07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 10:00 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Женщины. Финал. 10:40LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Юниорки. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Индивидуальная программа. Прямая трансляция. 22:40 "Кто кого?". 23:05 "Формула-1. Гаснут огни". 23:30 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. 01:40 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:20 "Тайны звёзд спорта". 03:45 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Матч за 3-е место. 04:20 Сквош. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Финал.
05:00 "Лига героев". 07:00 "Жизнь после спорта". 07:30 Футбол. МЕЛБЕТ-Первая Лига. Обзор тура. 08:00 "Вопреки всему". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 "Непобедимый". 13:30 Смешанные единоборства. UFC 267 в Абу-Даби, ОАЭ. Пётр Ян против Кори Сэндхагена. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Вопреки всему". 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Художественная гимнастика. Кубок "Небесная грация" в Катаре. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Торпедо" (Нижний Новгород). Прямая трансляция. 23:45 Все на Матч! Прямой эфир. 00:55 Бильярд. "Кубок Кремля" в Москве. Мужчины. Свободная пирамида. 01:55 Евротур. 02:45 Д/ф "Лионель Месси". 03:55 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 5 в Оберстдорфе, Германия. HS 137. 08:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 6 в Гармиш-Партенкирхене, Германия. HS 142. 09:30 Триатлон. PTO T100 Triathlon World Tour. Финальный этап в Дубае, ОАЭ. Женщины. 11:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 13:15 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 14:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 16:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 17:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Прямая трансляция. 20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 21:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 22:00LIVE Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. 1/2 финала. Прямая трансляция. 01:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142. 02:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. 04:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 7 в Инсбруке, Австрия. HS 128. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Сезон 2023/24. "Турне 4-х трамплинов" - этап 8 в Бишофсхофене, Австрия. HS 142.
Ўртоқлик ўйинидан ким фойда олди: Япония ёки Ўзбекистон?
Баҳо:
+0; -0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан фойдаланиб, Осиёнинг иккита терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказди. Миржалол Қосимов шогирдлари Жанубий Корея билан дуранг (1:1) ўйнаган бўлса, Японияга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди (1:5). Ҳар бир ўйин, айниқса, терма жамоалар иштирокидаги ўйинларнинг ўз мақсади бўлади. Ҳар бир ўйин жамоага қандайдир фойда келтириши керак. Акс ҳолда қилинган меҳнат ҳавога учади. Терма жамоамиз Корея ва Японияга қарши ўртоқлик ўйинларидан қандай манфаат олганини (ёки олмаганини) таҳлил қилиб кўрамиз.
Мақсад Одатда ўртоқлик ўйинлари турли мақсадда ташкил этилади: расмий мусобақаларга тайёргарлик, конкрет бир рақибга қарши ўйинга тайёргарлик, жамоанинг ўйин услубини шакллантириш, янги ўйинчиларни синовдан ўтказиш ва футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттириш. Терма жамоамиз навбатдаги 4 йиллик циклни бошламоқда. Жамоамиз ЖЧ-2018 йўлланмаси сари йўлга чиқмоқда. Саралаш босқичига ҳали қуръа ташланмагани боис, мазкур ўртоқлик ўйинлари бизга қисқа муддатда ўтадиган конкрет мусобақа ёки рақибга қарши тайёргарлик учун эмас, кейинчалик фойда келтириши мақсадида ўтказилди. Қандай фойда? Аввало ўйинимизни шакллантириш, янги футболчиларни синовдан ўтказилиши лозим эди. Темур Кападзе ва бошқа ёши ўтиб бораётган футболчиларнинг ўрнини ёшлар билан тўлдириш, уларнинг терма ўйинига мослашиб кетишини таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Миржалол Қосимов бу борада ишларни бошлаб юборди ва бу жараён кейинги ўйинларда ҳам давом этади. Бунга шубҳа йўқ.
Руҳият Биз учун ўта муҳим бўлган яна бир муҳим вазифа борки, термамиз бош мураббийи ё бу вазифани назардан қочирди, ёки уддалай олмади. Биз ҳар доим Жанубий Корея ва Японияга қарши ўйинларда иштирок этавермаймиз. Ушбу ўйинларда терма жамоанинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаб олиш керак эди! Корея билан ўйинда қайсидир маънода бу мақсадга эришдик. Осиё кубоги чорак финалида бу жамоа билан тенгма-тенг ўйинда ютқазгандик. Тэджондаги ўйинда эса кореяликлар билан дуранг ўйнадик. Демак, термамизда Кореяга қарши ишонч ҳисси пайдо бўлаётгани қувонарли ҳолат. Япония билан тўқнаш келмай қўйганимизга анча бўлганди. Демак, янги шаклланаётган Ўзбекистоннинг бу жамоага қарши ўйинларда руҳиятини мустаҳкамлаб олиш учун яхши имконият эди бу. Японларнинг таркиби жуда кучли. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Миржалол Қосимов японларга қарши ўйинда стратегия танлашда адашди, назаримизда. У ўйиндан матбуот анжуманида фикр билдирар экан: “Учрашувнинг ўртоқлик аҳамиятини назарда тутиб, очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик ва икки ҳужумчи билан ўйнадик. Аммо рақиб ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди. Айниқса, японларнинг тезкор қарши ҳужумларини алоҳида таъкидлаган бўлар эдим. Улар аниқ ва тезкор футбол намойиш этишди. Албатта, етакчи ўйинчиларимизнинг йўқлиги ҳам сезилди, аммо ўртоқлик учрашувлари айнан шу учун — захирадагиларни синаш учун ташкил қилинади”, - дея таъкидлади. Бундай кучли рақибга қарши ўйинда қайси янги футболчи ўзининг энг яхши хислатини намойиш қила олади? Нафақат ёш футболчилар, балки бутун жамоа очиқ ўйин кўрсатишга интилиб, бутунлай сочилиб кетдику! Хўш, “янги футболчилар термага муносиб эмас экан” деган хулоса келиб чиқадими? Йўқ, албатта. Ёшларни синаш нуқтаи назаридан Япония билан ўйин ўзини оқламади.
