Олий лига 13-тур иқтибослари
- Ҳимоямизнинг гол ўтказмаганидан хурсандман. Сергей ЛУШАН («Бунёдкор» бош мураббийи).
- Баҳона қилмоқчи эмасман, мағлубият қабул қилиб олинган ўйинларда мураббий ва жамоа ютқазади.Бахтиёр АШУРМАТОВ («Андижон» бош мураббийи).
- Натижа ўйинга мос эмас, бироқ «Шўртан»ни ғалаба билан табриклайман. Григорий КОЛОСОВСКИЙ(«Пахтакор» бош мураббийи).
- «Пахтакор» - бу ўз номи билан «Пахтакор». Биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушдик.Ихтиёр КАРИМОВ («Шўртан» бош мураббийи).
- Биз 1:0 ҳисобида олдинда бораётганда учта юз фоизли вазиятдан фойдалана олмадик. Александр МОЧИНОВ («Обод» бош мураббийи).
- Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо рақиб посбони бугун мўъжизаларни амалга оширди. Александр ВОЛКОВ («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Ёзда таркибга янги футболчи олиб келмасак бўлмайди.Нўъмон ҲАСАНОВ («Қўқон-1912» бош мураббийи).
- Натижага мураббий жавобгар. Вазиятни тўғри тушуниб турибман, қаршилик мухлислар биздан ғалаба кутишяпти. Билмадим, балки айб мендадир. Рўзиқул БЕРДИЕВ («Насаф» бош мураббийи).
- Истеъфо ҳақидаги фикрим ўзгаргани йўқ. Даврон ФАЙЗИЕВ («Сўғдиёна» бош мураббийи).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).