Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 4:1
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • 0:0
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      •   Қўқон-1912
      • 1:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 21 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 20 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 - Қизилқум
21-тур Пахтакор - Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4093 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:55 LIVE Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор". Прямая трансляция.
      20:55 Д/ф "Лионель Месси".
      21:55 LIVE Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир". Прямая трансляция.
      23:55 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Антальяспор".
      01:55 "Человек из футбола". Виктор Онопко.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал". Прямая трансляция.
      04:30 "Третий тайм". Андрей Мендель.
      04:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 13.09.2025

      07:00 "Что за спорт?".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:25 "Вы это видели".
      10:15 "Страна спортивная".
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      13:35 "Страна спортивная".
      13:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 1. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 "Культовые".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 "Парусный спорт".
      21:30 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 1.
      22:55 "Страна спортивная".
      23:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      03:55 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 2. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 13.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Финальный этап на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      07:00 Д/ф "Конёк Чайковской".
      08:00 Матч! Парад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт. Прямая трансляция.
      12:25 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт. Прямая трансляция.
      14:20 Новости.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "ВВА-Подмосковье" (Монино). Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 8 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 8-й тур. "Динамо" (Москва) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Ювентус" - "Интер". Прямая трансляция.
      23:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Фиорентина" - "Наполи". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 LIVE Смешанные единоборства. Noche UFC в Сан-Антонио, США. Диего Лопес против Жана Силвы, Дэвид Мартинез против Роба Фонта. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 13.09.2025

      08:15 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 19. Руэда - Гихуэло.
      11:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      12:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      14:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      23:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      02:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 1. Обзор.
      03:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 20. Робледо-де-Чавела - перевал Бола-дель-Мундо.
      04:00 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Интервью. Мустафо Байрамов: «Биз албатта, мақсадимизга етамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жаҳон футболида ўз фаолиятини фақатгина бир клубда ўтказган содиқ футболчилар анчагина топилади. Италиянинг “Милан” жамоаси ҳимоячиси Паоло Мальдини, Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард каби футболчилар шулар жумласидан.

Мамлакатимизда эса нафақат футболчилик даврида, балки ундан кейин ҳам ўз клубига фидойилик билан хизмат қилиб келаётган инсонлар бор. Бугун биз эътиборингизни ана шундай жонкуяр инсонлардан бири - Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган Мустафо Байрамовга қаратмоқчимиз.

Зеро, мазкур мутахассис мана салкам 40 йилдан буён фақатгина бир клуб, яъни “Навбаҳор”да фаолият юритмоқда. Таъкидлаш лозим, “Навбаҳор”да олдин футболчи, кейин эса мураббий сифатида ишлаётган Мустафо Жеферович анча камтар ва камсуқум инсон. Шунинг учун бўлса керак, ундан ҳамкасбларимиз кам интервью олишган.            Навбаҳор 1991 йилги состави

Футболга кириб келиши, биринчи мураббийлари, ҳавас қилган футболчиси   

- Наманган шаҳридаги 31-ўрта мактабда таҳсил олганман, - дея сўз бошлайди суҳбатдошимиз. - Мактабимиз яқинида “Спартак” стадиони жойлашганди. Эсимда бор, тахминан 10 яшарлигимдан бошлаб мана шу ўйингоҳда футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Ўшанда бизнинг машғулотларга Павел Константинович Ким, Анвар Иззетович Сулейманов каби яқин ўтмишнинг таниқли мутахассислари бошчилик қилишарди. Шу тариқа, аввалига шунчаки, ҳавас билан бошланган машқлар йилдан-йилга такомиллашиб, жиддийлашиб, 1980 йили Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қабул қилиндим. Биласизми, болалигимда, айниқса, футболга қизиқиш бошланган илк даврларда Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби ҳимоячиси Франц Беккенбауэрнинг ўйинларига ҳавас қилардим. Шу боис, танлаш вақти келганида айнан ҳимоячи амплуасини танладим ва шу позицияда фаолиятимнинг охиригача тўп сурдим.

Навбаҳор клуби ва терма жамоадаги фаолияти, жамоадошлари 

- Тарихни ёдга олсак, “Навбаҳор”даги 17 йиллик фаолиятим давомида жами 600 га яқин учрашувларда майдонга тушганман. Гарчи ўзим ҳимоячи бўлсамда, рақиблар дарвозасига ҳар мавсумда энг камида 5 тадан тўп киритардим.  1995 йили эса омадим келиб, нақ 10 та гол урдим ва олий лигадаги ҳимоячилар орасидаги энг яхши натижага эришдим. Голларимни асосан стандарт вазиятлардан, яъни бурчак ҳамда жарима зарбаларидан кейин, кўпроқ бошим билан урардим. Бунинг сабабини биласиз: бўйим етарли даражада баланд, 1,85 метрлар атрофида. Шунинг учун ҳаволатиб узатилган тўпларга кўпроқ эга чиқардим. Умуман олганда,

2-қаватда яхши ўйин намойиш этардим.

1991 йилги хотиралар айниқса, мен учун қадрли… Ўша йили жамоамиз собиқ иттифоқ 1-лигасида иштирок этган ва мен “Навбаҳор” таркибида барча учрашувларда майдонга тушиб, 4 та гол урганман. 1982 йили эса Танзаниядаги халқаро мусобақада иштирок этганмиз. “Навбаҳор” мазкур мамлакатдаги халқаро турнирда  5 та ўйин ўтказиб, уларнинг  4 тасида ғалаба қозонди ва  1 та учрашувда дуранг қайд этганди. 1989 йилда “Навбаҳор” билан Ливия ва Бангладеш мамлакатларидаги мусобақаларда иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаганмиз. 1990 йилга келиб, Польшага сафар ташкиллаштирилди ва мазкур мамлакатнинг машҳур клубларидан бири – “Лех” (Познань) билан ўртоқлик учрашуви ўтказганмиз.

Футболчилик фаолиятим давомида дарвозабонлардан Анатолий Тананакин, Дмитрий Башкевич, Сайдулло Жабборов, Олег Сировашко, Анвар Жабборов, ҳимоячилардан эса Игорь Белов, Игорь Близнюк, Александр Пасько ва Александр Иванов билан елкама-елка ўйнаганмиз ҳамда уларнинг ўйинлари менда яхши таассурот қолдирган.    

Ўзим шахсан қаршилик кўрсатишга уринган ҳужумчилардан эса “Ротор”даги Александр Ледяхов, “Текстильшик”даги Сергей Наталушко, ҳамюртларимиздан эса Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Олег Синелобов, Баҳодир Раҳмонов, Рустам Дўрмоновларни яхши эслайман. Чунки бу футболчиларни тўхтатиб қолиш анчагина қийинчилик туғдирган.

Ўзингизга маълум, футболчилик фаолиятим давомида фақатгина бир жамоа – “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилдим ва бундан доим фахрланаман. Бутсаларни михга илган пайтимда ҳисоблаб кўрсам, ушбу клуб сафида 17 йил тўп сурибман. Каминани янада хурсанд қиладиган жиҳати - 6 мавсум давомида, яъни 1989-1994 йилларда жамоа сардори бўлганман.

Бошқа клублардан таклифлар ҳам бўлган, албатта. Айтайлик, 1988 йили “Нефтчи”, 1989 йили эса “Пахтакор” клублари мени ўз сафларига чорлаган. Лекин “Навбаҳор”га фидойилик сабаб, бу жамоани ташлаб кетишни хоҳламаганман. Асосийси, “Навбаҳор”да ҳам ўзим истаган натижаларга эриша олдим. Жумладан, жамоа билан Ўзбекистон чемпионлиги (1996), Ўзбекистон кубоги (1992, 1995), бронза медаллари (1993, 1994, 1995) ни қўлга киритганман.  

“Навбаҳор”даги фаолиятим давомида Сергей Волчок, Виктор Жалилов ва Усмон Асқаралиев каби мураббийлардан кўп нарса ўргандим.

Эътиборлиси, “Навбаҳор” сафида ўйнаб ҳам терма жамоа мураббийлари эътиборини ўзимга қарата олганман. Умуман олганда, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 7 йил, яъни 1982-1989 йиллари тўп сурдим.  Терма таркибида собиқ иттифоқ халқлари Спартакиадаси, халқаро мусобақада қатнашиб, халқаро турнирда 3-ўринни олганман, Ўзбекистон терма жамоасининг сардори бўлганман.

Навбаҳор 1995 йилги состави

Мураббийлик фаолияти, етиштирган шогирдлари

- Истайсизми-йўқми, ҳар қандай футболчи ҳам бир кун келиб албатта, катта футбол билан хайрлашади. Мен ҳам шулар жумласидан… Хуллас, 1997 йилга келиб, бутсаларни михга илиш вақти келганини тушуниб етдим ва ўзимни мураббийлик соҳасида синаб кўришга аҳд қилдим. Кечагидек эсимда, дастлабки вазифам – “Навбаҳор”нинг ўринбосарларига устозлик қилиш бўлган. Бу жамоани бошқариш асносида Ўзбекистон чемпионатида 3 марта 3-ўринни қўлга киритдик. Шунингдек, вазият жуда қалтис бўлса-да, уч марта “Навбаҳор”ни олий лигада олиб қолишга муваффақ бўлдим. Умуман олганда, мураббийлик фаолиятимда бир неча бор “қутқарувчи” вазифасини бажаришга ҳам тўғри келган (кулади).

Мураббийлик соҳасини танлаганимдан буён Виктор Жалилов, Геннадий Неделькин, Раҳим Қурбонмамедов, Усмон Асқаралиев ва Бахтиёр Ашурматов сингари мутахассислар билан бирга фаолият олиб бордим. Айрим мавсумларда “Навбаҳор” ёшлар жамоаси, баъзи йилларда эса асосий таркибнинг мураббийлар штабида ишладим. Жорий мавсумда аввал “Навбаҳор” ёшлар жамоасида мураббий Шуҳрат Қорабоев биан бирга фаолият олиб бордим. Ҳозирги пайтда эса, яхши биласиз, россиялик мутахассис Андрей Канчельскиснинг мураббийлар штабидан ўрин олганман. 

Биласизми, инсон футболчилик даврида мураббийларга бошқача назар билан қарайди. Аммо ўзинг бевосита мураббийлик фаолиятингни бошласанг, аслида бу ишнинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини тушуниб етасан. Бу ҳолат айниқса, иқтидорли ёшларни саралаш чоғида айниқса, сезилади. Бугунга келиб, фахр билан баралла айтаманки, Дилшод Жабборов, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Акмал Ортиқов, Азим Аҳмедов ҳамда Ислом Исоқжонов сингари футболчиларнинг кашф этилишига эриша олдим. Чунончи, бу ўйинчилар аввал “Навбаҳор” ёшлар жамоаси таркибида тобланиб, кейин асосий таркиб аъзосига айланишган. Эндиликда эса барчалари ўз жамоаларининг етакчи футболчилари ҳисобланишади.

Фурсати келганида таъкидлаш жоизки, яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири, айни пайтда “Металлург” мураббийлар штабида ишлаётган Февзи Давлатовни ҳам Сергей Волчокка мен тавсия қилгандим. Хабарингиз бор, Давлетов Ўзбекистон миллий терма жамоаси, шунингдек,  мамлакатимиз ва Қозоғистоннинг бир қатор клубларида самарали фаолият юритган футболчилардан бири ҳисобланади. Шунингдек, Февзи 1994 йили терма жамоа сафида Хиросимадаги Осиё Ўйинларида ғолиб чиққан ва мен ўшанда Февзининг муваффақиятидан чексиз хурсанд бўлганман.

Қисқаси, “Навбаҳор”даги футболчилик фаолиятим қанчалик ажойиб, ёқимли кечган бўлса, ҳозирги вақтдаги ишларимдан ҳам шунчалик мамнунман. Ўз номи ва тарихига эга жамоа сафида тўп сурганлигим ҳамда айни пайтда ҳам шундай клубнинг мураббийлар штабида ишлаётганимдан хурсандман.

 Бугунги Навбаҳор

- “Навбаҳор”нинг янги устози - Андрей Антанасович Канчельскис ҳақида тўхталсак, аввало шуни таъкидлаш лозимки, шахсан менда бу мутахассиснинг иш услуби ижобий таассуротлар уйғотди. Жумладан, у машғулотларни европача услубда олиб боряпти ва футболчиларни ҳам ўзгача руҳда руҳлантирмоқда.

Шунингдек, жорий мавсумдаги жамоамизнинг муваффақиятида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариков ва “Навбаҳор” ПФК директори Расулжон Раҳимович Акрамовнинг муносиб ҳиссалари бор. Ушбу шахслар “Навбаҳор”ни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашмоқда ва жамоа аъзоларига барча шароитларни яратиб беришмоқда.

Айнан шунинг эвазига бу йил “Навбаҳор” 14 йиллик танаффусдан сўнг, бронза медалини қўлга киритди. Шу сабабли, “Навбаҳор” ПФК раҳбариятига жамоамиз мураббийлар штаби номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тўғри, биз асосий вазифа – ОЧЛ йўлланмаларидан бирига эга чиқа олмадик. Аммо умид қиламанки, “Навбаҳор” бу йилги ўйинлари орқали етакчиларга қандай қаршилик қилишни ўзлаштириб олди ва келгуси йилларда биз албатта, ўз мақсадимизга етамиз!        

Навбаҳор 2016 чемпионлик состави

Маълумот учун:

Мустафо Байрамов - 1964 йил, 7 январда Наманган шаҳрида туғилган.

Футбол билан 10 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Биринчи мураббийлари: Павел Ким, Анвар Сулейманов.

Амплуаси: ҳимоячи.

Оилали, 2 фарзанднинг отаси, 4 набиранинг буваси.

Мухлислик қиладиган клуби: “Барселона” (Испания).

Улуғбек Умаров суҳбатлашди.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:09, 22.11.2018. Ўқилди: 4302 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.