Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Канчельскис: «Футболчилар гол ура олишмаса, ўзим майдонга тушиб ўйнай олмайман-ку!»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:0) жамоалари ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

— Ўйин жанговар руҳда кечди. “Насаф” – ажойиб жамоа ва қаршиликлар бежизга турнир жадвалининг юқори қисмидан жой олишмаган. “Насаф”га кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тилаймиз. Меҳмонларнинг беш ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатишга муваффақ бўлдик.

Йигитларга  майдондаги жонкуярликлари учун раҳмат. Ҳужумларни якунлашда оқсаяпмиз. Ваҳоланки, машғулотлар бинойидек ўтмоқда, зарбалар йўллаш бўйича ишлаяпмиз. Аммо гол уролмаяпмиз, бир сафар дарвозабон халал берса, кейинги сафар бошқа нарса халақит қиляпти.

Гувоҳи бўлдинглар, йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди, айниқса 2-бўлимда.

Мухлисларга стадионга келиб, жамоамизни  қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун майдонда жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов етишмади. Албатта, у етакчимиз.Шунингдек, Хуршидбек Мухторовнинг ўйнамагани ҳам сезилди.

Энди “Бухоро” билан бўладиган кейинги ўйинга тайёрланамиз. Кейин терма жамоамизнинг йиғини туфайли юзага келадиган танаффусда муаммоли томонларимиз бўйича ишлаймиз. Айниқса, ҳужумларни якунлаш борасида. Пандемиягача ҳаммаси яхши эди, айнан пандемия ҳаммани синдирди, жумладан, мени ҳам.

Тактика бўйича саволлар беришдан олдин машғулотларимизга келиб кўринглар, ўйинларда 4-3-3 схемасини танлаяпиз, бизда уч нафар ҳужумчи ўйнаяпти.

Истеъфога чиқишми? Яшасак, кўраверамиз. Футболчиларнинг гол ура олмаётганликларининг ўзига яраша сабаблари бор. Нима, мен натижа бўлишини хоҳламайманми? Пандемиягача ҳаммаси жойида эди, 3-4-ўринларда юргандик, ўшанда ҳеч нима демагандинглар. Касалликка чалиниб чиққанимиздан кейин гап-сўзлар кўпайди. Жамоага босим уюштириш эмас, уни қўллаб-қувватлаш керак. Хавотир олманг, натижа бўлади. Мен ҳам гол уришимизни хоҳлайман, лекин шу голни урадиган ҳужумчи етишмаяпти. Футболчилар гол ура олишмаса, ўзим майдонга тушиб ўйнай олмайман-ку! Жамоамизга омад етишмаяпти.

Сизларни ҳам тўғри тушунаман, тан оламан, натижа йўқ, тортишмоқчи эмасман. Лекин сизлар ҳам тўғри тушунинглар. Ана, Чемпионлар Лигасида “Ал-Ҳилол” мусобақани тарк этди, улар касаллик билан курашишмоқда. Биз ҳам 4-5 ой футболдан четда юрдик, вирус юқтириб олдик. Бизнинг вирус юқтиришимиз энг ноқулай вақтга тўғри келди, Тошкентда марказлашган ўйинлар ўтказилаётган пайтда касалландик. Кейин футболчиларимизнинг кўпи руҳан синиб қолишди.

Ушбу дуранг мени қониқтирмайди, шунчаки, йигитларга борларини бериб ўйнашгани учун раҳмат айтяпман. Умуман, рақибимиз “Насаф” яхши жамоа, турнир жадвалида юқори ўринларда бораётгани бежиз эмас.

Бизга вақт беринглар, ўзимизга келиб олгунимизча сабр қилинглар. Кейин эса Чемпионлар Лигаси йўлланмаси ҳақида гапирамиз.

Энди нима қилиш керак? Ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш керак. Истеъфо ҳақидаги саволингизга жавобим ўша-ўша: яшасак, кўраверамиз! Амалдаги шартномам бор, буни сизлар билан эмас, раҳбарият билан гаплашаман", — деди Канчельскис.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:30, 27.09.2020. Ўқилди: 3084 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик