Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 34 82
2 Арсенал 34 67
3 Ньюкасл 34 62
4 Манчестер Сити 34 61
5 Челси 34 60
6 Ноттингем Форест 33 60
7 Астон Вилла 34 57
8 Фулхэм 34 51
9 Брайтон 34 51
10 Борнмут 34 50
11 Брентфорд 33 46
12 Кристал Пэлас 34 45
13 Вулверхэмптон 34 41
14 Ман. Юнайтед 34 39
15 Эвертон 34 38
16 Тоттенхэм 34 37
17 Вест Хэм 34 36
18 Ипсвич 34 21
19 Лестер 34 18
20 Саутгемптон 34 11

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
34-тур Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
34-тур Челси 1-0 Эвертон
34-тур Брайтон 3-2 Вест Хэм
34-тур Ньюкасл 3-0 Ипсвич
34-тур Саутгемптон 1-2 Фулхэм
34-тур Вулверхэмптон 3-0 Лестер
34-тур Борнмут 1-1 Ман. Юнайтед
34-тур Ливерпуль 5-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

26/04 05:00 Ноттингем Форест - Брентфорд

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Карлсруэ".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Санкт-Паули".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Карлсруэ".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Унион Берлин".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Санкт-Паули".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Карлсруэ".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Унион Берлин".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Санкт-Паули".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Герта" - "Магдебург".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.04.2025

      05:55 Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Спортивная акробатика. Чемпионат мира в Португалии.
      09:50 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
      13:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Техническая программа.
      15:30 "Непобедимый".
      16:00 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
      17:30 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      18:55 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Сноуборд-кросс.
      20:35 "Вызов принят".
      21:00 Спортивная акробатика. Чемпионат мира в Португалии.
      22:50 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Дуэты. Техническая программа.
      01:00 "Непобедимый".
      01:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
      04:45 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.04.2025

      05:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Майнц 05".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Ольга Фомина.
      12:25 "Вопреки всему".
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 "Непридуманные истории". Ленинградская область.
      16:30 "География спорта". Сыктывкар.
      17:00 "Непобедимый".
      17:35 Новости.
      17:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/2 финала. "Трактор" (Челябинск) - "Динамо" (Москва). 1-й матч. Прямая трансляция.
      21:25 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Лацио" - "Парма". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Матч! Парад.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. "ПАРМА" (Пермский край) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 3-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2.
      08:00 Велоспорт. Женщины. Гонка Льеж-Бастонь-Льеж в Бельгии.
      08:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2.
      11:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 1.
      13:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      14:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 2 в Уцзяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      15:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2.
      17:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция.
      20:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 2.
      21:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 2.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Балотеллининг саргузаштлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир йиллик танаффусдан кейин Марио Балотелли Туркияга, «Адана Демирспор» клубига қайтди.

Ўтган йили футболчи ўз ўрнини Артём Зюбага бўшатиб, Швейцарияга равона бўлганди. Бироқ «Сьон»даги фаолияти кутилганидек муваффақиятли чиқмади.

Тўғри, Марио 19та ўйинда 6та гол урди, лекин у учун одатий бўлиб қолган можаролар кўпроқ бўлди. Ваҳоланки, бошланиши чакки бўлмаганди: ажойиб голлар, мухлислар билан суратга тушишлар. «Сьон» учун Балотеллига сарфланган 2,6 млн. евро клуб тарихидаги энг қимматбаҳо келишувлардан бири бўлди. Трансферга бағишланган матбуот анжуманига 52 нафар журналистлар ташриф буюришди. 

Марионинг янги жамоаси 2-турда «Санкт-Галлен» майдонига йўл олганди. У ерда «Сьон» захира ўриндиғи томон чопиб борган маҳаллий мухлис Балотеллидан биргаликда суратга тушишни илтимос қилди. Хавфсизлик хизмати фанатни тўхтатиб қолганида, Марио мухлис тарафини олди ва «Сьон» мураббийи Паоло Трамеццани уларни суратга туширди.

2та ўйин - 2та ғалаба. «Базель» ва «Санкт-Галлен» устидан. 3-турда Марио илк бор бошланғич таркибда майдонга тушди ва «Сьон» таркибидаги дастлабки голини расмийлаштирди. Кейин сермаҳсул серияни 4та ўйинга етказди. Жумладан, ўта кучли (тўп 103 км.Ғс. тезликда учганди) зарбани ҳам намойиш этишга улгурди. Шундан кейин мухлислар олдида одатий Марио Балотелли намоён бўла бошлади.

Балотеллининг асабий ҳолатлари: Мухлисларга ёмон муносабатда бўлди ва футбол федерациясини мафияга тенглади

Дастлабки қўнғироқ - ноябрь ойидаги «Базель»га қарши (0:0) баҳс. Ўша учрашувда «Сьон» озчиликда тўп сурган, Балотелли эса сариқ карточка олганди. Нима учун, дейсизми? Рақиб жамоа мухлисларига ҳақорат ишорасини йўллагани учун.

Учрашувдан кейин Марио инстаграм орқали Швейцария ФФни коррупцияда айблади: «Мафиянгиз қандай эканлигини билмайман, лекин ишонинг, менга ўхшаган ўйинчиларга адолатсизлик, коррупция ва масъулиятсизлик ҳукмронлик қиладиган лигада фаолият юритиш умуман ёқмайди. Футбол - бизнинг касбимиз. Шундай экан, барчамиз унга нисбатан жиддий муносабатда бўлишимиз лозим. Жумладан, ҳакамлар ҳам. Мен рақиб футболчиларнинг қўполликлари ва мухлисларнинг таҳдидлари туфайли саломатлигимга путур етишини истамайман. Бу ерда қандай муҳитга мослашиб олганингизни билмайман, бироқ сиз уни имкони борича тезроқ ўзгартиришингиз керак. Жаҳон жамоатчилиги эса бу лигага эътибор қаратиб, қандай шармандаликлар юз бераётганини кўриши лозим. Мен хатога йўл қўйсам, бунинг учун жавоб бераман. Федерация хатоликкайўл қўйса, у ҳам жавоб беради. Ҳакам хато қилдими? У ҳам жавоб бериши шарт».

