Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» Тошкентда йиғин бошлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун «Навбаҳор» аъзолари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган йиғинни бошлашди. Футболчилар ҳозиргина дастлабки машғулотни якунлашди.

Шу ўринда таркибда айрим ўзгаришларни рўй берганлигини эътироф этиш жоиз. Наманганда ўтказилган машғулотда қатнашган ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаевга мураббийлар жавоб беришди. Тошкентда эса сафга Тимур Яфаров, Шавкат Насибуллаев ва Элёр Жаҳонов қўшилишди. Яфаров ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказганидан хабарингиз бор. Насибуллаев ҳамда Жаҳонов ҳам жамоага бегона эмаслар. Ушбу футболчилар фаолиятлари давомида “Навбаҳор”да тўп суришга улгуришган. Насибуллаев 2013 йилги чемпионатни “Нефтчи”, Жаҳонов эса “Гулистон”да ўтказганди. Тошкентдаги йиғин давомида таркибда яна янги ўйинчилар қўшилади.

«Навбаҳор» Тошкентдаги дастлабки йиғин давомида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган. Хусусан, 29 январь куни жамоа Бекободнинг “Металлург” клуби билан баҳс олиб боришади. 2 февралда эса Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади. Пойтахтда ўтадиган машғулотларнинг дастлабки қисми 2 февраль куни якунланади. Жамоа аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилингач, машғулотлар яна пойтахтда давом эттирилади. Йиғин давомида “Навбаҳор” ПФЛ кубогида иштирок этади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:29, 22.01.2014. Ўқилди: 3189 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик