Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6010 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      16:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      19:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      03:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.10.2025

      05:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      10:10 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      10:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      11:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:10 "Команда мечты".
      16:40 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      17:05 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Многоборье. Финал.
      19:00 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:30 "Небесная грация".
      22:50 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      23:20 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:40 "Команда мечты".
      01:10 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Голевая неделя. РФ".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC 320 в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Алекса Перейры. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Матч! Парад.
      18:55 LIVE Баскетбол. Winline Basket Cup. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      20:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" (Москва) - "Салават Юлаев" (Уфа). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.10.2025

      05:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      07:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      09:00 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      10:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      14:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      14:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      15:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      21:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 11 в Кадисе, Испания. Обзор.
      23:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.
      01:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Даунхилл.
      02:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Даунхилл.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Олимхўжа Бўронов

Мундиал яқин!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ғалвирга илинган хас-чўплар. 3-қисм

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон милилй терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичида муваффақиятсизлик учрашида Ўзбекистон футбол федерацияси ва терма жамоалари маркази томонидан йўл қўйилган хатоларни санашда давом этамиз (мақоланинг биринчи ва иккинчи қисмлари блогда эълон қилинган).

Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия  чиптасини қўлга киритиши учун 2та гол етмай қолганди. Футболчиларимиз Қатарни 6та тўп фарқи билан енгишни уддалай олишмади. Мен эса кам гол урганимизнинг сабабини бироз олдинроқдан изламоқчиман.

6. Қумлоқ “Бунёдкор”
Терма жамоамиз 26 март куни янги қуриб битказилган “Бунёдкор” стадионида Ливан билан муҳим учрашувни ўтказди. Биз ғалаба қозондик. Аммо, очиғини айтаман, ўша пайтдаёқ кўнглимда “йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониш керак эди”, деган фикр ўтганди. Йирик ҳисобда ғалаба қозона олмаганимизга эса стадион чимининг жуда ночор аҳволда экани сабаб бўлганди. Стадион кўчиб кетавергани, футболчилар худди қумда югургандек оғир ҳаракат қилишгани ёдингизда бўлса керак а? Аслида бундай муаммо стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтган куз ойларидаёқ кўзга ташланганди. Бироқ стадион масъуллари чимнинг яқиндаги сепилгани ва у баҳоргача ажойиб ҳолатга келишини таъкидлашганди. Аренанинг муҳим ўйинга тайёргарлигини текшириш эса ЎФФнинг, янаям аниқроғи Асқар Толибжоновнинг бевосита вазифаси эди. Февраль ойининг охири, март ойининг бошида “Бунёдкор” ўйингоҳини бориб кўриш ва чимнинг ҳолатини синовдан ўтказиш мумкин эди. Шунда ўйинни бошқа стадионга кўчириш учун имконият юзага келарди.

Ёки бошқа бир вазият. Аслида 2013 йилги мавсумдан бошлаб “Бунёдкор” клуби ўз ўйинларини янги стадионда ўтказа бошлаши лозим эди. Йўқ, кимдандир чиққанга фикрга таянилиб, “Бунёдкор” стадионидаги илк ўйинни миллий терма жамоа ўтказди. “Қалдирғочлар” мавсумни ўша аренада бошлашганида эди, стадионнинг камчиликлари дарҳол маълум бўларди. Юқори айтганимдек, Ливанга қарши ўйин ё бошқа стадионга кўчириларди, ёки чимнинг ҳолатини яхшилаш устидан иш олиб бориларди. 26 март кунги ўйин жойи ўзгартирилмаса ҳам, “Бунёдкор” клубининг терма жамоага аъзо футболчилари бу стадионга анча мослашиб турган бўлишарди.

Хуллас, футболнинг ўта муҳим бўлган қисми — стадионга нисбатан лоқайдлик қилинди. Ана ўшанда футболчиларимиз томонидан йўлланган яна 2та зарба дарвоза тўрига бориб тушганида, биз бугун ЖЧга тайёргарлик кўраётган бўлармидик, Жанубий Кореянинг ўрнига “H” гуруҳида ўйнашимиз аниқ бўлган бўлармиди...

