Дортмунднинг "Боруссия" клуби Германия чемпионати 9-туридан ўрин олган учрашувда "Арминия"ни мағлуб этди. Учрашув Билефельд шаҳрида бўлиб ўтди ва меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Асаларилар" сафида Эмре Жан, Матс Ҳуммельс ва Жуд Беллингем киритган голларга мезбонлар сафида Фабиан Клос пенальтидан киритган тўп билан жавоб қайтарди.
Ушбу ўйиндан сўнг дортмундликлар ўз ҳисобидаги очколарни 21тага етказиб турнир жадвалининг 2-ўрнига жойлашди. "Арминия" эса 5 очко билан 17-ўринда.
Германия Чемпионати.
Бундеслига
9-тур
"Арминия" — "Боруссия Д" — 1:3 (0:2,0:1)
Голлар: Эмре Жан, 31 — пенальтидан (0:1). Хуммельс, 45 (0:2). Беллингем, 72 (0:3). Клос, 87 — пенальтидан (1:3).
"Арминия": Ортега, Бруннер (Рамуш, 46), Лаурсен (Чиборра, 74), Нильссон, Пипер, Шепф, Фернандеш (Виммер, 64), Притль, Кунце, Зерра (Клос, 46), Хак (Крюгер, 74).
"Боруссия Д": Кобель (Хитц, 46), Хуммельс (Мэлони, 89), Аканджи, Понграчич, Ройс, Эмре Жан (Витсель, 76), Брандт (Рейниер, 76), Беллингем, Азар, Вольф, Мален (Тиггес, 66).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).