Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
' |
|
Маркиньос, устунни пойлади!
Хорватия - Бразилия - 4:2! Хорватлар ярим финалга чиқишди. Бразилия эса ЖЧни тарк этмоқда!
|
' |
|
Оршич, гол! Алиссон йўналишни топди, аммо тўп бурчакка кириб кетди.
Хорватия - Бразилия - 4:2!
|
' |
|
Педро, гол!
Хорватия - Бразилия - 3:2!
|
' |
|
Лука Модрич, гол!
Хорватия - Бразилия - 3:1!
|
' |
|
Каземиро, кучли зарба ва гол! Хорватия - Бразилия - 2:1!
|
' |
|
Майер, гол! Хорватия - Бразилия - 2:0! Хорватлар дастлабки икки зарбани марказ бўйлаб йўллаб, гол уришмоқда
|
' |
|
Родриго! Ливакович қайтарди! Хорватия - Бразилия - 1:0!
|
' |
|
Влашич, гол! Хорватия - Бразилия - 1:0!
|
' |
|
Пенальтилар серияси. Дастлабки зарбани Хорватия тепадиган бўлди
|
120+2' |
|
Ҳакамнинг ҳушатига янгради. Қўшимча бўлимлар ҳам якунланди. Навбат пенальтилар сериясига
|
120+1' |
|
Вуууҳ! Яна Ливакович қутқарди. Алекс Сандро томонидан берилган зарбани хорватиялик посбон бартараф этди. Доминик бугун 10та сэйв намойиш этди.
|
120+1' |
|
Бразилия ўнг қанотдан жарима зарбаси тепади
|
120' |
|
Иккинчи қўшимча бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
118' |
|
Петкович сариқ карточка олди, голни футболкани ечиб нишонлагани учун
|
117' |
|
ГОООООООЛ! Ҳисоб тенглашди. Бруно Петкович — 1:1. Хорватлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдонига етказилгану узатмага Петкович 11 метрли нуқта устида зарба берди. Зарба муваффақиятли чиқмади, аммо бурчакка борган зарбани Алиссон қайтара олмади
|
116' |
|
Хорватия ихтиёрида беш дақиқа вақт қолди
|
114' |
|
Антони бурчак зарбаси ишлади
|
113' |
|
Хорватияда ўзгариш: Брозович ўрнига Оршич туширилди
|
111' |
|
Бразилия тўлиқ ҳимояга ўтиб олди
|
110' |
|
Модрич бурчакдан узатмани амалга оширди. Иш зарбагача етиб бормади
|
110' |
|
Хорватияда ўзгариш: Соса ўрнига Анте Будимир тушди
|
109' |
|
Хорватиянинг ҳужуми. Қанотдан узатма берилди. Тўпга ҳужумчи ета олмади
|
106' |
|
Тўртинчи бўлим бошланиб кетди.
|
106' |
|
Бразилияда иккита ўзгариш бўлди: Милитао ўрнига Алекс Сандро, Лукас Пакета ўрнига Фред туширилди
|
105+3' |
|
Биринчи қўшимча бўлим якунланди. Жамоалар дарвозаларни алмашишади
|
105+1' |
|
ГООООООООЛ! Неймар! Ниҳоят ҳисоб очилди. Неймар ҳужумни ўзи бошлади. У йўл-йўлакай жамоадошлари билан икки марта "девор" ўйнади ва жарима майдонига кириб, дарвозабонни ҳам алдба ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилди!
|
105' |
|
Биринчи экстра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
105' |
|
Данило олис масофадан жуда ноаниқ зарба берди
|
103' |
|
Вуууҳ! Хорватия жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади! Петкович 14 метрлардан тўпни юқорига тепиб юборди
|
101' |
|
Педро чалқанча услубда зарба беришга уринди. Зарба муваффақиятли чиқмади. Тўпни Ливакович эгаллаб олди
|
99' |
|
Родриго чап қанотдан рақб дарвозаси яқинга узатма берди. Педро тўпга бироз ета олмади
|
97' |
|
Бразилияликлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига киришга уринишди. Сўнгги паллада хорватлар тўпни қайтариб қолишди
|
95' |
|
Бразилия терма жамоаси аъзоларида асабийлик кузатила бошланди
|
92' |
|
Неймардан бурчак зарбасини тепди. Иш зарбагача етиб бормади
|
91' |
|
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди. Тўпни ўйинга бразилияликлар киритиб беришди
|
90+5' |
|
Иккинчи бўлим тугади. Ўйинда ҳамон ҳисоб очилмади. 30 дақиқалик қўшимча бўлимларга навбат берилади
|
90+4' |
|
Антони томонидан 24 метрдан йўлланган зарба хавфли чиқмади
|
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
|
90+1' |
|
Неймар бурчак етказган узатмани европаликлар қайтаришди
|
86' |
|
Бразилия бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди
|
84' |
|
Бразилияда учинчи ўзгариш: Ришарлисон ўрнига Педро туширилди
|
82' |
|
Ришарлисон 11 метрли нуқта устида бош билан зарба берди. Ноаниқ
|
80' |
|
Вуҳ! Бразилиянинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Неймар олис устун томонда ўзига бўйсундирди ва орқадан етиб келган Пакетага етказди. Лукаснинг зарбасидан сўнг тўпни Ливакович эгаллаб олди
|
77' |
|
Маркиньос сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Модрични қўли билан тўхтатиб қолди
|
76' |
|
Вууууҳ! Доминик Ливакович! Неймар билан юзма-юз вазиятда хавфни бартараф этди
|
72' |
|
Хорватияда дастлабки ўзгаришлар: Пашалич ва Крамарич майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Никола Влашич ва Бруно Петкович туширилди.
