Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугундан эътиборан “Андижон” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Янгиер шаҳрида бошлади.
Бугун тунда жамоа бош мураббийи Александр Хомяков Волгограм-Москва-Тошкент йўналиши орқали мамлакатимизга учиб келди ва жамоанинг Янгиер шаҳридаги машғулотларини бошлади.
Жамоа таркибига янги футболчилардан - якунига етган мавсумда Термизнинг “Сурхон” жамоасида ўйнаган дарвозабон Сардор Қобулжонов, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўйнаган дарвозабон Аслон Ахроров, Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси аъзоси Рустам Абдулҳамидовлар каби футболчилар келиб қўшилди.
Шунингдек, ўтган мавсумда “Андижон” жамоасида ўйнаган Қаҳрамон Баҳодиров, Фарҳод Мираҳматов ва Дониёр Исмоиловлар ҳам бугундан бошланган машғулотларимизда иштирок этишмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).