Таажжубки, Балотеллининг фикр-мулоҳазаларини «Сьон» президенти Кристиан Константин ҳам қўллаб-қувватлади. У ҳам амалдорларни жиддий танқид қилиб, футболчи ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

Қишки танаффусдан кейин Марио 4 учрашувнинг 3тасида майдонга туша олмади - 2таси амалга оширган шўхликлари учун, биттаси жароҳат олгани сабабли. Швейцариялик журналистларнинг таъкидларига кўра, клуб ана шу енгил жазолар эвазига Мариони жамоани тарк этишдан асраб қолган.

Омадсиз ўйинларга қорни баҳона қилди, мушт­лашувда тасодифан клуб президенти ўғлини уриб юборди

Қишда «Сьон»нинг ўйинлари янада пасайиб кетди, яқинда келган мураббий алмаштирилди, Балотелли эса сардорлик боғичини олди. Хўш, янги сардор жамоанинг муваффақиятсизлигида кимни айблади? Об-ҳавони. Ахир шаҳар ва стадион қордан тозаланмаган шароитда футболчилар қандай қилиб ўйинларга тайёргарлик кўришлари мумкин?

Ўша кунларнинг бирида «Сьон» президентининг ўғли Мариони маҳаллий анъаналар билан таништиришга қарор қилган ва ўйиндан кейин шаҳардаги карнавалга олиб борганди. Улар кийимларини алмаштирган бўлсаларда, тадбир иштирокчилари барибир Марио ва кичик Константинни таниб қолишди. Кейин суратга олишга уринишлар бошланиб, якунда ўзаро муштлашувга айланиб кетди. Тўс-тўполонда Марио тасодифан ўз ҳамроҳини уриб юборди.

Можародан кейинги учрашувда мухлислар трибуналарда Балотеллининг футболкаларини ёқиб юборишди. Ваҳоланки, у ҳамон сардорлик боғичида эди. Бироқ жамоа аутсайдерлар ҳудудига янада яқинлашиб қолганди.

«Сьон»нинг навбатдаги бош мураббийи этиб Зиданнинг собиқ ёрдамчиси Давид Беттони тайинланди. Бироқ бу ўзгариш ҳам самара бермади. Беттони ва Балотелли учун сўнгги учрашув бўлган баҳсда жамоа «Серветт»дан 5та жавобсиз гол қабул қилиб олди. Энг ажабланарли жиҳати, танаффусдан кейин Марио майдонга тушишни истамади, мураббий ҳам танаффус пайтида лавозимидан четлатилди.

Чемпионатнинг якуний босқичидаги 10та ўйиннинг 3тасида Марио иштирок этди. Жамоа ана шу давр ичида битта ғалаба ва дурангга эришди, ўша ягона ғалабага Балотелли ҳисобни очиш билан муҳим ҳисса қўшди. 

Ҳал қилувчи баҳслар ўрнига ЕЧЛ финалига саёҳат

«Сьон» мавсумни сўнгги - 10-ўринда якунлади - жон сақлаб қолиш учун кечган охирги беллашувларда Балотелли қатнашмади, у ҳатто «заявка»да ҳам йўқ эди. Лекин ўзининг собиқ жамоалари - «Интер» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги ЕЧЛ финалида иштирок этди. Уни BT Sport телеканали эксперт сифатида таклиф этганди. Шарҳловчи Жейк Хамфри Мариога қайси жамоа ғалаба қозонади, саволини берганида, у «изоҳга ҳожат йўқ» деганди. «Мана шу таҳлил учун биз 1000 евро гонорар бердик» дейди шарҳловчи ҳазиллашиб.

Кейинчалик Балотелли ўз фикрини ошкор этди: «Очиғини айтганда, мен ҳеч қайси жамоа мухлиси эмасман, қайсиси ғолиб чиқишининг мен учун фарқи йўқ. Муҳими, ўйиннинг асосий вақтда ниҳоясига етиши. Чунки Истанбул йўллари жуда тиқилинч бўлади».

«Сьон» Балотелли билан ҳамкорликни тўхтатди. «Адана Демирспор»га қайтиш Марио учун ягона йўл эди. Ҳозир у ерда Артём Зюба ҳам, Винченцо Монтелла ҳам йўқ. Янги мавсумда Мариони Патрик Клюйверт муҳитга мослаштиришга уриниб кўради. Ва айтиш ўринли, «Супер Марио» Туркия клубидаги дебют ўйинидаёқ тили билан бирга оёқлари ҳам ҳамон «бурро» эканлигини кўрсатиб қўйди: Туркия Суперлигаси 7-тур доирасидаги «Алантяспор»га қарши ўйин (4:0)да майдонда 60 дақиқа ҳаракат қилган Балотелли дубль қайд этди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:01, 12.10.2023. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ 28
2 Ньюкасл Александер Исак 22
3 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 21
4 Ноттингем Форест Крис Вуд 19
5 Брентфорд Бриан Мбемо 18
6 Брентфорд Йоан Висса 16
7 Вулверхэмптон Матеус Кунья 15
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 15
9 Кристал Пэлас Жан-Филипп Матета 14
10 Челси Коул Палмер 14

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.