Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. «Металлург» – «Сурхон». Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Металлург» ва «Сурхон» жамоалари шу пайтгача Суперлига (Олий лига) доирасида 20 марта тўқнаш келишган бўлиб, устунлик пойтахт вилояти вакиллари томонида. Бекободликлар 9 учрашувда ғалаба қозонган, 7 ўйинда кучлар тенг келган, 4 баҳсда термизликлар зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи “Металлург” фойдасига – 23:17. Ушбу ўйинларда пойтахт вилояти вакиллари 34, сурхондарёликлар эса 19 очколик бўлишган.

Бекободда кечган 10 учрашувда “Металлург” катта устунликка эга. Майдон эгалари 8 та ўйинда рақибларини таслим этган бўлса, 1 та ўйинда кучлар тенг келган. Яна 1 та учрашувда омад “Сурхон” жамоасига кулиб боққан. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 15:4, “Металлург” фойдасига.

"Металлург" - "Сурхон" жамоаларининг Бекободда бўлиб ўтган барча учрашувлар натижалари:

07.08.2021  “Металлург” – “Сурхон” – 0:1
29.11.2020  “Металлург” – “Сурхон” – 1:0
30.11.2019  “Металлург” – “Сурхон” – 2:0
18.09.2004  “Металлург” – “Сурхон” – 1:0
23.08.2003  “Металлург” – “Сурхон” – 2:0
02.11.2002  “Металлург” – “Сурхон” – 1:0
13.03.2001  “Металлург” – “Сурхон” – 2:1
06.08.2000  “Металлург” – “Сурхон” – 2:1
06.11.1999  “Металлург” – “Сурхон” – 1:1
23.09.1998  “Металлург” – “Сурхон” – 3:0

“Сурхон” ҳақида

“Сурхон” жамоасига 1968 йилда асос солинган. Дастлабки йили “Чегарачи” номи билан қатнашган клуб кейинги тўрт мавсумда “Автомобилист” номини олди. 1974 йилги мусобақада “Спартак” номида қатнашган термизликлар кейин яна тўққиз мавсум – 1975-1983 йиллар давомида “Автомобилист” номига мурожаат этишган. 1984-1993 йилларда “Сурхон”, 1994-1996 йилларда АСК, 1997-2008 йилларда “Сурхон”, 2009-2010 йилларда “Динамо-Ҳисор”, 2010-2011 йилларда “Термиз” номлари остида мусобақаларда иштирок этиб келди. 2012 йилдан жамоа яна ўзининг қадрдон номи – “Сурхон”ни тиклади ва бугунги кунга қадар ушбу ном остида ўйнаб келмоқда.

Жамоа кучлилар сафида бугунга қадар 454та ўйин ўтказган. Термизликлар мазкур ўйинларнинг 130тасида ғалаба қозонган, 81та ўйинда дуранг ўйнаган, 243та учрашувда имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 522:848.

“Сурхон”нинг элитадаги энг йирик ғалабаси – 8:0 (“Афросиёб”, 1997 йил), энг йирик мағлубияти – 0:10 (“Сўғдиёна”, 1992).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 15:43, 15.03.2022. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.