Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
        
			                
                    | 90+7' |   | Учрашув якунланди Қизиқарли ва ҳужумкор ўтган учрашувда "Нефтчи" аъзолари Шаҳзодбек Убайдуллаев томонидан киритилган ягона гол эвазига 3 очкони қўлга киритди.
 | 
				                
                    | 90+4' |   | "Қўқон-1912" катта куч билан олдинга бормоқда. "Нефтчи" эса ҳисобни сақлаб қолишга уринмоқда | 
				                
                    | 90' |   | Учрашув ҳаками 6 дақиқа қўшиб берди | 
				                
                    | 89' |   | ГОООООООООООООООЛ!! "Нефтчи" ҳисобни очди. Шаҳзодбек Убайдуллаев 11 метрлик жаримадан фойдаланди | 
				                
                    | 89' |   | ПЕНАЛЬТИ! "Нефтчи" мухлислар" жарима зарбаси ишлаб олди | 
				                
                    | 87' |   | Ўйинда тўхталиш. Бош ҳакам VAR тизими орқали вазиятга ойдинлик киритмоқчи | 
				                
                    | 84' |   | Қўқон-1912 футболчиси Ойбек Рустамов огоҳлантирилди | 
				                
                    | 82' |   | Майдонда футболчилар ўртасида тортишув юзага келди. Лекин ҳакам вазиятга аралашди | 
				                
                    | 80' |   | Қўқонликлар ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо Азимовнинг зарбаси аниқ эди. Рақиб посбони маҳорат кўрсатди. Бурчакдан киритилган тўп ҳам самарасиз якунланди | 
				                
                    | 78' |   | УХХХХХХ...Сидиқов ажойиб пас билан Жамшид Хасановни олдинга чиқарди. Ҳимоячилар сўнгги паллада ҳалақит қилиб қолишди. | 
				                
                    | 77' |   | Ҳар икки жамоада ҳам ўзгариш. "Нефтчи"да Абдуллаев ўрнига Шаҳзодбек Убайдуллаев майдонга тушди. "Қўқон-1912" жамоасида эса Мўмин Мелиевнинг ўрнига Шаҳзодбек Нурматов майдонга тушди | 
				                
                    | 73' |   | Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Аммо дарвозалар қаршисида хавфли ҳужумлар кузатилмаяпти. | 
				                
                    | 70' |   | "Қўқон-1912"да ўзгариш! Билолхон Тошмирзаевнинг ўрнига Жамшид Хасанов майдонга тушди | 
				                
                    | 67' |   | Қўқонлик футболчилар қарши ҳужум уюштирди. Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ | 
				                
                    | 65' |   | "Нефтчи"да ўзгариш! Ойбек Қиличев, Улуғбек Хошимов ҳамда Аббос Ғуломовлар ўрнига Марко Шарич, Сирожиддин Қўзиев ва Суннатилло Абдуллажоновлар майдонга туширилди | 
				                
                    | 62' |   | Авазхон Маматхўжаев қулай вазиятдан фойдалана олмади | 
				                
                    | 62' |   | "Нефтчи" позицион ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрмоқда | 
				                
                    | 59' |   | Аббосжон Ғуломов "Қўқон-1912" дарвозаси олдида хавфли вазият яратишга уруниб кўрди, лекин йўллаган зарбаси жуда ноаниқ! | 
				                
                    | 57' |   | Иккинчи тайм қўқонлик футболчиларнинг бироз устунлиги остида кечмоқда. Ҳозирча "Нефтчи" аъзоларинг ишлари юришмаяпти | 
				                
                    | 53' |   | "Қўқон-1912" аъзоси Жавоҳир Сидиқов ўйинни иккинчи таймни анча фаол тарзда ўтказмоқда | 
				                
                    | 50' |   | Яна футболчилар тўқнашиб кетишди.Ўйин темпи жуда баланд. Футболчилар ўзларини ҳам рақибларни ҳам аяб ўтришмаяпти. | 
				                
                    | 46' |   | Ўзгариш! Санъат Шихов ўз ўрнини Сардор Азимовга бўшатиб берди | 
				                
                    | 45' |   | Қадрли футбол мухлислар, 	"Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашувида иккинчи тайм бошланди. | 
				                
                    | 45' |   | Қадрли футбол мухлислар, учрашувнинг 1тайми якунланди. Ҳозирча ҳисоб — 0:0 | 
				                
                    | 45' |   | Учрашув ҳаками ўйинга 2 дақиқа вақт қўшиб берди | 
				                
                    | 42' |   | Ҳозиргина майдонга тушган Александр Ешичдан кучли зарба.... Аммо тўп ноаниқ кетди. Эссиз, қулай вазият эди | 
				                
                    | 42' |   | Ухххххххххх! Бизда ҳисоб очилиши мумкин эди | 
				                
                    | 41' |   | Бирнчи бўлим охирида "Нефтчи" сафида ўзгариш бўлди. Жамоа сардори Лутфулла Тўраев заҳирага олинди. Унинг ўрнига Александр Ешич тушди | 
				                
                    | 39' |   | "Нефтчи" чап қанотдан ҳужум уюштирди, лекин ҳакам ушбу вазиятни оффсайд деб топилди | 
				                
                    | 36' |   | Учрашув охири бироз кескинлашди | 
				                
                    | 34' |   | Қўқонликлар вакили Иван Йосович қўпол ҳатти-ҳаракати учун сариқ карточка билан жазоланди | 
				                
                    | 31' |   | Мурод Холмуҳаммедов жарима зарбаси ижро этди, лекин тўп мухлислар томонга учиб кетди | 
				                
                    | 31' |   | Мурод Холмуҳаммедов жарима зарбаси ижро этди, лекин тўп мухлислар томонга учиб кетди | 
				                
                    | 30' |   | Майдон марказида футболчилар тўқнашиб кетишди. Кичик жароҳат туфайли ўйинда бироз тўхталиш юзага келди | 
				                
                    | 26' |   | Аброрбек Исмоиловнинг бир ўзи "Қўқон-1912" ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилди, лекин зарба беришга улгурмади | 
				                
                    | 25' |   | Жавоҳир Сидиқовга нисбатан ишлатилган фол учун Даниэль Стойкович сариқ карточкага лойиқ кўрилди | 
				                
                    | 23' |   | Учрашувнинг темпи яна пасайиб кетди. Асосан ўйин майдон марказида бўлмоқда | 
				                
                    | 20' |   | "Нефтчи"нинг чап қанотдан уюуштирган ҳужуми қўполлик билан тўхтатилди | 
				                
                    | 20' |   | Учрашув кескин курашларга бойиб бормоқда. Аммо бироз устунлик "Нефтчи" футболчилари томонда | 
				                
                    | 17' |   | Майдон марказида Мўмин Мейлиевга нисбатан бўлган қоида бузарлик сабаб Ойбек Қиличев бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди | 
				                
                    | 15' |   | Ҳар икки дарвоза олдида кетма-кет хавфли вазият яратилди | 
				                
                    | 14' |   | "Қўқон-1912" жамоаси ҳам чап қанотдан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ вазият қўлдан чиқарилди | 
				                
                    | 12' |   | Датлабки хавфли вазият кузатилди. "Нефтчи" футболчиси Лутфулла Тўраев чамаси 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди | 
				                
                    | 10' |   | "Қўқон-1912" футболчиси Ойбек Рустамов жароҳат олди | 
				                
                    | 8' |   | Ҳозирча ҳеч қайси жамоа устунлиги кузатилмаяпти. Вақти-вақти билан ҳар икки жамоа ҳам имконият яратишга ҳаракат қилмоқда | 
				                
                    | 5' |   | Учрашув ҳозирча сокин кечмоқда. Ҳар икки жамоа бир-бирини майдонда ўрганмоқда | 
				                
                    | 3' |   | "Нефтчи" жарима зарбаси тепишга муваффақ бўлди,лекин қўқонликлар посбони тўпни ушлаб олди | 
				                
                    | 2' |   | Бугунги учрашувни "Нефтчи" сариқ-қора либоларда ҳаракат қилса, "Қўқон-1912" жамоаси кўк либосларда майдонга тушган | 
				                
                    | 1' |   | Учрашув бошланди | 
				                
                    | 0' |   | Демак, қадрли футбол мухлислари 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати расман очиқ деб эълон қилинди | 
				                
                    | 0' |   | Стадион бўйлаб давлатимиз мадҳияси янграмоқда | 
				                
                    | 0' |   | "Нефтчи" 1189 кундан сўнг деганда яна Ўзбекистон чемпионатида қатнашмоқда ва бу том маънода фарғоналик мухлисларни қувонтирган бўлса керак | 
				                
                    | 0' |   | Учрашув бошланишига ҳамма нарса шай ҳолатга келтирилган. Бугун ҳар икки жамоа ўз мухлисларига ҳақиқий футбол байрамини туҳфа этади деган умиддамиз | 
				                
                    | 0' |   | Ушбу баҳсни сизлар билан камина Жамшиджон Маҳмудов кузатиб боради | 
				                
                    | 0' |   | Яна бир неча дақиқадан кейин Фарғонадаги "Ўзбекистон" стадионида Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги "водий дерби"си бошланади. | 
				                
                    | 0' |   | Ассалому-алайкум, қадрли футбол мухлислари |