Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аргентина термаси ҳамиша фаворит, лекин

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзингизга маълум, Аргентина терма жамоаси Америка кубоги финалида Чилига имкониятни бой берди. Эътиборли томони, жамоа етакчиси Лионель Месси йирик турнирларнинг финалидаги учинчи мағлубиятини тан олди. Бундан олдин у Америка кубоги ва жаҳон чемпионатининг финалида мағлубиятга учраганди. Хавьер Маскерано эса Америка кубогининг учта финалида мағлуб бўлган биринчи футболчига айланди.

Ўтган ҳафтада россиялик журналистлар Аргентина терма жамоа­сининг собиқ аъзоси Хуан Себасть­ян Верон билан суҳбатлашиб, унинг финал ҳақидаги фикрлари ҳақида сўрашди.

- Биринчи навбатда Аргентина терма жамоасининг россиялик мухлисларига алангали салом. Кейинги йирик турнирда ғалаба қозонишга ваъда берамиз ва буни сизнинг кўз ўнгингизда амалга оширамиз.

- Терма жамоангиз, жаҳон чемпионатида  бўлгани каби яна иккинчи ўрин билан кифояланди.

- Финалдан олинган таассуротлар, албатта, ижобий эмас. Чунки бутун мамлакат термамиздан ғалаба кутганди. Бироқ йигитлар финал ҳуштаги янграгунча кураш олиб боришди. Футбол лотереяси ҳисобланган пенальтилар сериясида эса чилиликларнинг омадлари келди.

- Ди Мариянинг жароҳати Аргентина терма жамоасининг ўйинига салбий таъсир ўтказдими?

- Албатта. Яна шуни айтишим мумкинки, Анхель ўтган йилги жаҳон чемпионати финалида ҳам жамоага етишмаганди.

- Сиз ҳам фаолиятингизда Америка кубогининг финалида мағлуб бўлгансиз. 8 йил муқаддам Аргентина ҳал қилувчи баҳсда ашаддий рақиби Бразилияга имкониятни бой берганди.

- Гарчи бу хотиралар ёқимсиз бўлсада, ўша ўйинни унутмаганман. Бразилияликлар ўшанда 8 карра чемпион бўлишган. Бизда эса 14та чемпионлик бор.

- Ўша учрашувда жуда ёш бўлган Лионель Месси билан тўп сургансиз. Бу юлдуз ҳақида турли фикрлар юради. Кимлардир Леонинг буюк Марадона билан тенглашиб олгани, ҳаттоки ундан ўзиб кетганини таъкидлашса, бошқалар Месси Аргентина термасида «Барселона»даги каби ўйин намойиш қилмайди, деган фикрни илгари суришади.

- Жавобим шундай: Лео юқори натижаларни қайд этган буюк футболчи. Ишончим комил, у Аргентина терма жамоасини жаҳон чемпионлигигача олиб боради. Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда терма жамоамиз фақат ғалаба ва олтин медаллар учун курашади. Қисқаси, Аргентина ҳамиша фаворитлар қаторида юради.

- Сиз Россияда кўп бўлгансиз. Жумладан, совринларингиздан бири Москвада қўлга киритилган. ЖЧ-2018га ташриф буюриш ниятингиз борми?

- Эсимда, мен фаолият олиб бораётган «Парма» УЕФА кубогининг финалида «Марсел»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Москва мен учун омадли шаҳар. Мундиалга, албатта, ташриф буюраман. Боз устига, Россияда дўстларим бор. Зерикиб қолмаслигим аниқ.

 

Америка кубоги Финал

Рақамлар

1 - Аргентина терма жамоаси қаторасига жаҳон чемпионати ва Америка кубогининг финалида мағлуб бўлган дастлабки жамоа бўлди.

2 - финалда чилилик ярим ҳимоя­чи Артуро Видаль дарвоза томон шунча аниқ зарба йўллади. Аргентина терма жамоасининг кўрсаткичи ҳам шундай.

3 - Хавьер Маскерано Америка кубогининг шунча финалида мағлуб бўлган. Бу турнир тарихида биринчи бор кузатилди.

«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси сафида 2014-2015 йиллар мавсумида Лионель Месси 67та учрашув ўтказди. Шундан 29тасида майдонни голсиз тарк этган. Бу учрашувларда у 62та тўп киритиб, 32та голга ассистентлик қилган.

67 - Лионель Месси  клуб ва терма жамоа сафида шунча учрашув ўтказди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи кўрсаткичдир. 2011|2012 йиллар мавсумида 69та ўйинда майдонга тушган.

173 - Америка кубогида шунча учрашув ўтказган Чили терма жамоа­си илк бор қитъа чемпиони бўлди.

 

 

Месси даврида Аргентина терма жамоаси

Мусобақа        Йил      Ўйин     Гол      Пас      Натижа

Жаҳон чемпионати      2006     3          1          1          1|4 финал

Америка кубоги           2007     6          2          1          2-ўрин

Жаҳон чемпионати      2010     5          0          1          1|4 финал

Америка кубоги           2011     4          0          3          1|4 финал

Жаҳон чемпионати      2014     7          4          1          2-ўрин

Америка кубоги           2015     6          1          3          2-ўрин

Жами (Америка кубоги)                       16        3          7         

Жами (жаҳон чемпионати)                   15        5          3         

Жами (ҳар икки турнир)                      31        8          10

 

Манба: «СЭ»,

И. РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:11, 18.07.2015. Ўқилди: 5029 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.