Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вагиз Галиулин: «Рубин»га керак эканимни исботламоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бир неча йилдан буён Қозоннинг «Рубин» клубида тўп тепиб келаётган ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ярим йилдирки, жароҳатини даволаш билан банд бўлмоқда. Шу кунларда миллий терма жамоамизнинг собиқ ярим ҳимоячиси Германияда муолажаларни давом эттиряпти.

Жароҳатлар сабаб Вагизнинг «Рубин»даги ишлари ҳеч олдинга силжиб кетмаяпти. Энди майдонга қайтди, деганда яна жароҳат орттириб олади. Ўтган йили «Ягодина» клубига қарши бўлиб ўтган Европа Лигаси доирасидаги учрашувда жароҳат олган юртдошимизнинг қайтиши ҳам ноқулай пайтга тўғри келиб қолди. «Рубин»да бош мураббий ўзгарган. Табиийки, Ринат Билялетдинов таркибда қандайдир ўзгаришларни амалга оширади. Қозонликлар 29 январдан Испанияда ўқув-машғулот йиғинига киришишади. Айнан шу йиғинда кўп нарсага ойдинлик киритилса керак. Биз Галиулин билан боғланиб, ундан айни мавзу юзасидан интервью олдик.

— Вагиз, жароҳатдан кейинги тикланиш жараёни қандай кетяпти?

— Ҳозир Германиядаман. Шифокор назорати остида муолажаларни давом эттиряпман. Режага кўра, февралнинг бошларида югуришни бошлайман. Ўтган йили август ойида Европа Лигаси доирасидаги «Ягодина» клубига қарши кечган учрашувда жароҳат олгандим.

— Ярим йилдан бери жароҳатни даволаётганингизга қараганда, у жиддий эканда?
— Ҳа, тўпиғимдан жиддий жароҳат олгандим. Битиши қийин кечяпти.

— Қачон жамоангиз сафига бориб қўшиласиз?
— «Рубин» 29 январдан Испанияда йиғин бошлайди. Шу куни жамоам сафига бориб қўшиламан. Лекин ҳали югуриш мумкин эмас. Шу боисдан, Испанияда ҳам муолажалар давом эттирилади. Алоҳида дастур бўйича машғулотларни ўтказаман.

— Қозон клуби билан шартномангиз қачонгача имзоланган?
— Шу йил декабрь ойида тугайди.

— «Рубин»ни кўп йиллардан бери бошқариб келган мураббий қурбон Бердиев истеъфога чиқарилди. Унинг жамоадан кетиши сизнинг келгуси фаолиятингизга салбий таъсир қилмайдими?
— Очиғи, ҳозирча бу ҳақда умуман ўйламаяпман. Бор эътиборни имкон қадар тезроқ жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтишга қаратганман. Бердиевнинг жамоадан кетиши эса бу катта йўқотиш. Менимча, шунча мавсум жамоага устозлик қилиб, ижобий натижаларга эришган мутахассис истеъфога лойиқ эмасди. Тўғри, ички чемпионатдаги натижалар яхши эмасдир, аммо Европа Лигасидаги ўйинлар айтишга арзигулик. қурбон Бекиевичнинг кетиши фаолиятимга қай даражада таъсир этишини вақт кўрсатади. Фурсатдан фойдаланиб, Бердиевга бир неча йиллик ҳамкорликдаги фаолиятимиз учун раҳмат айтмоқчиман. У ҳақиқатан ҳам кучли мураббий. «Барселона»ни «Ноу Камп» стадионида мағлуб этиш ҳаммага ҳам эмас. Айниқса, яқин йилларда Россия клублари бу натижани такрорлашига ишонмайман.

— Янги мураббий билан гаплашдизми?
— Йўқ, ҳали. 29 январь куни Испанияга учиб бораман ва ўшанда гаплашиб оламан. Бу учрашувни сабрсизлик билан кутяпман.

— Ринат Билялетдиновга «Рубин»да бир пайтлар Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган Владимир Маминов ёрдам беради. Маминов билан яқиндан танишмисиз?
— Маминовнинг терма жамоамиз таркибидаги ўйинларини кўрганман, лекин таниш эмасмиз. Янги бош мураббийимизда «Про» лицензияси йўқлиги сабабли бош мураббий сифатида айнан Маминов ишлаб турар экан. Россия Профессионал футбол лигаси қайдномасида ҳам шундай ёзиларкан.

— Вазиятни ўзгартириш ҳақида ўйламаяпсизми? Яъни бошқа клубга ўтишни назарда тутяпман.
— Юқорида айтганимздек, биринчи галда жароҳатдан қутулиб сафга қайтиб олишим керак. Жароҳатлар эпидемияси «Рубин»нинг асосий таркибига киришимга тўсқинлик қиляпти. Энди майдонга қайтишим билан яна жароҳат. Футболчининг энг катта душмани ҳам шу.

«Рубин»дан кетиш ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?
— Бундай ҳолат бўлган. Айниқса, захирада ўтириб қолган пайтларим жамоани ўзгартириш фикри кўп бор келарди. Лекин сабр қилардим. Тўғрисини айтсам, «Рубин» менга жуда ҳам ёкади. Бир неча йилдан бери Қозон клубида ўйнаётганим учун бу клуб мен учун қадрли бўлиб қолган. Шунчаки ташлаб кетиш қийин.

— Вагиз, ҳамюртларимиздан Андрей Фёдоров ва Марат Кабаевлар ҳам «Рубин»да ишлашяпти. Улар билан клубдаги ишларингизда маслаҳатлашиб турасизми?
— Ҳа, улар клубнинг селекция бўлимида ишлашяпти. Иккалалари билан ҳам гаплашиб, улардан маслаҳат олиб тураман. Улар борлиги учун ҳам ўзимни «Рубин»да бегонадек ҳис қилмайман.

— Бўлиб ўтган ўзгаришлардан сўнг Фёдоров ва Кабаев жамоада қолишармикан?
— Очиғи, билмадим. Ҳозир ишлашяптими йўқми, буни билмайман. 20 январь куни Қозонга бораман (суҳбат 18 январь куни бўлиб ўтган). Германияга келганимдан кейин улар билан ҳали гаплашмадим. Ўйлайманки, жамоадаги мураббийнинг алмашиши клуб структурасидаги ишларга таъсир қилмайди. Бош мураббий ўзгаргани билан клуб раҳбарияти ишлаяпти. Бош мураббий таркиб ва мураббийлар штабида ўзгариш қилиши мумкин.

— Жароҳат сабаб ярим йил майдондан ташқарида бўлдигиз. Терма жамоага қайтишингиз учун эса сизга мунтазам ўйин амалиёти керак. «Рубин»да эса рақобат жуда кучли. Балки бошқа клубда ёки ўзга мамлакат чемпионатида ўзингизни синаб кўрарсиз? Шу ҳақда ҳам ўйлаяпсизми?
— Тўғри айтдингиз, миллий терма жамоа сафида машғулот ўтказиш ва унинг либосида майдонга тушишни жуда соғиндим. Имкон қадар тезроқ термага қайтгим келяпти. Аммо, бунинг учун тезроқ соғайишим керак. Бошқа клубга ўтиш ҳақида эса ҳозирча ўйламаяпман. Шу ерда керак эканлигимни исботлашим лозим.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:29, 22.01.2014. Ўқилди: 3225 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик