The Telegraph'нинг навбатдаги қурбони «Саутгемптон» мураббийи бўлиши мумкин
«Саутгемптон» клуби бош мураббийи ёрдамчиси Эрик Блэк "The Telegraph" журналистлари олиб бораётган коррупцияга қарши ҳаракатларнинг нишонига айланди.
Нашга кўра, Блэк икки минг фунт эвазига бошқа клубдаги ҳамкасбини Англия футбол ассоциацияси қоидаларини четлаб ўтган ҳолда трансферини амалга ошириш мумкин бўлган футболчилар ҳақида маълумот бериш учун кўндиришга рози бўлган.
«Саутгемптон» ушбу воқеага ўз муносабатини билдиришга улгурди ва мазкур иш юзасида суриштирув ўтказишга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс The Telegraph журналистлари тузоғига илинди. Натижада у терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Шунингдек, АПЛ ва Чемпионшип клубларининг бир қатор мураббийлари шубҳа остига олинмоқда.
Манба: championat.com
Киритилди: 07:06, 30.09.2016. Ўқилди: 4854 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар