Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Теннисга ошуфта қалб ёки футбол юлдузлари ва теннис…

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Чунончи, Англия пойтахтида ATP - жаҳоннинг энг кучли теннисчилари турнирининг якуний босқичи ташкиллаштирилди. Регламентга мувофиқ, рейтинги юқори 8 нафар ракетка устаси 2та гуруҳга бўлиниб, ярим финал йўлланмалари учун кортга тушди. Футбол учун таниш формат. Асосийси, теннис супертурнири кўплаб юлдузлар, хусусан, машҳур футболчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Жумладан,  Лондон кортлари трибуналарида Криштиану Роналду, Тони Кроос, Виллиан ва Асмир Бегович каби бугунги кун ўйинчилари кўриниш беришди.

Тушунарлики, теннис мухлислари ҳам аввало, «Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчисига эътибор қаратишди. Гап шундаки, терма жамоа йиғинларида вақтинча қатнашмаётган Криш бир неча кунлик таътил юзага келганидан фойдаланиб, оиласи билан шунчаки, саёҳатга чиққанди. Хуллас, у Лондон бўйлаб сайри давомида қаллиғи Жоржина Родригес ва ўғли кичик Криштиану билан бирга Новак Жокович ҳамда улкан Жон Изнер ўртасидаги ўйинни бевосита томоша қилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур қарама-қаршиликда серб теннисчиси америкалик рақибини икки сет якунига кўра, мағлубиятга учратди ва ғалабасидан ғурурланиб, Роналду ҳақида ҳам гапирди.

«Тан олишим керак, Криштианунинг трибунада ўтиргани бизнинг спорт учун катта шараф ҳисобланади. Афсуски, у билан кўришиб, гаплашишга имкон бўлгани йўқ. Роналдунинг қалбан теннисга ошуфта эканлигини жуда яхши биламан. Дейлик, Мадридда ўйнаганида, «Мастерс» таснифидаги турнирларга тез-тез ташриф буюрарди: Рафа, Рожер ёки менинг ўйинимга. Умид қиламанки, бугунги баҳс унга ёқди! Дарвоқе, либосим «Ювентус»нинг расмий рангида эди ва бу ҳам футбол юлдузини бефарқ қолдирмаган бўлса керак», — дея расман баёнот берди Жокович. Олдинроқ ҳам ёзилганидек, Роналду томоша мобайнида қаллиғи ва ўғли томон учган теннис коптогини бир неча марта илиб олишга уриниб, телерепортёрларни беҳад қувонтирди. Ҳар ҳолда, биринчи рақамли футболчининг бу каби хатти-ҳаракатлари трансляция учун айни муддао. Тўғри, Криш баъзан «дарвозабонлик роли»ни маромига етказолмади. Бироқ уни айблаш ўринсиз. Ахир Роналду тўпни қўллари эмас, оёқлари ва боши билан ўйнатишга уста, қолаверса, футбол ва тенниснинг асосий қуроли ўлчам бўйича бир-биридан кескин фарқланади.

Юлдуз футболчилар орасидаги теннис шинавандаларидан яна бири - бу Роналдунинг собиқ клубдоши Тони Кроос. У Лондонда қаторасига 3 кун давомида турнир ўйинларидан баҳра олди. Германиялик ярим ҳимоячи хусусан, Рожер Федерер ва Доминик Тим ўртасидаги ўйинни катта завқ билан томоша қилди. Дарвоқе, жаҳоннинг 8-рақамли ракетка устаси бўлиб турган Тимни ашаддий футбол мухлислари тоифасига киритиш мумкин. Аниқроқ айтсак, авс-триялик теннисчи «Челси»га ўзгача муҳаббат билан қарайди.

Шундай экан, якуний турнир учун айнан Лондон шаҳри танлангани - Домига омад кулиб боққанидан далолат эди. Ҳар ҳолда, ўйинлардан бирида Тимга ҳозирги «Челси»нинг етакчи футболчилари қаторига қўшилган бразилиялик Виллиан бевосита трибунада мухлислик қилди. Кейинчалик спортчилар ўзаро чақчақлашишди, шунингдек, теннисболда ўзаро баҳслашишди. Теннис тўпи воситасида.

Айтиш жоиз, Тим бунда Виллиандан ортда қолгани йўқ. Эҳтимол, тўпнинг кичиклиги унга қўл келгандир. Тўғри, теннисчи якунда камтарона фикр билдирди: «Мендан футболчи чиқмаслиги аниқ. Бу борада жуда-жуда ношудман...». Виллиан ўз навбатида, Доминикка тезроқ жаҳоннинг энг кучли 3 нафар теннисчиси қаторига қўшилишини тилади. Ажойиб муносабат.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 00:48, 15.12.2018. Ўқилди: 2535 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик