«ПСЖ» спорт директори: «Ўз ўйинчимизнинг коронавирусга чалингани ҳақида ОАВ орқали хабар топиш — ғалати»
«ПСЖ» спорт директори Леонардо ҳужумчи Килиан Мбаппенинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Ўз ўйинчимизнинг коронавирусга чалингани ҳақида ОАВ орқали хабар топиш — ғалати. Франция футбол федерациясидан ҳеч ким бизга бу ҳақда хабар берди. Билганингиздек, Мбаппе ҳозир уйда.
Барча «ПСЖ»нинг ёмон эканини айтади, аммо клуб билан алоқани ушлаб турмаслик — бу ҳурматсизлик. Биз фақат Мбаппе билан гаплашдик. Нима бўлганини биз аниқлаштиришга ҳаракат қилдик. Аслида бундай бўлиши керак эмас», — деди Леонардо.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:46, 08.09.2020. Ўқилди: 2690 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар