Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:30 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» олдига жиддий вазифа қўйилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун “Навбаҳор” ўз уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Ботирович Исаев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, клуб раҳбарияти, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишда Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам футбол ўйинлари вақтинча тўхтатилганлиги, 13 июндан юртимизда яна Суперлига баҳслари рестарт олаётганлиги қувонарли ҳолат эканлиги, “Навбаҳор”нинг олдига жорий мавсумда юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлиги, буни амалга ошириш учун футболчилар баҳамжиҳат, майдонда жонкуярлик билан тўп суришлари лозимлиги, мухлисларга ўз ғалабалари билан қувонч улашиш футболчиларга боғлиқ эканлиги, жамоага юрагида ўти бор, “Навбаҳор” шаъни учун курашадиган ўйинчилар кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, “Навбаҳор” ПФК президенти Олим Исаев сўзга чиқиб, футболчилар халққа хурсандчилик бахшида этадиган касб соҳиблари эканлиги, коронавирус пандемияси даврида мухлисларга ўзларининг ғалабалари билан қувонч ҳадя этишлари лозимлигини айтиб ўтди.  

Сўнгра, “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Азизбек Турғунбоев сўзга чиқиб, “Навбаҳор”га яратилаётган шароитлар учун Хайрулло Бозоров, шунингдек, клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдириб, бу йил жамоа ўз олдига қўйган мақсадини амалга ошириши, ишончни оқлаш учун қўлдан келганича ҳаракат қилишларини таъкидлашди.

14 июнь куни Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган, сафарда Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган бўлажак ўйин олдидан футболчиларни руҳлантириш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларига исм-шарифлари ёзилган эсдалик қўл соатлари совға қилинди ҳамда уни Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров топширди.

Йиғилиш сўнггида Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев ҳамда клуб раҳбарияти жамоага Қаршидаги ҳамда жорий мавсум давомидаги учрашувларда омад ёр бўлиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишини тилашди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:12, 12.06.2020. Ўқилди: 6477 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик