ECHL - 2022-23 / Нимчорак финал / 22.02.2023 01:00 |
|
Liverpul
Дарвин Нуньес, 4 (1:0).
Муҳаммад Салоҳ, 14 (2:0). |
2
:
5
|
Real Madrid
Винисиус Жуниор, 21 (2:1).
Винисиус Жуниор, 36 (2:2).
Эдер Милитао, 47 (2:3).
Карим Бензема, 55 (2:4).
Карим Бензема, 67 (2:5). |
|
Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Учрашув якунланди. "Реал Мадрид" меҳмонда «Ливерпуль»ни йирик 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
|
90+2' |
|
Қўшиб берилган дақиқаларда Эллиот ҳам сариқ карточка билан жазоланди.
|
90' |
|
Ҳакам томонидан учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
|
86' |
|
"Реал Мадрид" таркибида ҳам навбатдаги ўзгартириш: дубль муаллифи Бензема ҳамда Лука Модричнинг ўрнига Марко Асенсио ва Тони Кроос майдонга тушди.
|
84' |
|
«Ливерпул» таркибида навбатдаги ўзгариш: Байчетич ўрнини Эллиот тўлдирди.
|
79' |
|
"Реал Мадрид" таркибида ўзгариш ўзини ёмон ҳис қилган Родригони ўрнига Дани Себальос тушди.
|
74' |
|
Мезбонлар орадаги фақрни қисқартириш учун қанотлардан хавфли ҳужумчлар уюштирмоқда, лекин самарасиз якунлар.
|
72' |
|
«Ливерпуль»да ўзгариш: Гомез ва Хендерсоннинг ўрнига Матип ва Милнер майдонга тушди.
|
66' |
|
Гооооол! Карим Бензема ҳам дублга эришмоқда.
|
62' |
|
Ўйини чиқмаган Гакпо ҳамда гол муаллифи Нунеьснинг ўрнига Диого Жота ва Роберто Фирмино тушди.
|
59' |
|
Учрашувдаги илк сариқ карточка Виниcиусга кўрсатилди.
|
55' |
|
Гооооол! Карим Бензема ҳам «Энфилд»да гол урмоқда. Винициус ҳамда Бензема комбинатисясидан сўнг, франциялик ҳужумчи мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.
|
52' |
|
Иккинчи таймнинг бошидан гол ўтказиб юборган «Ливерпуль» энди «Б» режасини ишга солишига тўғри келади.
|
47' |
|
Гооооол! Милитао иккинчи тайм бошланиши билан-оқ меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лука Модричнинг жарима зарбасидан узатиб берган узатмасидан сўнг, бразилиялик ҳимоячи гол урди.
|
46' |
|
Ҳакам иккинчи таймга старт берди, тўпни мезбонлар ўйинга киритди.
|
45+3' |
|
Биринчи тайм жанговар дуранг, 2-2 ҳисобида тугади. Танаффус.
|
45' |
|
Дастлабки бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам жамоалар навбатма-навбат ҳужумлар ташкил этмоқда.
|
44' |
|
Байчетич рақиб дарвозаси томон йўллаган пайтда тўп Модричнинг қўлига тегди ва мезбонлар жарима зарбасига эга бўлди.
|
40' |
|
Ҳисоб тенглашган бўлсада, назорат ҳамон «Ливерпуль»да ва мезбонлар бирин-кетин ҳужумлар уюштирмоқда.
|
36' |
|
Гоооооол! Виниcиус дубльга эришмоқда. Бу сафар Алиссон қўпол хатога йўл қўймоқда.
|
30' |
|
Бурчак зарбасидан сўнг, Виниcиус хавфли зарба йўллади ва Алиссон ажойиб реакция намойиш этди
|
29' |
|
"Реал Мадрид" позицион ҳужумга ўтди ва бурчак зарбасига эга чиқди
|
27' |
|
Жароҳат олган Давид Алаба ўрнига Начо майдонга тушмоқда. "Реал" ҳимоясидаги йўқотишлар давом етмоқда.
|
24' |
|
"Ливерпуль" ажойиб ҳужум уюштирди. Салоҳ ва Нуньес биргаликда вазиятни кўкка совурди.
|
21' |
|
Гооооооол! Винисиус жарима майдони ичидан Алиссоннинг узоқ бурчагини нишонга олиб ҳисобни қисқартирди
|
18' |
|
«Ливерпуль» иккинчи голни ургандан кейин ҳам хавфли ҳужумлар сонини камайтирмаяпти.
|
14' |
|
Гооооооол! Муҳаммад Салоҳ Тибо Куртуанинг хатосидан унумли фойдаланди.
|
12' |
|
12-дақиқада «Ливерпуль» тезкор қарши ҳужумга ўтди, Салоҳ иккита ҳимоячини алдаб ўтиб зарба берди, зарба ноаниқ чиқди.
|
10' |
|
Тезкор голдан сўнг, "Реал" олдинга ўтишга уриниб кўрди. Родригонинг зарбаси мўлжалга етиб бормади.
|
7' |
|
Мезбонлар ўйинни юқори темпда бошлашди ва ҳужумлар яратмоқда
|
4' |
|
Гооооооол! Дарвин Нуньес Салоҳнинг узатмасини товонлари билан голга айлантирди
|
0' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган «Ливерпуль» ҳамда "Реал Мадрид" клублари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида.
|