|
68' |
|
Каземиро огоҳлантириш олди. Рақиб оёғига тепгани учун
|
66' |
|
Вуууҳ! Ливакович муқаррар голдан қутқариб қолди. Ҳимоячилар рақиб фуболчининг зарбасини қайтаргандек бўлишди. Аммо тўпга Лукас Пакета етиб борди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Доминик яна қаҳрамонлик кўрсатди
|
64' |
|
Бразилияда иккинчи ўзгариш: Винисиус ўрнига Родриго туширилди
|
64' |
|
Милитао ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига узатма берди. Гвардиол тўпни вазиятдан узоқлаштирди
|
61' |
|
Ҳеч бир жамоа устунликка эга бўлаётгани йўқ. Тўп назорати бўйича кўрсаткич — 50/50
|
59' |
|
Томонларнинг бир мартадан уюштирган ҳужуми охирига етмай қолди
|
56' |
|
Бразилияда ўзгариш: Рафинья ўрнига Антони туширилди
|
55' |
|
Вууууҳ! Ришарлисоннинг узатмасидан кейин Неймар рақиб жарима майдонига чап қанотдан кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ливакович оёғи билан тўпни қайтариб юборди
|
53' |
|
Хорватларнинг қарши ҳужуми. Перишичнинг сўнгги узатмасига жамоадоши ета олмади
|
50' |
|
Модрич бурчак зарбасини амалга оширди. Хорватиялик футболчи бош билан тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп эса офсайдда турган Крамаричга келиб тушди ва ўйин тўхтатилди
|
48' |
|
Бразилиянинг яна бир ҳужуми. Неймар жарима майдони ичида тўпни қабул қилди ва 11 метрли нуқта устида зарба берди. Тўп ҳимоячига тегди ва иккинчи футболчи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
|
47' |
|
Вуууҳ! Бразилия голга жуда яқин келди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида тўп жарима майдони ичидаги Ришарлисонга борди. Унинг зарбасини Хорватия посбони оёғи билан қайтариб қолди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
45+1' |
|
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Хорватия - Бразилия - 0:0
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
|
45' |
|
Перишич офсайдда қолди
|
42' |
|
Неймар жаримадан зарба йўллади. Тўп жонли девордаги футболчига тегиб, рекошетга учраган бўлса-да, Ливакович тўпни эгаллаб олди
|
36' |
|
Тўп назорати бразилияликлар томонида. Аммо голга тортадиган вазиятлар юзага келаётгани йўқ.
|
31' |
|
Неймарга нисбатан ишлатилган фол учун Брозовичга огоҳлантириш берилди
|
30' |
|
Хорватия қарши ҳужум ташкил қилди. Перишич жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
|
26' |
|
Жаримадан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
|
25' |
|
Данило сариқ карточка олди. У Юрановичга нисбатан жуда хавфли ўйин намойиш этди
|
24' |
|
Каземиронинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг бурчак зарбаси ишланди
|
20' |
|
Вуҳ! Винисиус! "Реал" футболчиси жарима майдонига яқинлашди ва ичкаридаги Ришарлисон билан "девор" ўйнаб, дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
|
18' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди.
|
16' |
|
Каземиро ноаниқ узатма бериши натижасида пентакампеонларнинг ҳужуми узилиб қолди
|
14' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячилар бош билан майдонм арказига қайтаришди
|
14' |
|
Бразилияликлар ҳимояда хато йўл қўйишди. Перишич эса бурчак зарбаси ишлади
|
13' |
|
Вуҳ! Хорватлар хавфли ҳужум ташкил этишди. Ўнг қанотдан узатилган тўп Бразилия жарима майдони ичидаги Перишичга аниқ борди. Аммо Иван тўпни дарвоза томон аниқ бура олмади
|
11' |
|
Олис масофадан узатма берилди. Аммо Ришарлисон офсайдда қолди
|
7' |
|
Хорватияликлар тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказишди. Перишич ҳаводаги тўп учун курашда ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
|
6' |
|
Хорватларнинг ҳужуми охирига етмай қолди
|
4' |
|
Винисиус олис масофадан зарба йўллади. Ливакович тўпни эгаллаб олди
|
1' |
|
Диққат! Учрашув бошланди
|
' |
|
Қатардаги жаҳон чемпионати ўзининг энг юқори чўққисига яқинлашмоқда. Чорак финалнинг илк баҳс. Хорватия Бразилия билан тўқнаш келмоқда. Ўйин бошланишига 7-8 дақиқа вқат қолди.
|
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
|