бошланди
|
75' |
|
Диего Коста сариқ карточка олди
|
75' |
|
Вуууҳ! Альба чап қанотдан етказган узатмага Видаль бош билан зарба берба берди. Ноаниқ
|
73' |
|
Феликс жарима майдони бурчагидан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллади
|
71' |
|
Вууууҳ! Видалнинг 16 метрдан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
59' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Пике ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилди. Ҳакамдан пенальти сўрамоқда. Аммо ҳеч нарса бўлгани йўқ
|
68' |
|
"Барса" қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига кириб келди ва бурча зарбаси ишлади.
|
67' |
|
Месси томонидан етказилган узатмани Облак эгаллаб олди
|
63' |
|
"Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига Серхи Роберто туширилди
|
62' |
|
ГОООООЛ! Сауль Ньигес, 2:2! Тер Штеген зарба йўналишини топди, тўп унинг қўлига тегиб, тўрга юмалаб кириб кетди
|
61' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Барселона" дарвозасига! Карраско рақиб жарима майдонига кирди ва унинг оёғи ортдан келаётган Семедунинг оёғига тегиб кетди.
|
61' |
|
Месси огоҳлантириш олди. У ҳакамга жаҳл қилиб тўпни тепиб юборди
|
57' |
|
Месси жарима майдонига кираётган Пучга узатма берди. Рики бир амаллаб тўпга етдию, аммо кучли зарба бера олмади. Тўпни Облак эгаллаб олди
|
56' |
|
Хавфли вазият! Ариас ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Диего Коста бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
51' |
|
Фелипе сариқ карточка олди. У Бускетсга нисбатан хавфли ҳаракат қилди
|
50' |
|
ГООООЛ! Месси пенальтидан "Паненка" услубида зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Лео фаолиятидаги 700-гол!
|
48' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Атлетико" дарвозаси томон! Семедуга нисбатан фол ишлатилди
|
46' |
|
Иккинчи тайм бошланди. Тўпни ўйинга "Барса" футболчилари киритиб беришди
|
45+4' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча — 1:1. Танаффус
|
45+4' |
|
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Лангле тўпни қайтариб юборди
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
43' |
|
Месси томонидан етказилган узатмани Диего Коста бош билан қайтарди
|
42' |
|
Месси томонидан йўлланган жарима зарбаси хавфли бўлди. Боз устига, тўп жонли девордаги футболчининг бошига тегиб, йўналишини ўзгартирди. Облак бир амаллаб тўпни юқорига кўтариб юборди
|
41' |
|
Рики Пуч жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 22 метрлар масофа
|
39' |
|
Альба чап қанотдан узатма берди. Суарес тўпга ета олмади
|
35' |
|
Сауль сариқ карточка олди. Мессига нисбатан фол учун
|
31' |
|
Томоқ ҳўллаш учун қисқа танаффус
|
30' |
|
"Кўк-анорранглилар" яхши ҳужум ташкил қилишди. Бускетснинг узатмасидан кейин Альба рақиб жарима майдони чап томонида тўпни қабул қилди ва Мессига узатма берди. Лионелнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
|
27' |
|
"Барса" тўпни назорат қилмоқда, аммо рақиб мудофаасини ёриб ўта олмаяпти
|
22' |
|
Вуууууҳ! Месси жарима майдонига бурчак томондан кирди ва айланма зарба берди. Тўп дарвоза устунига енгил тегиб, майдонни тарк этди
|
19' |
|
ГООООЛ! Сауль Ньигес, 1:1! Пенальтидан такрорий зарбани ярим ҳимоячи голга айлантирди. Диего Коста бу сафар жазм эта олмади
|
18' |
|
Ҳакам билан тортишгани учун Пике ҳам огоҳлантириш олди
|
17' |
|
Марк-Андре тер Штегенга сариқ карточка кўрсатилди
|
17' |
|
Амммо! VAR вазиятни қайта кўриб чиқиб, қайтадан пенальти тепилишини кўрсатди. Тер Штеген зарбадан олдин икки оёғи билан дарвоза чизиғини тарк этган экан.
|
16' |
|
Вууууууҳ! Тер Штеген Диего Коста томонидан йўлланган зарбани қайтарди!
|
15' |
|
ПЕНАЛЬТИ! "Барселона" дарвозасига! Карраско чап қанотдан аввал Пикедан ўтиб кетди, сўнгра Видаль жарима майдони ичида уни йиқитди!
|
15' |
|
Тўп назорати каталонияликлар томонида
|
11' |
|
ГОООООООЛ! "Барселона" ҳисобни очди. Месси томонидан бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп Диего Костанинг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди
|
11' |
|
Месси ўткир бурчак остида ерлатиб зарба берди. Диего Коста тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
10' |
|
Тўп Саулнинг қўлига тегди. Жарима майдонининг ён томонидан жарима зарбасини Месси тепади
|
8' |
|
Ракитич рақиб жарима майдони ташқарисида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва 20 метрлардан кучли зарба берди. Облак тўпни ён томонга уриб юборди
|
8' |
|
Месси жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
6' |
|
Вууууууҳ! Карраско қанотда белгиланган жаримадан хавфли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
|
3' |
|
Лоди чап қанотдан бурчак яқиниданн жамоадошига аниқ пас берди. Сўнгги паллада Альба Льорентенинг зарба беришига халал бериб қолди
|
2' |
|
Пуч чап қанотдан олдинга ўтиб, нарига қанотдаги Суаресга аниқ пас берди. Луис 18 метрлардан йўллаган зарба кучли чиқмади. Ян Облак осонлик билан тўпни эгаллади
|
1' |
|
Учрашувга старт берилди
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатида энг марказий ўйинлардан бири бошланмоқда. 33-тур доирасида «Барселона» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилмоқда.
|