Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Клименко «Навбаҳор»да фаолият олиб боради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Наманганга "Навбаҳор"ни бошқарадиган янги мутахассис ташриф буюрди. Ушбу мутахассис аввал ҳам Наманганда ишлаганини айтиш ўринли, фақат ёрдамчи бўлиб! Ҳозир ҳам ушбу мураббий "Навбаҳор"га Мустафо Байрамовга ёрдамчи бўлиб ташриф буюрган. Агар натижалар кўнгилдагидек бўлса бу тандем биргаликда ишлашда давом этаверади.

2009 йили "Навбаҳор"ни Раҳим Қурбонмамедов бошқарганини биласиз. Айнан Қурбонмамедовга ўша йили Александр Клименко ёрдамчилик қилганди. Маълум вақтдан сўнг туркманистонлик мураббийларга жавоб берилганди.

2010 йили Қурбонмамедов "Ашхабод" жамоасида ишни бошлади. Ўшанда ҳам унга Клименко ёрдамчилик қилганди.

Ўтган йили эса Александр Клименко Болқонободнинг "Небитчи" (ҳозирда "Болқон" деб юртилади) жамоасининг бош мураббийи сифатида ишни бошлаб, клубни ўз тарихида 3-марта Туркманистон чемпионлигини қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшади. Шунингдек, ўтган йили "Болқон" жамоаси Туркманистон Суперкубогини ҳам ўзиники қилиб олади. Клименко Болқонобод жамоасида 2008-2009 йилларда ҳам фаолият кўрсатган эди.

Ўтган мавсум жамоа таркбида собиқ "навбаҳорчи"лардан Ягмурмурод Аннамурадов, Ориф Мирзоев ва Гувончмуҳаммад Овековлар тўп сурганлигини айтиш жоиз.

"Навбаҳор" таркибидаги Максим Белих ҳам ўз вақтида Клименко билан бирга ишлаган эди. Ким билсин, Александр Клименко "Навбаҳор"да узоқроқ фаолият олиб борса, балки жамоада яна туркман легионини кўришимиз мумкин бўлар?

Александр Клименкони олдинда қийин учрашувлар кутиб турибди. Хусусан, яна икки кундан сўнг Косонсойда амалдаги чемпион - "Бунёдкор" билан учрашув кутиб турибди.

Александр Клименконинг "Навбаҳор"даги фаолиятига омад тилаб қоламиз!

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 16:46, 11.04.2012. Ўқилди: 7103 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик