Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 20.06.2025 03:00
      • Сиэтл Саундерс
      • 1:3
      • Атлетико
      • 20.06.2025 06:00
      • ПСЖ
      • 0:1
      • Ботафого
      • 20.06.2025 21:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Окленд Сити
      • 20.06.2025 23:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Челси
      • 21.06.2025 03:00
      • Лос-Анжелес
      • -:-
      • Эсперанс
      • 21.06.2025 06:00
      • Бавария
      • -:-
      • Бока Хуниорс
  • Суперлига
      • 20.06.2025 20:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Бухоро
      • 20.06.2025 20:00
      • Машъал
      • 1:3
      • Насаф
      • 21.06.2025 20:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • ОКМК
      • 22.06.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.06.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сурхон
      • 22.06.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 31
2 Динамо 11 25
3 ОКМК 12 24
4 Нефтчи 12 23
5 Навбаҳор 12 20
6 Пахтакор 12 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 13 15
9 Хоразм 13 14
10 Андижон 13 14
11 Сурхон 12 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 13 13
14 Қўқон-1912 12 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 13-тур

13-тур Сўғдиёна 1-0 Хоразм
13-тур Андижон 1-1 Қизилқум
13-тур Нефтчи 1-0 Бухоро
13-тур Машъал 1-3 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

21/06 20:00 Навбаҳор - ОКМК
22/06 20:00 Пахтакор - Қўқон-1912
22/06 20:00 Шўртан - Сурхон
22/06 20:00 Динамо - Бунёдкор

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболдаги энг аҳмоқона жароҳатлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ҳамбург» яримҳимоячиси Николай Мюллер оғир жароҳатга юз тутишидан атиги бир неча сония олдин бундеслига стартидаги гол қувончини туйди.

Ҳа, Германия юқори дивизионининг янги мавсуми шиддат билан бошланди: 1-тур доирасидаги ўйинлардаёқ бир қатор ёрқин воқеалар кузатилди. Мисол учун, доимий фаворитлар - «Бавария» ва «Боруссия» Д. клублари ўз мухлисларини чиройли ғалаба билан сийлаган бўлса, аввалги мавсум кашфиёти - «РБ Лейпциг» Гельзенкирхен сафаридан қуруқ қайтди.

Бироқ 1-турнинг асосий воқеасига грандларнинг дахли йўқ. Умуман, бунга «ёрқин» таърифини ишлатиш ҳам ножоиз. Ахир гап кулгули жароҳат ҳақида кетяпти.

Хуллас, «Гамбург» ва «Аугсбург» жамоалари ўртасидаги учрашув тақдирини мезбонлар яримҳимоячиси Николай Мюллер томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Биттагина гол, демак, оддийгина ўйин, фақат...

... Фақат шуниси борки, Николай ёхуд руслар таъбири билан айтганда, Коля тушмагур 8-дақиқадаги самарали ҳаракатидан шундай ҳовлиқдики, голни нишонлаш чоғи оддий элементар хатога йўл қўйди. У ҳавога сакраганча бир неча марта айланди ва ...«ерга қўниш»да оёғини қайириб олиб, бурчак тўпи байроқчаси устига йиқилди. Бир қарашда, арзимас «қулаш», аммо «Гамбург» тиббий хизмати маълум қилишича, жамоа етакчисининг олд тизза бўғими жиддий шикастланган. Клуб вакилларининг дастлабки тахминларига кўра, футболчи энди чамаси 7 ой майдонга тушолмайди. Ҳа, «Фалокат оёқ остида» мақоли бежиз пайдо бўлмаган.

Николай Мюллерга алоҳида тўхталсак, у доимо тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турган. Бошқача айтганда, унинг асосий устунлиги айнан тезликдир. Аввалги мавсум «Гамбург»нинг 24та ўйинида иштирок этган яримҳимоячи 5та гол уришдан ташқари, 3та самарали узатмага муаллифлик қилганди. Айтиш ўринли, гамбурглик мухлислар 2014 йилдан буён Николайни алоҳида қадрлашади. Зеро, у бир сафар жамоани бундеслига билан хайрлашиш қисматидан сақлаб қолганди. Тўғрироғи, «Гамбург» мавсум-2014|2015да омадсиз ўйнаган ва якунда «ўтиш баҳси»да қатнашишига тўғри келганди. Хуллас, «Карлсруэ» билан «дуэл»нинг иккинчи қисми (жавоб учрашуви)да айнан Мюллер томонидан 115-дақиқада урилган гол гамбургликлар жонига оро бўлганди.

Айтганча, вақтида «Бавария»да ўйнаган немис дарвозабони Микаэль Ренсинг ҳам бир сафар жуда ғалати ҳолатда жароҳатга йўлиққанди. У шунчаки, бутсалари ипини боғлаш мақсадида омадсиз эгилган ва кўнгилсиз жароҳат туфайли 2та масъулиятли ўйинни ўтказиб юборганди. Энг қизиқи, «Бавария» раҳбарияти ўшанда ҳазилнамо баёнот билан чиққанди: «Начора, энди алоҳида бир кишини Ренсингга бириктириб қўямиз ва у фақат бутса боғичи билан шуғулланади». «Гамбург» ва Мюллер ҳолати эса анча жиддий. Хўш, гамбургликлар қандай йўл тушишлари керак?

Шунингдек...

Мюллер ва Ренсингдан ташқари, яна бир қатор ўйинчилар футбол майдонидаги жиддий тўқнашув эмас, аҳмоқона хатти-ҳаракат туфайли маълум муддатга сафдан чиқишган.

Федерико Маркетти («Лацио»). Рим клуби дарвозабони жамоадоши Алессандро Матрини гол ургани билан қутлаш учун ҳужумчи томон югуриб, ўзини унинг устига ташлаган. Бунинг натижасида бел пайлари узилган ва захирага чиққан.

Виталий Дьяков («Ростов»). Туркиянинг «Сивасспор» жамоаси ҳимоячиси «Ростов»да ўйнаган вақти «Амкар»га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида гол ургач, шунчалик қаттиқ бақирганки, бунинг оқибатида ...жағи «ишдан чиққан». Яъни футболчи оғзини қайта ёполмай қолганди - жағи чўзилиб кетган. Боз устига, Виталий ҳушини ҳам йўқотганди.

Павел Погребняк («Спартак»).Вақтида рус футболи умиди сифатида эътироф этилган ҳужумчи машғулот пайти тўп ортидан реклама девори томон югуриб, унинг олдидаги катта бетон ҳандаққа тушиб кетган. Тўғри, Погребняк 3 метрли чуқурдан бус-бутун чиққанди, шунчаки, оддий шилинишлар ва 1-2та ғуррани ҳисобга олмаганда, албатта.

Марио Гомес («Штутгарт»). Германиялик машҳур ҳужумчи илк клуби - «Штутгарт»да жуда ноқулай ҳолатга тушганди. Хуллас, ўйинлардан бирининг илк бўлими якунланиши арафасида Гомес кичик тўқнашувдан сўнг майдонга йиқилгач, клуб шифокорлари ёрдамга ошиқишади. Марио эса шунчалик ғазабланганидан дори-дармон солинган металл жомадончага мушт уриб, қўлини синдириб олганди.

Стив Морроу («Арсенал»). 1993 йил. Кубок финали. «Канорирлар»га ғалаба келтирган гол муаллифи - ҳимоячи Стив Морроу. Одатга кўра, лондонлик футболчилар ўйин қаҳрамонини елкаларига миндириб олишади, бироқ кўп ўтмай, уни ерга тушириб юборишади. Хуллас, шу эҳтиётсизлик оқибатида Морроунинг ўмров суяги синади ва мавсум унинг учун анча барвақт тугайди.

Йован Танасиевич («Динамо» М.). Черногориялик ҳимоячи «Динамо»нинг машғулот ўйинида гол уриб, уни Тьерри Анри услубида нишонламоқчи бўлади. Яъни майдонда тиззаси билан «суза» бошлайди, аммо мувозанатни ушлай олмай, майдон четидаги автоматик сув қуйиш кранига урилади. Аниқроғи, боши ёрилганди.

Фернандо Морьентес («Реал»). «Мадрид»нинг голеадор ҳужумчиси аслида ўз голларини доимо камтарона ва тартибли тарзда нишонлаган. Фернандо бу борада ортиқча сакрамасди, «сузмасди», аммо у антиқа жароҳатланиш бобида ҳаммадан ўзиб кетган. Хуллас, ҳужумчи ўйин вақти майдонда паст учган чайка (балиқчи қуш)ни қувишга уриниб, қўлларини баланд кўтаради. Қушга эса бундай муносабат ёқмайди ва у футболчининг қўлини бир неча марта чўқийди. Ушбу «ҳаво ҳужуми»дан сўнг Морьентес тиббий ёрдамга эҳтиёж сезганди - шифокорлар қуш чўққан жойларни тикишдан ўзга чора тополмайдилар.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:38, 02.09.2017. Ўқилди: 5907 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 6
4 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
6 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
7 Бунёдкор Луис Качорри 5
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
10 Нефтчи Зоран Марушич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.