Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рауф Инилеев: "Мақтаорол" таклифини қабул қилганимдан афсусланмайман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев ниҳоят ўзига иш жойи топди. Икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида футболдан четда бўлган тажрибали мутахассис Қозоғистон 1-лигаси вакили «Мақтаорол» клуби билан шартнома имзолади.

«Мақтаорол» Жанубий Қозоғистон вилояти жамоаси бўлиб, ўз уй учрашувларини 4 229 томошабинга мўлжалланган «Марказий» стадионида ўтказади. Эътиборлиси, ўтган йили жамоа таркибида ўзбекистонлик футболчилар Руслан Матниёзов (дарвозабон), Эрнес Седько (ҳужумчи) ҳамда Алишер Орифжонов (ярим ҳимоячи) тўп суришганди. Биз миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийидан мавзу юзаси бўйича интервью олдик.

- Рауф Талгатович, Қозоғистон клубларининг бирида иш бошлашингиз ҳақида гап-сўзлар юрганди. Дастлаб, шу масалага ойдинлик киритиб ўтсангиз.
- Ҳа, бу маълумотни тасдиқлайман. Қозоғистон 1-лигаси вакили «Мақтаорол» клубида иш бошладим. Бу жамоа 2012 йили 2-лига ғолиби бўлганди. Ўтган йили эса профессионал клуб мақомини олган. Янги мавсумда мамлакат 1-лигасида иштирок этади.

- Расман шартнома имзоладингизми?
- Ҳа, албатта. Клуб раҳбарияти билан ўзаро бир неча йилга мўлжалланган келишувга эришганмиз.

- «Мақтаорол» варианти қаердан пайдо бўлди? Нима учун айнан шу клуб?
- Ҳаётда ҳамма нарса бўлар экан. Бир пайтлар ўзимиз бирга тўп тепган фахрийлар билан тез-тез учрашиб турамиз. Ўтган йилнинг кеч кузида ана шундай учрашувларнинг бирида грек миллатига мансуб дўстим Косидис менга «Мақтаорол» жамоасида ишлаб кўриш таклифини билдирди. Очиғи, бу таклифни кутмагандим. Қолаверса, Қозоғистон 1-лигаси жамоасида ишлаш ўзим учун ҳам ғалати туюлди. Лекин қарор қабул қилишга шошилмадим. Ўйлаб кўришим ва иложи бўлса, клуб билан танишиш учун у ерга бориб келишим кераклигини айтдим. Шундан сўнг бир эмас, 2-3 марта «Мақтаорол»да бўлдим. Бу клуб ташкил этилганига 30 йилдан кўпроқ вақт бўлган экан. Кўп йиллар давомида жамоа ҳозиргидек «Мақтаорол» эмас, соф ўзбекча «Пахтаорол» деб номланган. Бугунги кунда «Мақтаорол» жойлашган шаҳар ҳам янгича номга эга - Атакент.

- Атакентда футболга эътибор қандай экан?
- Жанубий Қозоғистоннинг ушбу шаҳарчасига футболни қайтариш керак. Шаҳар акими (биздаги ҳоким) билан илк учрашувимиздаёқ шу гапни менга айтганди. Стадион ҳам бундан 30 йил олдин қурилган ва анча таъмирталаб бўлиб қолган. Лекин бу ерда футбол анъаналари бўлган. Фақат уни қайта жонлантириш керак. Жамоа Еттисой вилоятига қарашли бўлгани билан, марказда уй учрашувларини ўтказа олмайди. Еттисойдаги стадион 1-лига талабига жавоб бермайди. Шу боис, рақибларимизни Атакентда қабул қиламиз. Бу ерда тўрт ярим мингга яқин томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган мўъжазгина стадион бор.

- Жамоа ўз базасига эгами?
- Стадионнинг ўзида база жойлашган. Лекин у ердаги шароитлар талаб даражасида эмас. Клуб раҳбарлари янги стадион ва база қурилиши тез орада бошланишини айтишди. Аммо ҳозирги стадионимиз ҳам 1-лига талабига тўғри келади. Катта режалар билан иш бошлаяпмиз.

- Тайёргарлик режасини ишлаб чиқдингизми?
- Бўлмасам-чи. Тайёргарлик декабрь ойидаёқ бошланганди.

- Ростданми? Демак, бу маълумотни, яъни «Мақтаорол»да иш бошлашингизни шу пайтгача сир сақлаб келган экансизда?
- Шунчаки, ҳаммаси расмий якун топишини кутгандим. Режа бўйича, дастлабки ўқув-машғулот йиғинини 20-28 декабрь кунлари оралиғида ўтказдик. Иккинчи йиғин 5-19 январь кунлари ташкил этилди. Ҳар икки йиғинимиз ўз базамизда бўлиб ўтди. Энди 24 январдан учинчи йиғинимиз бошланади. Вазият ўзгариб қолмаса, 3 февралгача Тошкентда шуғулланамиз. Ҳозирда пойтахт-дан меҳмонхона излаяпмиз. Бу ерда бир нечта назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз.

- Спаринг-рақиблар билан келишиб олдингларми?
- Қозоғистоннинг аксарият клублари айни пайтда Туркия ва БААда йиғин ташкил этаётгани боис, у ерда назорат ўйинлари ўтказишнинг имкони йўқ. Шуни инобатга олган ҳолда, Тошкентда йиғин ўтказишга қарор қилдик. Бу ерда камида 3-4та ўйин ўтказамиз. Биринчи галда меҳмонхона ҳамда машғулот ўтказадиган майдон масаласини ҳал қилиб олишимиз керак. Шундан сўнг, рақиблар билан келишиб олиш қийин кечмайди. Бундан ташқари, режамиздан февраль ойида Чимкентдаги турнирда қатнашиш ҳам ўрин олган.

- Янги мавсумда жамоа олдига қандай мақсад қўйиляпти?
- Элитага чиқишга шошилмаймиз. Биринчи навбатда шаҳарда футболни оёққа турғазишимиз, мухлисларни стадионга қайтаришимиз лозим. Пойдеворни мустаҳкам қилмасдан туриб, бинони қуриб бўлмайди. Шу боис, илк иш йилимда натижага бирламчи ва устувор масала сифатида қарамаймиз. Келаси мавсумдан натижа учун ўйнаймиз.

- Шаҳарда футбол мактаби бор эканми?
- Истеъдодли ёшлар бор. Фақат улар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш керак. Асосий таркибга ўйинчиларни етказиб бериш учун мактаб фаолиятини қайта жонлантириш даркор. Яқин орада «Мақтаорол»нинг ўз мактаби ҳам пайдо бўлади.

- Ўтган йили жамоа таркибида ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўйнашганди. Бу анъана жорий йилда ҳам давом этадими?
- Руслан Матниёзов ва Эрнес Седьколар жамоа билан бирга машғулот ўтказишяпти. Алишер Орифжонов эса ҳозир жамоа билан бирга эмас. Қозоғистон 1-лигасида легионерларга чеклов эълон қилинган. Клублар кўпи билан уч нафар хорижлик футболчини мавсум учун рўйхатдан ўтказиши мумкин. Шунингдек, 1994-1995 йилларда таваллуд топган икки нафар маҳаллий футболчи ҳам майдонга тушиши керак. Ҳозир жамоамиз футболчиларининг ўртача ёши 21-22 ни ташкил қилмоқда.

- Икки йилдан футболда четда юрдингиз. Бу ҳолат ишингизга салбий таъсир ўтказмасмикан?
- Ўйлайманки, бундай бўлмайди. Мен профессионал мураббийман. 2011 йили «Сўғдиёна» жамоасидан кетганимдан кейин хорижга чиқишим учун рухсат йўқ эди. Ваҳоланки, ўша пайтда араб клубларидан таклифлар бўлганди.

- «Мақтаорол»дан ташқари бошқа таклифлар ҳам бўлдими?
- Ҳа, таклифлар бор эди. Лекин «Мақтаорол» таклифини қабул қилганимга афсусланмайман. Янгича муҳит ва шароитда ҳам ўзимни синаб кўришга қарор қилдим. Қолаверса, бу мен учун Ўзбекистондан ташқари илк иш жойи бўлади. Бу эса жуда ҳам қизиқ жараён. Энг муҳими, ишлаш учун истакнинг борлиги.

К.Алимов суҳбатлашди.

 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:13, 25.01.2014. Ўқилди: 4826 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик