Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимиз кўчалари ойдинми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундан 5-6 йил муқаддам ёзилган мулоҳазалардан бирини «Майдонда қандай бўлса, мақолада ҳам шундай», деб номлагандик. Миянгизда чарх ураётган фикрлар ҳар доим ҳам қоғозга ўйлаганингиздек тушавермайди.

Ана, «Севилья» ва «Атлетико»га қарши кечган учрашувларда роса қийналган «Реал» энди «Алавес»ни аяб ўтирмаслиги тахмин қилинганди. Йўқ, кўпчиликнинг ўйлагани эмас, балки майдоннинг айтгани бўлди ва сўнгги дақиқада омад «Реал»дан юз ўгирди.

«Бавария»да ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. Етакчи клубларнинг мағлубияти бизга бўладиган телефон қўнғироқларига ҳам кескин салбий таъсир ўтказди. Сезилдики,  ҳисоблардан асаблар таранг, бошлар гаранг. Тўғри, «МЮ» - «Нюькасл» учрашувидан сўнг «қизил иблислар»нинг садоқатли мухлиси Дониёрбек ҳам қўнғироқ қилди.

Лекин жавоб беришни лозим топмадик. Чунки у Жозе Моуриньо масаласида фикримизни сўрарди, албатта,. Очиғи, кескин қарорлари билан ҳурматимизга сазовор «Беназир»ни танқид қилсакда, уни «МЮ»да узоқроқ ишлаши тарафдоримиз. «МЮ» ғалабаларини соғинган Дониёрбек каби қатъиятли мухлиснинг бу мавзуга муносабати бизга номаълум эди.

Хуллас, баҳс-мунозара келиб чиқишини олдини олиш мақсадида унинг қўнғироғини жавобсиз қолдирдик. Ишончимиз комилки, Дониёрбек узрхоҳлик маъносида ёзилган бу сатрларни ўқиб, бизни тўғри тушунади. Ахир майдон ва майдон ташқарисидаги зиддиятлар, курашлар ҳамиша бир-бирига уйғун...

Мазкур хулоса ушбу мулоҳазалар қоғозга тушишидан аввал яна бир бора ўз исботини топди. Таҳририят дизайнер оператори вақт тиғизлигини айтиб, ҳар қанча қистамасин, мақолани тугатишга шошилмадик.

Шунда беихтиёр улуғ шоиримиз Ғафур Ғуломнинг «Шер ғафурона ёзилиши учун кайфиятим зўр бўлиши керак!» деган сўзлари ёдимизга тушди ва телевизор «қулоғи»ни «Зўр ТВ» каналига бурадик. Қойил! «Хушвақт» кўрсатуви берилаётган экан. Дастур меҳмони - ўзбек санъатининг тирик афсонаси Муҳаббат Шамаева!

Уммон ортида яшаётган хонанда «Ўзбекистондай юрт бу дунёда йўқ!» дея қайта-қайта таъкидлади. Унинг сўзлари барчани таъсирландирди. Кўрсатув бошловчиси ҳаттоки, йиғлаб юборишдан ўзини аранг тийди. Ҳаммаси самимий ва ажойиб! Кўрсатув якунида атоқли хонанда ўзининг машҳур «Кўчалар» қўшиғини куйлади. Биз эса «Эврика!» дея пичирладик қўлимизда ручка тутганча...

Ҳа, шундай! Қўшиқ таъсирида хаёлан ўзбек футболи кўчаларида кездик. Қўшиқдаги бир мисрани «Раҳмингиз келмасми мухлис ҳолига...», дея ўзимизча ўзгартирдик. Майдонда қандай бўлса, мақолада ҳам шундай. Мулоҳазада ҳам бирдан ҳаммаси ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Рафаэль Бенитесга 0:2 ҳисобида ютқазаётган Жозе Моуриньо баҳснинг 19-дақиқасида биринчи шоҳ юришини амалга оширди.

Яъни Хуан Матани захирадан майдонга туширди. Испан ярим ҳимоячиси ўйинга қўшилгач, орадан 3 дақиқа ўтиб, Маркус Рашфорд энг қулай вазиятни кўкка совурди. «Наверно он не виновать», деди Жозенинг ўша вазиятдаги ҳаракатини изоҳлаган рус ҳамкасбимиз. «Беназир»нинг иккинчи шоҳ юриши - Маруан Феллайни «МЮ» ўйинидаги шиддатни янада кучайтирди. Унинг якуний шоҳ юриши 67-дақиқага тўғри келди ва ғалаба тўпини «Ньюкасл» дарвозасига Алексис Санчес йўллади. Назаримизда, мураббийнинг мардлик ҳақидаги сўзлари бошқа футболчиларга нисбатан «қулоқсиз ва ўзбошимча» Поль Погбани кўпроқ жунбушга келтирган кўринади. Балки шунинг учун иккинчи гол французлар тандеми ҳисобига ёзилди.

Қаранг, Жозе ўша-ўша, аммо майдонда ўйин ўзгарди, «МЮ» ўзини, қандай жамоа эканлигини эслади. Ғалабани таъминловчи бундай ўзгариш қандай ёқимли?! Моуриньо, «МЮ» ва клуб мухлислари учун бу ўзгариш жуда зарур эди.

«Қизил иблислар»нинг келгуси баҳсларда мухлислар қаршисида юзлари қизармаслиги учун «Беназир» ўзгаришлар оловини ловиллата оладими-йўқ - буни вақт кўрсатади. Ҳар ҳолда, чўрткесар Моунинг ҳам кулдириши, ҳам куйдиришига ҳамма аллақачон ўрганиб қолди.

Жозе Моуриньонинг бахти - евроаренада фаолият юритаётгани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, натижалардан қатъий назар, уни қадрлашади. Фаолияти давомида португалияликка ўхшашни истаган, унинг каби кескин қарорларни футболимизга татбиқ қилишни кўзлаган Вадим Абрамов эса афсуски, бугун ўз сўзини айтолмаяпти.

Ўзгаришларнинг кутилмаган шамоли унинг тақдирини издан чиқариб юборди. Демоқчимизки, майдондаги ўзгаришлар ҳисобларга таъсир кўрсатади, унинг ташқарисидаги қарорлар эса тақдирларга.

Ана, майдон четидаги гап-сўзлар сабаб, «Навбаҳор»да бош мураббий ўзгарди. Жамоа-нинг аксарият мухлислари ойдин билган кўча аслида у қадар равшан эмаслиги ўзгаришларда ўз тасдиғини топди.

Гарчи кўнгилдагидек натижалар қайд этилаётган бўлсада, «лочинлар»нинг парвози кўзни қувонтирадиган даражада мафтункор эмаслиги, яъни жамоа ўйин савияси бўйича ўртамиёна эканлиги хусусида бир неча бор ёзгандик. Охир-оқибат, зўрма-зўраки ҳаракатларнинг миси чиқди. Илҳом Мўминжоновнинг мураббийлик потенциали «Навбаҳор»ни чемпонлик сари етаклашга етмаслигини ниҳоят, мутасаддилар ҳам тан олишди. Жамоа ўз олдига «Металлург» каби мақсад қўйганида, эҳтимол, мавсум қизиғида бу каби ўзгаришга эҳтиёж сезилмасди. Бироқ «лочинлар» турнир жадвалининг энг юқори қисмига қадар парвоз қилишни режалаштиришган.

Ўйин сифати режага мувофиқ келмаса, бундай мақсаддан нима фойда?! Хўш, Андрей Канчель-скис худди Маурицио Сарри «Челси»ни ўзгартиргани каби жиддий юксалишни таъминлашга қодирми?! Бинобарин, Ҳабиб Нурмагомедов мисолида кўрдикки, ҳар қанча адолатли бўлмасин, исталган вазиятдаги ўзгариш яхшиликка олиб келмайди.

Ҳар бир ишда ёки ўзгаришда мантиқ ва меъёрни унутмаслик мақсадга мувофиқ. Йўқ, Канчельскиснинг «Навбаҳор»да иш бошлагани узоқ стратегия дебочасига айланишидан умидвормиз.

Майли, россиялик мутахассисда калондимоғ Коннорни окпагонга қориштирган Ҳабиб каби қатъият ва ғолибона руҳ уфуриб турсин. Фақат у ҳам муддатидан аввал шарт-номасини бузмаса бўлгани. Биз «Навбаҳор»да шундай ёруғ келажакни истаймиз.

Чемпионат форматини ўзгаришга оид режалар хусусида ҳам шундай мазмунда мулоҳаза билдириш мумкин. Футболимиз муҳити чемпионат форматини ўзгартиришга тайёрми? Умуман олганда, футболимиз кўчалари ойдинми?! Муҳтарам мухлис! Юқоридаги саволларга келгуси мақолаларимизда жавоб излашга ҳаракат қиламиз. Сиздан эса мулоҳазалар кутамиз...

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 00:04, 12.10.2018. Ўқилди: 3211 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.