7. Майдон ташқарисидаги “ўйинлар”даги сусткашлик
Ўзбекистон терма жамоаси Эронни Теҳронда мағлуб этиб қайтганидан кейин форслар жуда қийин аҳволга тушиб қолишганди. Улар Мундиалга боришлари учун қолган 3та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишлари талаб этиларди. Боз устига, Қатар ва Жанубий Кореяга қарши ўйин сафарда ўтказилишини инобатга олсак, бу нарса иложсиздек кўринганди. Тасаввур қилинг, 3та ўйиндаги битта дуранг ҳам Эронни ЖЧсиз қолдирарди. Аммо эронликлар барча-барча чорани ишга солиб, Бразилияга борадиган бўлишди! Биз эса ФИФА яратиб берган тайёр имтиёзни ҳам ушлаб қола олмадик! ФИФА Осиё қитъасининг катта эканини, вақт ва об-ҳаво ўртасидаги фарқларни инобатга олиб, сўнгги тур баҳсларини бир вақтда ўтказмасликка рухсат берганди. Аммо форслар ёзув-чизув қилишди, югур-югур қилишди, амаллашди. Толибжонов ва Акромов бошчилигидаги терма жамоа масъуллари эса июнь ойида соат 17:00да ўйин ўтказишимизни “қарсак” билан қарши олишди. ФИФА Эроннинг талабидан кейин ўз фикрини ўзгартиришдан олдин ЎФФнинг ҳам фикрини билиш учун мактуб йўллаган. Федерация ФИФАга қандай жавоб қайтаргани менга қоронғу. Агар ЎФФ Тошкент иқлимини инобатга олиб, ўйинни 20:00дан эрта бошлаш футболчилар соғлиги учун зарарлигини таъкидлаб, уни тиббий ва илмий томонлама исботлаб бера олганида эди, ишончим комил, биз Қатарга қарши ўйинни Кореядаги ўйиндан кейин бошлардик. Тошкентда соат 20:00 бўлганида, Кореядаги соат миллари 00:00ларни кўрсатаётган бўларди. ФИФА ярим тунда ўйнашга мажбур қилмаса керак эди. Кореяликларнинг мағлуб бўлганини билиб ўйнаш эса бизга нисбатан осонроқ бўларди. Қандай қилиб бўлмасин Қатарни 6та тўп фарқи билан ютишга ҳаракат қилардик. Тан олиш керак, ўша куни футболчилар ва мураббийлар Кореянинг мағлубиятга учрашини кутишмаганди, у ерда дуранг бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, 4та тўп фарқи билан ғалаба қозониш ниятида майдонга тушишганди.

8. Мураббий масаласи
ЖЧга чиқиш режаси барбод бўлганидан кейин Stadion.uz сайтида ёзилган мақолалар аксарият қисмининг мазмуни Миржалол Қосимовнинг терма жамоадан кетиши кераклиги ҳақида эди. Шахсан ўзим ёзган мақоламда, тушкунликка тушиб қолган терма жамоа футболчиларини Миржалол Қосимов Иордания билан ўйинда руҳлантира олмаслигини тахмин қилгандим. Шундай бўлиб чиқди ҳам. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ҳам биз билан учрашувда журналистларни “кампаниявозлик”да ноҳақ айблаганини тан олди ва узр сўради.

Аслида саралашнинг гуруҳ босқичи якунланганидан кейин терма жамоада ниманидир ўзгартириш лозим эди. Бундай ўзгаришни эса фақатгина Stadion.uz истади. Наҳотки, Иордания билан устидан қозонилган ғалаба эвазига халқимизнинг дардини бироз енгиллатиш мумкин эмасди? Наҳотки, ўзбекистонлик қоракўзлар Уругвай юлдузларини Тошкентда кўришни ҳақли эмасдилар? Ҳақли эдилар албатта. Аммо айрим кимсалар ўзларининг бевосита профессионал вазифаларини бажариш ўрнига чипта сотиш билан шуғулландилар (бу алоҳида мавзу. Шундай мавзуки, унинг юки юқори санаб ўтилганлардан асло кам эмас).

Журналист сифатида кўра олган камчиликларни ёзиб чиқдим. Бундан мақсад кимнидир айблаш эмас, йўл қўйилган хатоларимиздан хулоса чиқариш ва навбатдаги Россия-2018 циклига жанговар ҳолатда, фидойи инсонлар билан қадам ташлашни ният қилдим. Бундан эса ЎФФ президентлигига янги сайланган Мираброр Усмонов қандай хулоса чиқаради, буни вақт кўрсатади. Ҳар ҳолда футболимиз раҳбари ва унинг атрофидагилар энди халқимизни Мундиалдан мосуво қилишга ҳаққи йўқлигини тушуниб етишса бўлгани.

Киритилган сана: 22.12.2013 11:08. Ўкилди: 10361 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.