Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» ремонтада! Бунинг сири нимада?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Реал» жорий мавсум 10та «камбэк» тўплашга улгурди. Жамоа бош мураббиий Карло Анчелотти эса хотиржам ҳолда, кетма-кет ремонтадалар сирини очди.

«Мадрид» 10-«камбэк»ни 27 январь куни камтарин «Лас-Пальмас»га қарши кечган сафар ўйини (Ла Лига 22-тури)да расмийлаштирди. Ҳа, «Қироллик клуби» анча қийналди, лекин 3 очкони ўз томонига оғдириш йўлини топди, барибир.

Лас-Пальмасда ҳисобни мезбонлар очишди иккинчи бўлимнинг илк қисмида. Олдинда вақт етарли эди, бош­қача айтганда, «Реал»нинг яна бир ремонтадаси учун яхшигина имконият туғилди. Тўғриси, Карло Анчелотти жамоаси шу режим  бўйича ишлашни хуш кўраётгандек. Мана, «Реал» бу мавсум амалга оширган барча «камбэк»ларга назар солсак, ғалаба келтирган 7та гол ўйинларнинг 80-дақиқасидан кейин урилди. «Лас-Пальмас» билан баҳс­да эса Винисиус Жуниор тезда мувозанатни тиклади, аммо ҳал қилувчи голни анча кутишга тўғри келди. Хуллас, «Мадрид» бу сафар ғалабани 84-дақиқадаги гол эвазига ўз тарафига бурди. Тони Кроос ижросидаги қо­йилмақом бурчак зарбаси ва Орельен Тчуаменидан бош билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўлланган чиройли гол.

«Камбэк»лар ёхуд испанлар талқинида айтганда, ремонтадалар - «Реал Мадрид»­нинг классик қуроли. Афтидан, ҳамма бунга аллақачон ўрганиб бўлди, аммо барчасидан ҳайратланмаслик ва лол қолмаслик ҳамон қийин, барибир. Қолаверса, Анчелотти жамоаси жорий мавсум ўйинлар боришини умуман ўзгартириб юбориш кўникмасини мутлақо янги даражага кўтарди.

«Камбэк»лар сони 10та етгани барчасини кўрсатиб турибди. Жуда таъсирли, тўғрими? Дейлик, 2та жамоа «Реал»нинг ушбу «ҳийла»сига 2 мартадан учди. Аниқроғи, «Альмерия» ва «Наполи» клублари «Мадрид»га қарши кечган 2тадан ўйинда ижобий ҳисобни ушлаб қолиш уддасидан чиқмади. Яна бир факт: «қаймоқранглилар» ҳозирга қадар ҳисобда ортда қолган ўйинлар якунида жами 19 очко тўплашди. Лекин буниси мавсум рекорди эмас. Ҳар ҳолда, журналист Алексис Мартин-Тамайонинг ҳисоб-китобига кўра, «Жирона» ютқазиб турган ўйинлари якунида 22 очкони қутқариб қолди жорий мавсум.

«Реал»нинг 10та «таъмирланган» ўйинини олсак, уларда энг кўп гол Жуд Беллингемга тегишли - 8та. Хоселу ҳам «камбэк»ларда ўта маҳсулдор. Унинг 6та голидан ярми ғалабани таъминлади. Беллингемда ҳам ремонтада ғалабани таъминлаган голлар сони 3та. Қизиғи, қутқарилган баҳсларда захирадан майдонга тушган футболчилар атиги 3та гол уришган: Хоселу («Атлетико»га қарши суперкубок баҳси), Нико Пас («Наполи»га қарши ЧЛ учрашуви) ва Орельен Тчуамени («Лас-Пальмас»га қарши Ла Лига ўйини). Асосийси, «жокер»ларнинг ҳар бир голи ғалаба тортиқ этгани билан қадрли.

Ҳа, «Реал» ўйинга қандай қўшишни яхши билади. Карло Анчелотти эса кучли захира ўриндиғидан миннатдор. Мадридлик мухлислар жамоа ҳамиша иккинчи бўлимда динамика шиддатини сезиларли даражада ошириб боришини аллақачон пайқашган, албатта. Зеро, «Мадрид» танаффусга қадар кўпинча нисбатан бамайлихотир кўринади, футболчилар тўпни оддий услубда айлантиришади, аммо иккинчи 45 дақиқалик бошлангач, ҳужумлар довули бошланади. Бунинг натижасида рақиб ўзининг жарима майдонига қамалиб олишдан, охирги сонияларгача ҳимояланишдан ўзга чора тополмайди. Бундай ҳамлага камдан-кам жамоа бардош беради. Жорий мавсум атиги 4та жамоа «Реал» довулига қарши муносиб туриш уддасидан чиқди: «Бетис», «Севилья», «Райо Вальекано» ва «Атлетико» (2 марта). Умуман олганда, Диего Симеоне жамоаси «Реал»ни енгган ягона дружинадир (эътиборлиси, «матрасчилар» бу ишни 2 марта уддалашди - сентябрь ойида Ла Лига ва январда кубок баҳсида). Анчелоттининг фикрича, камбэклар асосан сифатли захирачилар билан боғлиқ. «Ҳар сафар захира ўриндиғига қараганимда, ўйин боришини ўзгартириш, ҳаракатларга зарур нақш бериш учун кўплаб вариантларни кўраман. Қисқаси, ихтиёримда кучли захира ўриндиғи бор, шу туфайли учрашувлар тақдирини ўзгартира оламиз. Захира вакиллари ҳар доим катта энергия олиб киришмоқда», - деди италиялик мураббий «Лас-Пальмас»га қарши ўйин­дан кейин.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 08.02.2024. Ўқилди: 5679 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик