Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+5 ' |
|
Хакам хушаги чалинди. Ўйин 1-0 ҳисобида якунланди. Ўйиндаги ягона гол 75 дақиқада Улуғбек Ҳошимов томонидан киритилди.
|
90+4' |
|
Велмират Баллаков хакам томонидан огоҳлантирилди.
|
90+' |
|
Ўйинга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
|
90' |
|
Туркманистон футболчилари яқин масофадан жарима зарбасини йўллашди. Абдувохид Нематов зарбани бартараф этди.
|
88' |
|
Рақибларимиз жуда ҳавфли зарба йўллашди. Тўп дарвоза тўсинига тегди.
|
86' |
|
Одилбек Абдумажидов сариқ карточкага лойиқ кўрилди
|
83' |
|
Рақибларимиз бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди.
|
79' |
|
Алибек Давронов ўрнига Одилбек Абдумажидов майдонга туширилди
|
79' |
|
Учрашувда тўҳталиш юзага келди. Ҳимоячимизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
|
75' |
|
Улуғбек Ҳошимов пенальтидан унумли фойдаланиб ўйинда ҳисобни очди.
|
74' |
|
Ҳамюртларимиз пенальти тепиш имконига эга бўлишмоқда.
|
73' |
|
Термамиз кўплаб ҳужумлар уюштирмоқда аммо зарбалар дарвоза томон етиб бориши ҳам мушкул бўлмоқда.
|
70' |
|
Руслан Жиянов ва Аббос Файзуллаев майдога тушишмоқда. Улар Жасур Жалолиддинов ва Ҳусайн Норчаевни алмаштиришди.
|
65' |
|
Жалолиддиновдан узоқ масофадан зарба йўллади аммо ноаниқ.
|
63' |
|
Термамиз таркибида Диёр Холматов, Отабек Жўрақўзиев алмаштирилди. Уларнинг ўрнига Иброҳим Ибрагимов ва Улуғбек Ҳошимов ўйинга қўшилди.
|
61' |
|
Ўйин темпи анча пасайди. Ҳамюртларимиз энди тўлиқ ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
|
55' |
|
Ҳусайн Норчаевдан бугун омад яққол йуз ўгирмоқда. Унинг зарбалари дарвозага киришни истамаяпти.
|
53' |
|
Термамиз рақиб дарвозаси ёнида асосий вақтини ўтказмоқда. Афсуски йўлланган зарбалар дарвозага киришни истамяпти. Диёр Холматовнинг ажойиб зарбасини дарвозабон қайариб юборди.
|
50' |
|
Жамоамизда яхши вазият. Яқин масофадан жарим тепиш имконига эгамиз.
|
45' |
|
Иккинчи таймга бир неча дақиқадан кейин старт берилади. Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.
Ҳакам ҳуштаги чалинди. ўйиннинг 2 тайми бошланди.
|
45+3 ' |
|
Биричи тайм ўз ниҳоясига етди. ҳисоб 0-0
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
|
37' |
|
Рақибларимиз дарвозабони жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. У дарвоза томон кетаётган тўпни қайтариш чоғида устун билан тўқнашди.
|
35' |
|
Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозабонидан тўпни олиб қўйишига бир баҳия қолди.
|
34' |
|
Ҳусайн Норчаев жуда қулай имкониятдан фойладана олмади. Унинг йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
|
29' |
|
Бурчак тўпидан узатилган тўпни Бўриев дарвозага тўғирлаб қўйишга ҳаракат қилди, аммо Туркманистон дарвозабони зарбани бартараф этди.
|
27' |
|
Жасур Жалолиддинов рақиб жарима майдончаси яқинидан зарба йўллади. Туп рикошет ҳолатида дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
|
23' |
|
Бегенчмират Мирадов сариқ карточка олди. У Ҳожимат Эркиновга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатди.
|
21' |
|
Рақибларимиз тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.
|
16' |
|
Ҳожимат Эркинов рақиб дарвозасини ишғол қилган эди. Аммо унга узатилаётган тўп аввал майдон ташқарисига чиқиб улгурган экан.
|
14' |
|
Алибек Давронов супер имкониятни кўкка совурди.
|
13' |
|
Рақибларимиз ҳам фаоллашиб қолишди. Ўйин бироз марказга кўчди.
|
10' |
|
Шамаммет Ҳадйров Туркамнистоннинг биринчи зарбасига муаллифлик қилди. Дарҳақиқат унинг йўллаган тўпи дарвозамиз йуқорисидан ўтиб кетди.
|
7' |
|
Ухххххх! Отабек Жўрақўзиев бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо у зарба йўллашга кечикди.
|
5' |
|
Холматов бурчак тўп ишлаб олди. Ёшларимиз ўйинни яхши бошлашди.
|
3' |
|
Диёр Холматов рақибга нисбатан қўпол ўйнади.
|
2' |
|
Ҳамюртларимиз ҳавфли ҳужум яратди. Аммо Диёр Ҳолматовнинг узатмасини дарвозабон бартараф этди.
|
1' |
|
Хакам ҳуштаги чалинди. Ўйинга старт берилди. Ҳамюртларимиз тўпни ўйинга киритишади.
|
0' |
|
Терма жамоамиз кўк рангли либосда майдонга тўшишса, меҳмонлар ўйинни оқ рангли либосда ўтказишади.
|
0' |
|
Жамоалар майдонга олқишлар садоси остида чиқиб келишмоқда. Йигитларимизга омад тилаймиз!
|
0' |
|
Стадион осмонида мушаклар отилмоқда. Юртимиз ушбу футбол байрамига юқори даражада тайёргарлик кўргани сезилиб турибди.
|
0' |
|
Очилиш маросимидаги атмосфера шунчаки дахшат! Ҳамюртларимиз ҳам бизни хурсанд қилади деган умиддамиз. Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.
|