Осиё чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Шунингдек, бугун ФИФАнинг навбатдаги рейтинг жадвали эълон қилинди. Бу икки нарса ОФК коэффициентлар жадвалида айрим ўзгаришларни юзага келтирди.
Клублар рейтинги Плей-офф босқичида кўпроқ клубларни сақлаб қолган мамлакатлар ўз ҳисобини рейтинг баллари билан бойитиб бориш имкониятини юқорироқ бўлади. Масалан, нимчорак финалга чиққан Жанубий Корея ва Саудия Арабистонининг 3тадан клуби 6 очко жамғаришди ва бу очко 4га бўлинди (ОЧЛнинг ушбу мавсумида ушбу мамлакатлардан иштирок этган жамоалар сони). Натижада уларнинг ҳисоби 1,5 баллга бойиди. БААнинг плей-оффга чиққан икки клуби ўзаро баҳс олиб боришди. Қўлга киритилган 3 очко 3га бўлинди ва Амирлик ҳисобига 1 очко қўшилди. Қатар ва Эроннинг биттадан жамоалари дуранг ўйнашди. Шу боис бу мамлакат ҳисобига бор-йўғи 0,25 балл қўшилди, холос. “Бунёдкор” бу турда Ўзбекистон ҳисобига балл қўша олмади.
Терма жамоалар рейтинги ФИФА томонидан эълон қилинган бугунги рейтингда деярли ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Фақат айрим жамоаларнинг рейтинг баллари 2-3тага кўпайди ёки камайди. Боз устига, рейтингда ОФКнинг энг яхши жамоаси бўлиб турган Эрон очколари ҳам ўзгармади. Шу боис, ОФККЖнинг терма жамоалар томонидан ўзгаришлар кузатилмади.
Ушбу ҳафтада бўлиб ўтган ўйинлар ва ФИФАнинг янги рейтинги оқибатида мамлакатлар ўринларига таъсир кўрсатмади. Барча ўз жойини сақлаб қолди. БАА Ўзбекистон билан орадаги фарқни 1 баллга қисқартирди. Энди уларнинг орасидаги фарқ 9 баллни ташкил қилмоқда. Қатардан эса 10,4 баллга олдиндамиз.
ОЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинларидан кейин яна ўзгаришлар юзага келади. ОФК кубоги 1/8 финал босқичи битта ўйиндан иборат ва баҳслар келаси ҳафтада ўтказилади.
ОФК КОЭФФИЦИЕНТЛАР ЖАДВАЛИ (2014 йил 8 май ҳолатига) ҒАРБ МИНТАҚАСИ
№
Мамлакат
КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ
ТЕРМА ЖАМОАЛАР РЕЙТИНГИ
ЖАМИ БАЛЛ
КВОТАЛАР
2011-2013
2014
Жами
Рейтинг балли
ФИФА рейтинги
МТЖ учун балл
ОЧЛ
ОФК кубоги
1
С.Арабистони (4)*
59,417
12,75
72,167
69,678
455
19,091
88,769
3
1
2
Эрон (4)
47,583
9,25
56,833
54,873
715
30
84,873
3
1
3
Ўзбекистон (1)
29
11
40
38,621
577
24,210
62,830
2
2
4
БАА (3)
21,75
12,333
34,083
32,908
499
20,937
53,845
2
2
5
Қатар (4)
32,083
7,5
39,583
38,218
338
14,182
52,400
2
2
6
Иордания (2)
19,833
3,833
23,666
22,850
510
21,399
44,249
1
1
7
Кувайт (2)
25,111
4,5
29,611
28,590
283
11,874
40,464
-
1
1
8
Ироқ (2)
21,611
4,167
25,778
24,889
321
13,469
38,358
-
1
1
9
Уммон (2)
8,666
2,167
10,833
10,459
418
17,538
27,998
-
1
-
1
10
Сурия (2)
15,612
0,833
16,445
15,878
190
7,972
23,850
-
1
-
1
11
Ливан (2)
8,5
4,167
12,667
12,230
251
10,531
22,762
-
1
-
1
12
Баҳрайн (2)
4,333
4,5
8,833
8,528
289
12,126
20,654
-
1
-
1
Изоҳ: * - 2014 йилги мавсумда ОЧЛ (ёки ОФК кубоги)да иштирок этаётган клублари сони