"Реал" 80 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф қилди, аммо "Монако" кўпроқ хоҳламоқда
Мадриднинг “Реал” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени билан шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Инсайдер Адриен Греньер маълумотларига кўра, "Монако" раҳбарияти 80 миллион евродан ошган "қаймоқранглилар" таклифини қабул қилишга шошилмаяпти.
Қайд этилишича, “Монако” ҳам “ПСЖ” билан параллел равишда музокаралар олиб бормоқда. "Монако" раҳбарияти футболчи борасида қулайроқ шарт-шароитларни таклиф қилган клубга сотиш ниятида эканлигини билдирди.
Тчуаменининг хизматларига Англиянинг икки топ-клуби - "Челси" ва "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо ушбу трансферни амалга оширишга энг яқин клублар - "ПСЖ" ва "Реал".
Киритилди: 17:00, 30.05.2022. Ўқилди: 3265 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар