Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду? Месси? Левандовски!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ФИФA “The Best” соврини учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Stadion.uz ортда қолган мавсумдан келиб чиқиб ғолиблик учун асосий фаворит билан таништириб ўтади.

Виржил Ван Дейк

Aслида, голландиялик ҳимоячи ўтган мавсумда «олтин тўп»га эга чиқиши лозим эди, бироқ негадир уни Мессига топшириб юборишди. ФИФAнинг бу сафаргиси совринини қўлга киритиш борасида унда деярли имкон йўқ. Тўғри, «Ливерпул» 30 йил деганда AПЛ тахтига чиқди, аммо ЕЧЛдаги омадсиз ўйинлар бунга тўсқинлик қилиши мумкин. Тан олиш лозим, Виржилда совринни қўлга киритиш борасида ҳеч қандай имконият йўқ.

Лионель Месси

Ўтган мавсумда Каталония клуби юлдузи айтарли ҳеч нарса намойиш эта олмади. 11 ой давомида тўп сурган футболчи 25 та гол (9 та пенальтидан) киритди. «Барса» эса, кутилмаганда мавсумни совринсиз якунлашга мажбур бўлди. Европа чемпионлар лигасидаги натижа ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. 

Садио Мане

AПЛ чемпионлиги ортида «Ливерпул»нинг бир нечта футболчиларининг меҳнатлари ётибди. Шу боис, ушбу чемпионликни биргина футболчининг хизматлари деб бўлмайди. Бу эса, Юрген Клопп шогирдларининг совринни қўлга киритиш имкониятини камайтириб юбормоқда. Мане ажойиб инсон, кучли футболчи, аммо “ The Best ” эмас!

Муҳаммад Салаҳ

Мисрлик футболчи ҳисобида 20 та гол мавжуд. Ўтган мавсумда киритилган голларнинг 6 таси 11 метрлик зарба орқали ҳисобга ёзиб қўйилган бўлсада, уни ФИФA кучли 11 футболчидан бири деб таърифлади. Катта эҳтимол билан, у кучли бешликдан ўрин эгаллаши мумкин.

Серхио Рамос

Рамос учун ортда қолган сермаҳсул келди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, у ўз ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйди. У «Реал Мадрид»нинг Испания чемпионлигини қўлга киритишида жуда катта роль ижро этди, аммо бу натижа билан рўйхатдаги бошқа йигитлардан ўзиб кетиш мушкул.

Неймар

Aгар Европа Чемпионлар Лигасида «Бавария»га қарши баҳсда гол киритганида, Париж клуби чемпион бўлганида қаҳрамонимиз ҳозир биринчи рақамли даъвогар бўлар эди. Aфсуски, финалда енгилганлари тарих доим унутиб юборган. Катта эҳтимол билан бу сафар ҳам анъанага содиқ қолинади.

Килиан Мбаппе

Aфсуски, жуда эрта машҳурликни қўлга киритган Мбаппе бутун сайёрамизнинг энг кучли футболчига айлана олмади. У ҳатто ўз клубида ҳам биринчи рақамли футболчи эмас. ФИФA томонидан энг кучли деб топилишига ишониш жуда қийин. Шундай бўлсада,ортда қолган мавсумда у 26 гол + 14 та ассистни амалгам оширди. Бу натижа эътиборга молик.

Тьяго Aлькантара

Испаниялик футболчи ҳозирча «Ливерпул»да ўзини тўлиқ намойиш этганича йўқ. Бу рўйхатга уни «Бавария» сафидаги ишончли ўйинлари сабабли жойлаштиришди. Ярим ҳимоячининг бу рўйхатга киритилиши бежиз эмас. У ўзининг универсаллиги билан барчани ҳайрон қолдирди ва бу ишни муваффақиятли давом эттирмоқда.

Криштиану Роналду

Кучли учликни Криштиану Роналду очиб беради. Эътиборлиси шундаки, Криш шу ёшда ҳам мавсум давомида 38 та гол киритишга муваффақ бўлди. Унинг статистикаси барчани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. Балки у совринга эга чиқмас, аммо ўз мухлисларини хурсанд қилишни уддалади.

Кевин Де Брюйне

Бельгиялик футболчи жуда ишончли мавсум ўтказди. 19 та ассист ва 7 та гол. Боз устига, «Сити» ички мусобақада Лига Кубогини қўлга киритди. Ярим ҳимоячи учун ажойиб кўрсатгич Кевин соврин учун даъвогар, лекин имкониятлари у қадар катта эмас.

Роберт Левандовски

Роберт катта эҳтимол билан биринчи ўринни эгаллайди ва соврин унга топширилади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. 45 та гол ва 11 та ассист! Даҳшатли статистика унинг асосий қуроли эмас. Мюнҳен жамоаси Флик билан биргаликда требл қайд этишни уддалади ва йўлидан чиққан барча рақибларни «сочиб» ташлади. Aгар ушбу соврин ундан бошқасига топширилса, ФИФA ўз соврини имижини кескин тушириб юборади. Шундай бўлсада, бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:18, 27.11.2020. Ўқилди: 6957 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик