Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 36 77
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 36 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдумалик Ҳакимов: «Нима учун ўз ўрнимизни «Нефтчи»га беришимиз керак?»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон 26-миллий чемпионати биринчи лигасида «Цементчи» кичик олтин медалларни қўлга киритди. Қувасойликлар лига чемпиони бўлиш баробарида олий лига йўлланмасига ҳам эга чиқишди.

Абдумалик Ҳакимов шогирдлари бутун мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказишганини жамоа қайд этган натижалар ҳам тасдиқлаб турибди. «Цементчи» 34та учрашувнинг 27тасида ғалаба қозонди.

4 марта дуранг ўйнаб, 3та баҳсда мағлубият аламини тотиб кўрди. Тўплар нисбати 97-22. Жамоа 85 очко жамғарган ҳолда, энг яқин таъқибчиси «Истиқлол»ни 12 очко ортда қолдирди.

Ўтган ҳафта «Цементчи»нинг ўрнига олий лигада «Нефтчи» иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар урчиди. Чунончи, ЎФФнинг олий лигада 12та жамоа қолиши ҳақидаги қароридан сўнг «Нефтчи»нинг биринчи лигага тушиб кетиши ойдинлашиб қолганди.

Биз ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Цементчи» бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов билан боғландик.

- Абдумалик ака, биринчи галда, «Цементчи» жамоасини биринчи лига чемпиони бўлгани билан табриклаймиз. Назаримизда,бу натижага  ортиқча қийинчиликсиз эришилди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Табрик учун раҳмат. Биласизми, мен бундай демаган бўлардим. Ҳар бир жамоа рақиблари қандай имконият беришига қараб ўйнайди.

Демоқчиманки, мавсум давомида ўзига яраша қийинчиликлар туғилди. Хуллас, олий лига йўлланмасини осонлик билан қўлга киритмадик.

- Лекин иккинчи ўриндаги жамоа билан очколар фарқи 12тани ташкил этди. Бу нимадан дарак беради?

- Гап шундаки, асосий рақибларга қарши кечган ўзаро ўйинларда ғалаба қозона олдик. Аввалдан асосий кураш шу жамоаларга қарши кечишини билардик.

- «Цементчи» муваффақиятининг сири нимада?

- Аҳиллик, ҳалоллик ва шаффофликда. Бундан ташқари, ҳар бир чизиқ бўйича жиддий ишладик. Меҳнатдан қочмадик. Футболчилар молиявий масалани биринчи ўринга қўйишмади. Ана шу омиллар бир бўлиб, жамоамизнинг умумий муваффақиятини таъминланди.

- Тақдирлаш маросими ўтказилдими?

- Асосий тадбир ҳали бўлгани йўқ. Лекин мухлислар билан ғалабани нишонладик.

- Мавсум аввалида жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганмиди ёки бу истак кейинчалик вазият тақозоси билан пайдо бўлдими?

- Йил бошида вилоят ҳокими жамоа олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган эди. Шу сабабли ҳам, чемпио­натнинг 1-туриданоқ пешқадамликни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик ва буни амалда уддаладик.

- Олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар сифатида қаралган «Андижон» кутилмаган натижа қайд этди. «Истиқлол» эса аксинча, кўпчиликни ўз ўйини билан ҳайратлантирди. Бу борада шахсий фикрингиз қандай?

- Менимча, бу ички муҳит билан боғлиқ ҳолат.

-  Иккала жамоа ҳақида ҳам шу фикр­дамисиз?

- Ҳа, худди шундай. Иккисида ҳам ички муҳит ва руҳият билан боғлиқ ҳолат кўп нарсани ҳал қилган бўлиши мумкин.

- Эндиги режалар қандай? Жамоа қачон йиғилади? Футболчиларга неча кунлик таътил берилди?

- Янги мавсумга тайёргарликни декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида бошлашни мўлжаллаяпмиз. Лекин ҳозирча бу тахмин. Тез кунда тайёргарлик режасини ишлаб чиқиб, уни эълон қиламиз.

- Биринчи ва олий лига ўртасида катта тафовут бор. Элита жамоалари тайёргарликни эртароқ бошлайди. Шу маънода режа тузишда бу ҳолат эътиборга олинадими?

- Албатта. Фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Олий лига умуман бош­қа дунё. Тайёргарлик ҳам шунга монанд тарзда бўлади. Бу масалага жиддий қараяпмиз.

- Абдумалик ака, келаси йили олий лигада «Цементчи»нинг ўрнига Фарғона вилоятининг бош жамоаси - «Нефтчи» қатнашиши хусусидаги турли гап-сўзлар урчиди. Бу ҳақда шахсан ўзингиз ҳам эшитдингизми? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:05, 16.11.2017. Ўқилди: 9301 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик