Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» «Бунёдкор» ёшлари билан 2та назорат ўйинларини ўтказди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Андижон" кеча дастлабки назорат учрашувларида майдонга тушди. Аввал хабар қилиб ўтганимиздек, рақиб “Бунёдкор-2” жамоаси бўлди.

Бу жамоага қарши ўйинларда Азамат Абдураимов иккита таркибни синаб кўрди. Яъни, ёш “қалдирғочлар”га қарши иккита ўйин ўтказилди. Дастлабки баҳсда андижонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин “Бунёдкор” стадионининг машғулотлар майдонида бўлиб ўтди. Дастлаб Лочин Солиев учрашув дебютида ҳисобни очди. Шундан сўнг Расул Раҳмонов ўртадаги фарқни иккитага оширди. Бу голларга “Бунёдкор-2” футболчилари фақат бир бор жавоб қайтара олишди. Куни кеча "Андижон" сафига қўшилган молдовалик легионер Алексей Касьян ҳам майдонга туширилди.

“Андижон” таркиби: М.Худоёров, Т.Султонов, Д.Турсунов, А.Абдуллаев, А.Касьян, Р.Раҳмонов, Б.Ғозиев, Б.Абдураҳимов, И.Отахонов, А.Тўхтасинов (Н.Павленко), Л.Солиев.
Голлар: Л.Солиев, Р.Раҳмонов.

Биринчи ўйинда қатнашмаган футболчилар иккинчи учрашувда таркибдан жой олишди. Бу беллашувда кучлар тенг келди - 2:2. Шаҳбоз Жумабоев бу учрашувда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол этди. Шуни айтиш керакки, иккинчи ўйинда Хайрулло Жакбаров, Ином Отабоев, Бобур Насимов, Темур Васильев, Влад Павловский каби бир қатор янги ўйинчилар синовдан ўтказилди.

“Андижон” таркиби: С.Смородин, Д.Маҳмудов, Х.Жакбаров, Р.Қодиров, И.Отабоев, Б.Насимов, Н.Павленко, Т.Васильев, О.Тойлоқов, Ш.Жумабоев, А.Жўрабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: В.Павловский, Т.Усмонов, Н.Норов.
Голлар: Ш.Жумабоев (2та)

"Андижон" навбатдаги назорат учрашувини 29 январь куни “Оқтепа”га қарши ўтказади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 09:09, 28.01.2014. Ўқилди: 2983 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.