Рамос ЧЛ тарихида энг кўп сариқ карточка олган футболчилар тўртлигига кирди
Кеча тунда ЧЛ-1/4 финали доирасида "Висенте Калдерон"да бўлиб ўтган "Атлетико" ҳамда "Реал Мадрид" клублари ўртасидаги дастлабки учрашувда "Қаймоқранглилар"нинг вице-сардори Серҳио Рамос ўз ҳисобидаги сариқ карточкалар сонини биттага кўпайтириб олганидан ҳабарингиз бор.
Бу эса Испания терма жамоаси аъзоси ҳисобланадиган футболчи учун Чемпионлар лигасидаги 28-сариқ карточкадир ва у ушбу турнир тарихида сариқ карточка ишлаш борасида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Ҳозирча Рамос фақатгина 3 футболчидан камроқ сариқ карточка ишлаб олган, улар: Женнаро Гаттусо (29), Хаби Алонсо (30) ва Пол Скоулз (36)лардир.
Манба: Realmadrid.com
Киритилди: 21:56, 15.04.2015. Ўқилди: 3984 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар