Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
ЖЧ-2022. Чорак финал
| ' |
 |
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! |
| 90+8' |
 |
ЎЙИН ТУГАДИ! Марокаш ярим финалда!!! Португалия ва Роналду уйга қайтади. |
| 90+7' |
 |
Вуҳ! Пепе ҳисобни тенглаштириши мумки эди. Қанотдан етказилган узатмага Пепе бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 90+6' |
 |
ВУУУУУУУУҲ! Закария Абухлал ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. У дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва тўпни посбонни устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Аммо Кошта тўпни эгаллаб олди |
| 90+5' |
 |
Канселу етказган узатмага Рубен Диаш ета олмади |
| 90+4' |
 |
Феликс бурчак зарбасини ўйинга киритди. БУ сафар аут |
| 90+3' |
 |
Ия, Шедира икки дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этмоқда! |
| 90' |
 |
Дарвоқе, иккинчи бўлимга нақ 8 дақиқа қўшиб берилди |
| 90+1' |
 |
Шеддира сариқ карточка олди |
| 90+1' |
 |
Вуууҳ! Роналдуда имконият! Криштиану зарба йўллашга улгурди. Яссин ўз ўрнида! |
| 90' |
 |
Марокаш хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Амрабат офсадда қолди |
| 90' |
|
Асосий вақтнинг энг сўнгги дақиқаси бошланди. Иккинчи бўлимга камида 4 дақиқа қўшилса керак |
| 87' |
 |
Португалия бурчак зарбасини ўйинга киритди. Марокашликлар тўпни қайтариб, ҳужумга ўтишаётганида Витинья қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. |
| 86' |
 |
Мағриб матонат билан ҳимояланмоқда |
| 84' |
 |
Бруну айёрона услубда жарима зарбасини амалга оширмоқчи бўлди. Аммо тўп жонли девордаги футболчидан ўтмади |
| 82' |
 |
Вуууууҳ! Роналду жарима майдони ичида дарвозага тескари турган ҳолда Феликсга тўпни қолдирди. Жоау жуда хавфли ва аниқ зарба берди. Яссин Бунудан ажойиб сэйв! |
| 81' |
 |
Марокашда ўзгариш: Зиеш ва Буфал майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Закария Абухлал ва Яҳё Жаброний туширилди |
| 81' |
 |
Пепе хавфни бартараф этмаганида марокашлик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетарди |
| 79' |
 |
Португалияда ўзагриш бўлди: Далот ўрнига Рикардо Орта туширилди |
| 78' |
 |
Марокашлик футболчи жароҳат олди. Майдонга яна замбил чиқди |
| 75' |
 |
Вууҳ! Марокаш ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. улар рақиб дарвозаси олдида кўпчиликни ташкил қилишди. Аммо сўнгги ҳимоячи хавфни бартараф этди |
| 74' |
 |
Португалия кетма-кет 2та бурчак зарбасини амалга оширди. Иш зарбагача етиб бормади |
| 71' |
 |
Португаллар комбинация услубида стандартдан фойдаланишга уринди. Бернарду Силва тўпни рақиб жарима майдони ичида тўхтата олмади. Акс ҳолда зарба учун зўр имконият эди |
| 70' |
 |
Ашраф Дани сариқ карточка олди. Леауга нисбатан қўполлик ишлатгани учун. Португалия бурчакка яқин жойда жарима зарбаси тепади |
| 69' |
 |
Португалияда икки ўзгариш бўлди: Рамуш ўрнига Рафаэль Леау, Отавио ўрнига Витинья туширилди. Тепм ошиб бормоқда |
| 68' |
 |
Фернандешнинг айланма узатма-зарбасини Яссин эгаллади. Роналду тўпга ета олмади |
| 68' |
 |
Канселу қанотдан етказган тўпни ҳимоячи бош билан қайтарди |
| 65' |
 |
Марокашда икки ўзгариш: ЭН-Несирий ва Амаллоҳ майдонни тарк этди. Бадр Банун ва Волид Шеддира туширилди |
| 64' |
 |
Вуууууҳ! Португалияда ажойиб имконият. Марокашнинг 3 футболчи ўнг қанотдан ҳужумга ўтаётганида тўпни португалияликлар эгаллаб олишди ва ҳужум ташкил қилишди. Бруну Фернандеш 18 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди |
| 52' |
 |
Фернандеш ўнг қанотдан жарима майдонига узатма берди. Рамуш тўпга ета олмади |
| 61' |
 |
Португалия ҳужумда босимни оширди. Ҳаттоки Пепе ҳам ҳужумга яқин жойда ўйнамоқда |
| 59' |
 |
Роналду жарима майдони чизиғи олдида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришга улгурмади. Ундан тўпни олиб қўйишди |
| 58' |
 |
Вууууҳ! Португалияда ажойиб имконият! Отавионинг узатмасини Гонсалу Рамуш бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Ноаниқ |
| 57' |
 |
Марокашда мажбурий ўзгариш: Саисс ўрнига Ашриф Дарий майдонга тушди |
| 56' |
 |
Ромен Саисс жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди ва футболчи замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди |
| 56' |
 |
Марокашнинг қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда. Бу футболчилари юқори техникага эга эканликларини намойиш этмоқда. Унаҳий жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бера олмади |
| 55' |
 |
Вуҳ! Далот ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Яссин тўпни эгаллаб олди |
| 52' |
 |
Криштиану майдонга тушган заҳоти ўйинга фаол қўшилди. Унинг чап қанотдан етказган тўпини Яссин Буну эгаллаб олди |
| 51' |
 |
Португалияда ўзгариш: Диққат! Роналду майдонга туширилди. Майдонни Рафаэл Геррейру ва Рубен Невеш тарк этишди. Шунингдек, Жоау Канселу ҳам ўйинга қўшилди. |
| 49' |
 |
Вууууҳ! Диогу Кошта ўзи билмаган ҳолда муқаррар голдан қутқариб қолди! Жаримадан етказилган узатмани марокашлик футболчилардан бири бош билан дарвоза томон бурганди. Дарвозабон оёғи билан қайтариб қолди |
| 48' |
 |
Пепе қанотда Ҳакимийни йиқитди. Африкаликлар жарима зарбаси тепишади |
| 47' |
 |
Португалия бурчак зарбасини амалга оширди. Марокаш хавфни бартараф этди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
| ' |
|
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
| 45+3' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Марокаш - Аргентина - 1:0. Танаффус |
| 45+2' |
 |
Бунгача португалияликлар икки марта рақиб жарима майдони ичида йиқилишди. Аммо пенальти белгиланмади. ВАРда ишлаётганлар вазиятни ўрганиб чиққан бўлиши керак |
| 45+2' |
 |
Вуууууҳ! Марокаш ҳисобдаги фарқни ошириши мумкин эди. Қарши ҳужум натижасида марокашлик футболчи дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Вуууууууууууууҳ! Марокашни дарвоза тўсини голдан қутқармоқда! Бруну Фернандеш жарима майдони ён томондаги чизиғидан парашют услубида зарба берди. Тўп дарвозабоннинг устидан ошиб ўтдию, тўсинга тегиб майдонга қайтди |
| 42' |
 |
ГООООООООЛ! Юсуф эн-Несирииииийййй ҳисобни очмоқда! Қанотдан етказилган узатмага 3 футболчи сакради: Диего Кошта (дарвозабон), Рубен Диаш (ҳимоячи) ва Юссуф эн-Несирий. Ҳужумчи барчадан баланд сакради ва бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 41' |
 |
Феликс офсайдда қолди |
| 39' |
 |
Оҳо! Қанотдан етказилган узатмани Жоау Феликс жарима майдони ташқарисида тўхтатмасдан дарвоза томон бурди. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 38' |
 |
Зиеш олис масофадан ҳужумга пас берди. Эн-Несирий тўпга бироз ета олмади |
| 35' |
 |
Марокашдан биринчи аниқ зарба. Суфён Буфалнинг зарбасини дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди |
| 35' |
 |
Марокашдан ажойиб ҳужум. Салим Амаллоҳ 13 метрлардан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Тўп сакраб келганди... |
| 33' |
 |
Рамуш офсайдда қолди |
| 31' |
 |
Вууууҳ! Жоау Феликс шундоққина жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп Жавад Ямиққа тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва тўсиндан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди |
| 28' |
 |
Португалия майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. Сантуш жамоаси рақиб мудофаасини ҳозирча ёриб ўта олмаяпти |
| 26' |
 |
Оҳо! Жаримадан етказилган тўпга Эн-Несирий бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 23' |
 |
Қанотдан етказилгану узатмани Яссин Буну эгаллаб олди. Тўпга сакраган Бруну Фернандеш эса дарвозабонга жароҳат етказиб қўйиши мумкин эди |
| 22' |
 |
Марокаш кетма-кет 2 марта бурчак зарбасини амалга оширди. Самарасиз |
| 21' |
 |
Зиеш яна ўз қанотида фаол. БУ сафар унинг узатмасини Диего Кошта эгаллаб олди |
| 18' |
 |
Ҳаким Зиеш ўнг қанотдан тўпни эгаллаб, марказ томон сурилди ва 25 метрлардан зарба берди. Ноаниқ |
| 15' |
 |
Тўп назорати ва ҳужумлар сони бўйича устунлик, табиийки, Португалия томонида |
| 13' |
 |
Португалияликлар ижросидаги стандарт хавфли бўлди, ҳаттоки улар зарба беришга ҳам муваффақ бўлишди. Ҳимоячилар бир амаллаб хавфни бартараф этишди |
| 12' |
 |
Амрабат фол ишлатди, Отавиога нисбатан. Дарвозагача 30 метр масофа бор |
| 7' |
 |
Баҳснинг 7-дақиқаси ўтиб бормоқда. Еттинчи рақамли Роналду эса, кутилганидек, бугун ҳам захирада қолди. Гонсалу Рамуш асосий таркибда |
| 3' |
 |
Португалия ҳисобни очиши мумкин эди. Жаримадан етказилган узатмага Феликс бош билан зарба берди. Яссин Буну тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди |
| 1' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Жаҳон чемпионатининг учинчи чорак финали бошланди. Марокаш ва Португалия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишмоқда |