Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
        
			                
                    | 90+3' |   | Учрашув якунланди | 
				                
                    | 90+1' |   | "Нефтчи"да Ғуломов ўрнига Абдуллажонов туширилди | 
				                
                    | 90' |   | Иккинчи  таймга 3 дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 88' |   | Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди | 
				                
                    | 87' |   | "Нефтчи"да стандарт вазият. Ҳусниддин  Ғофуров узатиб берган тўпни тошкентлик футболчилар қийинчилик билан қайтарди | 
				                
                    | 85' |   | Ҳусниддин Ғофуров узоқдан кучли зарба йўллади. Аммо Қувватов тўпни хотиржамлик билан ушлаб олди | 
				                
                    | 82 ' |   | "Пахтакор" футболчиси Ларин огоҳлантирилди | 
				                
                    | 80' |   | "Нефтчи" ҳам ўз омадини рақиб жарима майдонидан қидирмоқда. Лекин ҳозирча хавфли ҳужумлар кузатилмаяпти | 
				                
                    | 74' |   | "Нефтчи" аъзоси Ҳусниддин Ғофуров огоҳлантирилди. | 
				                
                    | 74' |   | "Нефтчи"да ўзгариш. Убайдуллаев ўрнига Сарич, Есич ўрнига Қўзиев майдонга туширилди | 
				                
                    | 70' |   | Ҳожимат Эркинов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади | 
				                
                    | 69' |   | Сардор Рашидов майдонга туган заҳоти хавфли ҳужумда қатнашди ва у тепган тўпни Акбар Тўраев қийинчилик билан қайтариб қолди | 
				                
                    | 67' |   | "Пахтакор"да бирданига иккита ўзгариш. Турғунбоев ўрнига Рашидов, Собирхўжаев ўрнига Шаркич туширилди | 
				                
                    | 65' |   | "Пахтакор" ўйинда тўлиғича устунлик қилмоқда. "Нефтчи" дарвозабони Тўраев яққол голдан жамоасини сақлаб қолди | 
				                
                    | 61' |   | "Нефтчи" таркибида ўзгариш. Улуғбек Хошимов ўрнига Иззатилла Абдуллаев, Ойбек Қиличев ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга туширилди. | 
				                
                    | 59' |   | Чераннинг ажойиб узатмасидан кейин Сайфиев зарба берди, тўпни Тўраев эгаллаб олди | 
				                
                    | 56' |   | "Нефтчи"да икки футболчи огоҳлантирилди. Убайдуллаев ва Қиличев ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди | 
				                
                    | 52' |   | Гооооооооооол. Драган Черан. 
 Алижонов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Драганга аниқ оширди. Черан эса тўпни дарвозага шунчаки киритиб қўйди
 | 
				                
                    | 48' |   | Дастлабки дақиқалардан "Пахтакор" ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда | 
				                
                    | 45' |   | Қадрли дўстлар, "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашуви иккинчи бўлими бошланмоқда | 
				                
                    | 45+2' |   | Қадрли дўстлар, учрашувнингбиринчи тайми якунланди. "Пахтакор" - "Нефтчи" ҳозирча - 0:0 | 
				                
                    | 45' |   | Биринчи таймга икки дақиқа қўшиб берилди | 
				                
                    | 44' |   | Фарғона клубининг жаримадан йўллаган зарбаси ўз манзилига етиб бормади | 
				                
                    | 43' |   | Алибоев "Нефтчи" футболчисига нисбатан қоида бузди | 
				                
                    | 41' |   | "Нефтчи" Акбар Тўраев кичик жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам берди | 
				                
                    | 39' |   | Икром Алибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг ҳимоячи тўпни қийинчилик билан қайтарди | 
				                
                    | 36' |   | Эркинов дарвозабонни алдаб ўтиб, тўпни тепди, бироқ зарба кучсиз чиққани сабабли ҳимоячи тўпни қайтаришга улгурди | 
				                
                    | 33' |   | "Пахтакор" ҳар икки қанотдан фаол тарзда ҳужум қилмоқда. Аммо мезбонлар сафида вазиятни якунлайдиган футболчи етишмаяпти | 
				                
                    | 30' |   | "Пахтакор" жарима зарбаси ижро этди. Икром Алибоев тепган тўп жонли деворга тегди. Қайтган тўпга Алижонов зарба берди, аммо у тепган тўп анча ноаниқ | 
				                
                    | 28' |   | "Нефтчи" аъзоси Аброр Ғофуров огоҳлантирилди | 
				                
                    | 25' |   | "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолганидан кейин бироз ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Улар энди ўз омадини қарши ҳужумда синаб кўради | 
				                
                    | 21' |   | Исмоилов вазияти ВАРда кўриб чиқилди ва ҳакам футболчини майдондан челатилди | 
				                
                    | 19' |   | "Нефтчи" футболчиси Аброр Исмоилов огоҳлантирилди. У тўп учун курашда "Пахтакор" футболчиси оёғига жиддий  зарба бериб юборди | 
				                
                    | 17' |   | Азиз Турғунбоев "Пахтакор"нинг ҳужумини ривожлантиришга ҳаракат қилди, лекин "Нефтчи" ҳимоячилари уни вақтида зарарлантира олди | 
				                
                    | 15' |   | "Нефтчи" ҳам қарши ҳужумда омадини синаб кўрди. Фарғоналиклар ҳужумчиси тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди | 
				                
                    | 13' |   | "Пахтакор" ўнг қанот бўйлаб ҳужум уюштирди. Лекин "шерлар"нинг ҳужуми узилиб қолди | 
				                
                    | 10' |   | Суперлиганинг 1-турида ҳар икки жамоа ҳам ғалабани тантана қилган. "Нефтчи"  "Водий дербиси"да "Қўқоон-1912"ни минимал ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, "Пахтакор" сафарда "Динамо"дан устун келган. Бугунги баҳсда қайсидир ёки ҳар икки клуб ҳам очко йўқотиши аниқ! | 
				                
                    | 07' |  | Тўп назоратида бироз устунлик "Пахтакор" томонда, лекин "Нефтчи"нинг қарши ҳужумлари хафли бўлмоқда | 
				                
                    | 05' |   | "Нефтчи" гол урган эди, аммо ҳакам ҳужумда фол қайд этилди деб, голни инобатга олмади | 
				                
                    | 03' |   | "Пахтакор" позицион ҳужумга ўтишга уриниб кўрмоқда. | 
				                
                    | 01' |   | Учрашув бошланди | 
				                
                    | 00' |   | Қадрли дўстлар,жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда | 
				                
                    | 00' |   | Ассалом-у алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур учрашувлари давом эттирилади. Тошкентдаги "Марказий" стадионида "Пахтакор" Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қуйидаги учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция шаклида кузатиб боришингиз мумкин |