La-liga - 2022-23 / 27-тур / 02.04.2023 19:15 |
|
Real Madrid
Родриго (23)
Карим Бензема (29, 32, 36)
Асенсио (73)
Васкес (90) |
6
:
0
|
Valyadolid
|
|
Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+3' |
|
Учрашув якунланди. Мадридликлар ўз уйида рақибларини аяб ўтирмай, жавобсиз 6 тўп киритишди.
|
90' |
|
Бош ҳакам эса ўйинга 3 дақиқа қўшиб берди.
|
90+1' |
|
Азар бу сафар Васкесга қулай пас берди, Лукас эса дарвозани ишғол қилди.
|
86' |
|
Эден Азар Одриосоланинг берган забрасидан қайтган тўпга яна зарба берганди, бироқ ноаниқ чиқди.
|
81' |
|
Мезбонларда навбатдаги ўзгариш: Родриго ўрнини Одриосолага бўшатиб берди.
|
77' |
|
5 тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган мадридликлар ҳужумларни тиндирмаяпти.
|
73' |
|
Гооооол! Марко Асенсио Родригонинг узатмасидан сўнг ҳисобни 5:0 кўринишига келтириб қўйди.
|
66' |
|
Родриго гол урганди, лекин офсайд саба бекор қилинди.
|
64' |
|
Хет-трик муаллифи Бензема ўрнига Азар тушди.
|
61' |
|
Родриго қанотдан олдинга бориб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтмоқда.
|
55' |
|
Мезбонлар тўп назоратини қўлга олиб рақиблар ҳужум уюштиришига йўл қўймаяпти.
|
51' |
|
Мезбонлар ҳам ташаббусни қўлга олиб ҳужумлар ташкил этишяпти.
|
46' |
|
Тайм бошиданоқ меҳмонлар ҳужумга ўтишди, Кике Переснинг зарбаси устунга тегди.
|
45' |
|
Тўпни мезбонлар ўйинга киритиб берди ва иккинчи тайм бошланди.
|
45' |
|
Бош ҳакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади ва дастлабки бўлиб 4:0 ҳисобида мезбонларнинг устунлигида якунланди.
|
40' |
|
Карим Бензема покер қайд этишига бир баҳия қолди, бу сафар у берган зарба бироз ноаниқ чиқди.
|
36' |
|
Гооооол! Карим Бенземадан хет-тик. Бу сафар у Родригонинг қулай узатмасидан сўнг акробатик тарзда дарвозани ишғол қилмоқда.
|
32' |
|
Гооооол! Карим Бензема дублга эришмоқда. Франциялик ҳужумчи 16 метр масофадан мукаммал зарба йўллаб ҳисобни йирик кўринишига келтирмоқда.
|
29' |
|
Гооооол! Винициуснинг ажойиб узатмасидан сўнг Карим Бензема бош билан дарвозани ишғол қилди.
|
25' |
|
Голдан сўнг яна олдинга ўтган мезбонлар хавфли ҳужум уюштиришди, Бенземанинг йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
|
22' |
|
Гооооооол! Марко Асенционинг қулай узатмасидан сўнг Родриго ҳисобни очди.
|
18' |
|
Вини қанотдан жарима майдончаси марказига пас берганди, тўп Бенземагача етиб бормади.
|
14' |
|
Мезбонлар позицион ҳужумга ўтишди, дастлаб Бензема, кейин Вазкес зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.
|
9' |
|
Меҳмнонлар ҳам қарши ҳужумда фаол ўйнашмоқда, узоқдан зарба йўлланганди, лекин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда.
|
4' |
|
Дастлабки дақиқалардан мезбонлар ҳужумга ўтишди, бурчакдан етказиб берилган тўпни Чуамени бош билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ чиқди.
|
1' |
|
Бош ҳакам ҳуштагини чалди ва ўйин бошланди.
|
*' |
|
Ассалому алайкумк қадрли футбол ишқибозлари! Ла Лига 27-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Вальядолид» ўртасидаги баҳс бошланиш арафасида.
|