Ишонч Халилходжич шогирдларига қарши ўйинда Ўзбекистон ўзининг руҳиятини шакллантириш, рақибнинг кучли босимини кўтара олиш хусусиятини синовдан ўтказиш анча фойдалироқ иш бўларди, менимча. Ахир битта нарса аниқ: кейинчалик бу жамоа билан Японияда тўқнаш келадиган бўлсак, ҳеч қачон очиқ ўйин қилмаймизку! Бундан кейин ҳам Япония билан сафардаги ўйинларда ҳимоявий ўйин орқали камида дуранг учун ўйнар эканмиз, бу сафар очиқ ўйин қилишдан қандай маъно бор эди? Энг яхши вариант — ҳимоявий ўйин орқали кучли рақибнинг босимини қайтариш, қарши ҳужумдан фойдаланиш ва ижобий натижага эришиш орқали жамоанинг ўзига бўлган ишончини ошириш эмасмиди? Футболчилар Японияни ҳам ютиш мумкинлигини ҳис қилмагунларича кучли рақибларга қарши ўйинларда ижобий натижа қайд эта олишмайди. Айниқса, бу нарса ёш футболчилар учун жуда катта аҳамиятга эга.
Аслида қандай бўлади? Янги циклга тайёргарлик кўраётган ёки янги бош мураббий тайинланган терма жамоалар одатда қандай йўлдан боришишини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Жамоа дастлаб ўзидан кучсизроқ бўлган жамоалар билан ўйинларда таркибни ва ўйин услубини шакллантириш устида иш олиб боради. Боиси, кучли рақиб ҳеч қачон жамоага ўз ўйинини кўрсатишга имкон бермайди. Бундай пайтда мураббий томонидан ишлаб чиқилган режалар иш бермайди. Кучсизроқ ва савия жиҳатдан тенг бўлган рақиблар билан 5-6та учрашувлар ўтказилиб, ўйин анча шаклланганидан кейингина битта кучли рақиб билан ўйинда таркиб ва жамоа тўлалигича синовдан ўтади. Худди шу ишни Халилходжич бошчилигидаги Япония терма жамоаси бошлади. Мана кўрасиз, улар 2015 йил давомида расмий ўйинлардан ташқари, ўртоқлик ўйинларида савия борасида ўзларига тенг бўлган жамоалар билан баҳслашадилар. Ҳал қилувчи ўйинлар бошланадиган келаси йилдан эътиборан эса кунчиқар юрт вакиллари Европа ва Жанубий Американинг кучли жамоалари билан назорат баҳсларини ўтказишни бошлайдилар. Бу пайтга бориб, улар босниялик мураббийнинг ўйин услубига тўла мослашиб бўлишади. Албатта, Япония футбол федерацияси ҳар қандай ўртоқлик учрашуви учун маблағни аямайди. Боиси, улар ҳар қандай ўртоқлик учрашувини кўр-кўрона ўтказишмайди. Ҳар бир рақибга қарши ўйинда аниқ мақсад ва вазифа бўлади. Ўша вазифалар жамоани конкрет мусобақа пайтида юқори формага олиб чиқиш учун хизмат қилади.
Бизда-чи? Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи 2015-2017 йиллар давомида олдимизда турган мусобақалардан келиб чиқиб аниқ иш стратегиясига эгами? Саралашда босқичма-босқич рақиблар кучайиб боради. Шунга монанд равишда Ўзбекистон ҳам кучайиб борадими? Ҳозирги ўртоқлик ўйинлари орқали барча ҳаракат шунга қаратилганми? Очиғи, бу борада менда шубҳа бор. Масалан, Ўзбекистоннинг Осиё кубоги-2015 чорак финалида Жанубий Корея билан ўйнаш эҳтимоли катта экани 1 йил аввал маълум эди, аммо мураббийимиз қитъа чемпионатининг чорак финали учун аниқ режа туза олмади. Кўриб турганингиздек, Японияга қарши ўйиндаги йирик мағлубият мамлакатимизнинг шаънини ерга ургани етмагандек, бу ўйинда терма жамоамиз фойда олмаган бўлиб чиқмоқда.