Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миш-мишга ойдинлик киритамиз: Кореяга техник мағлубият ёзиладими?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кечаги ўйинлардан кейин гап-сўзлар тарқалиб кетди. Жанубий Кореянинг қайсидир футболчиси ҳисобида иккита сариқ карточка бўла туриб, у Эрон билан ўйинда майдонга тушганмиш. Агар шундай бўлиб чиқса, Кореяга 0:3 кўринишидаги техник мағлубият ёзилиши керак ва Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқади!

Биз ушбу масалани Твиттер саҳифаларимизда муҳокама қилдик ва вазиятга ойдинлик киритиб бўлдик. Кўпчиликка тушунарли бўлиши учун “карточкалар” мавзусига алоҳида тўхталамиз.

Биринчи тахмин. Кеча Корея терма жамоаси сафида 18-рақамда Ким Шин Вук ўйнади. У 11 июнь куни Ўзбекистонга қарши баҳсда, ундан аввал Қатарга қарши сафар ўйинида огоҳлантиришлар олган. Бир қарашда, Шин Вук кеча майдонга тушишга ҳаққи йўқдик. Аммо у 3-босқичнинг сўнгги тур ўйинида (Кувайтга қарши) огоҳлантирилганди ва Ким Қатарга қарши ўйинда олган сариқ карточкасидан кейин, Ливан билан Кореяда бўлиб ўтган ўйинни ўтказиб юборган. Демак, Ўзбекистон билан ўйиндаги огоҳлантириш Ким Шин Вук учун дастлабки сариқ карточка ҳисобланади.

Иккинчи тахмин. Парк Жонг Ву. Ушбу футболчи ҳисобида ҳақиқатан ҳам иккита сариқ карточка тўпланганди (октябрда бўлиб ўтган Эронга қарши сафар ва уйда ўтган Ўзбекистонга қарши ўйинда). ФИФА расмий сайтида келтирилган қайдномада Парк Жонг Ву 4-рақам остида захира футболчиси сифатида кўрсатилган. Аммо, ОФК сайтидаги қайдномада эса 4-рақам остида Ким Нам Ил рўйхатга киритилган, Парк Жонг Ву эса қайдномада йўқ. Биз вазиятга ойдинлик киритишга муваффақ бўлдик: Парк Жонг Ву расмий қайдномага киритилмаган! ФИФА сайтида техник хатога йўл қўйилган. Яна бир чалғитувчи ҳолат: Парк октябрь ойида дастлабки “сариғи”ни олганидан кейин ФИФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарори билан 2та ўйинга дисквалификация қилинганди Олимпиаданинг бронза медали учун ўйинида сиёсий жиҳатдан ноўрин ҳаракатлари учун (Токто ороли японларга эмас, кореяликларга тегишли эканига ишора қилган). Бу дисквалификация Парк Жонг Вунинг сариқ карточкаси тегишли эмасди. Агар ростдан унинг номи кечаги ўйин рўйхатига киритилганида, Жанубий Кореяга техник мағлубият ёзиларди. Аммо, ФИФА сайти бизни чалғитди...

Кеча оқшом юзага келган умид учқунлари мана шу таҳлиллардан кейин яна сўнди. Наилож, Мираброр Зуфарович айтганларидек, биз “ёзув-чизув” билан эмас, майдонда ўйинимиз билан жаҳон чемпионатига чиқамиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:25, 19.06.2013. Ўқилди: 16157 марта. Фикрлар: 65 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик