Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
' |
 |
Руминия ортга қайтади. Албания эса 3-ўринни эгаллаган ҳолда, бошқа гуруҳлардаги ўйинларни охиригача кутади |
90+6' |
 |
Ўйин тугади! Албания ғалаба қозонди ва "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллади! |
90+4' |
 |
Станчу икки ҳимоячини чалғитди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
90+4' |
 |
Элсеид Хюсай огоҳлантирилди. Вақтни чўзгани учун |
90+3' |
 |
Торже сариқ карточка олди |
90+3' |
 |
Жаримадан етказилган узатмани Цана бош билан дарвоза томон бурди. Тэтэрушану тўпни эгаллади |
90+2' |
 |
Албанлар бурчак тўплари, жарима зарбалари орқали вақтни назорат қилишмоқда |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди |
87' |
 |
Навбатдаги бурчакдан етказилган узатмага Балай бош билан зарба берди. ноаниқ |
86' |
 |
Албания бурчак тўпини ўйинга киритди. Футболчилардан бири тўпни дарвоза томон бурди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
85' |
|
Руминиялик Торже дарвозагача 23 метр масофадан жарима зарбаси тепди. Тўп жонли девордан ўтмади |
83' |
 |
Албанияда щзгариш: Баша ўрнига Лорик Цана тушди |
81' |
 |
Станчунинг навбатдаги зарбаси ноаниқ |
78' |
 |
Станчу олис масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди |
77' |
 |
Албанияда ўзгариш: Эрмир Леняни ўрнига Одисе Роши тушди |
76' |
 |
ВУУУУҲ! Станкуууу! Ўнг томондан жарима майдончасига кира солиб зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди! |
74' |
 |
Станку чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо шеригига аниқ узатма беришига рақиб ҳимоячиси йўл қўймади |
72' |
 |
Эҳ, лайнсмен! Руминияни тайёр голдан маҳрум қилди! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, бўш дарвоза қаршисидаги жамоадошига узатма берган Торже офсайдда эмасди! |
70' |
 |
Ён чизиқдан улоқтириб берилган тўпни Маврай кўкраги билан Мемушайга қолдирди. Ледян жарима майдончаси ичида аниқ зарба бера олмади |
69' |
 |
Торже олис масофадан аниқ зарба бера олмади |
67' |
 |
Синмэртян йўллаган зарба жонли девордан ўтмади |
66' |
 |
Синмэртянга нисбатан фол ишлатилди. Даврозагача 25 метрлардан жарима зарбаси тепилади |
64' |
 |
Чап бурчак олдида Ленянига нисбатан фол ишлатилди. Албания жарима зарбаси тепади |
63' |
 |
Мемушай жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тэтэрушану иккинчи уринишда тўпни эгаллади |
62' |
 |
Руминларнинг қанотлардан жарима майдончасига етказаётган узатмалари наф келтирмаяпти |
58' |
 |
Албанияда ўзгариш: Армандо Садику ўрнига Беким Балай тушди |
56' |
 |
Денис Алибек жароҳат олди. Замбил олиб чиқилди майдонга |
54' |
 |
Албания бурчакдаги байроқча ёнидан жарима тўпини ўйинга киритди. Мемушай етказган тўпга ҳеч ким ета олмади |
50' |
 |
Албания қарши ҳужумга ўтди, Садику жарима майдончасига кира олмади |
48' |
 |
Алибек чап томонда ҳимоячи билан тўп учун курашда устун келди, аммо ҳакам хуштакни чалиб, ҳужумда фол қайд этди |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
 |
Руминия терма жамоаси қанақадир ўйиндан олдин ғалабага ишониб тушган шекилли, улар жанг қила олишмаяпти |
' |
 |
Параллел кечаётган Швейцария-Франция ўйинида ҳисоб очилмаган |
45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Руминия-Албания - 0:1. |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
43' |
 |
ГОООООООЛ! Армандо Садику! Руминия-Албания - 0:1! Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатма Садику дарвозабон майдончаси бурчагидан бош билан дарвозага жойлади. Дарвозабон тўпга чиқишда, ҳимоячи жой танлашда хатога йўл қўйди. Тарихий вазият! Албаниянинг Европа чемппионатларидаги илк голи! |
40' |
 |
Руминия бурчак тўпини ўйинга киритди. Албанлар тўпни эгаллаб, ҳуужмга ташланишди |
36' |
 |
Бурчак тўпи янада хавфли бўлди. Тўп ерлатиб жарима майдончасига етказилди. Баша 9-10 метрлардан зарба беришига ҳеч ким халал бермади. Футболчининг зарбаси ноаниқ чиқди. Сўнгги зарба чоғида ноаниқликка йўл қўйишмоқда |
35' |
 |
Вуууҳ! Мамушай ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан майдонни тарк этди |
30' |
 |
Руминлар тўпни назорат қилаётгандек кўринишмоқда, аммо уларнинг ҳужумлари ўхшамаяпти, пала-партиш ҳаракат қилишмоқда. Албания эса дадил ўйнай бошлади |
23' |
 |
Эҳҳҳҳ, Воойййй! Албания ўта хавфли қарши ҳужум ташкшил қилди. Леняни 5 метрдан ҳеч ким халал бермаётган вазиятда дарвозага аниқ зарба бера олмади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
22' |
 |
Абраши қанотдаги чизиқ ёнида руминиялик футболчига нисбатан қўпол ўйнади. Жарима зарбаси |
19' |
 |
Станчу рақиб жарима майдончасига кираётган Алибекка узатма берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллашди |
14' |
 |
Вууҳ! Денис Алибек майдон марказида икки футболчи орасидан ўтиб кетди ва 25 метрлардан "парашют" услубида зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
12' |
 |
Устунлик сариқ формадаги руминлар томонида. Албанлар асосан тезкор ҳужумга асосланишмоқда |
8' |
 |
Вуууууҳ! Олис масофадан Албания жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Руминиялик футболчи Станку жарима майдончаси чизиғи устида тўпни ерган туширмасдан дарвоза томон тепди. Бериша кучли зарбани қайтарди |
6' |
 |
Мигьен Баша оёғини Хобаннинг бошигача кўтарди ва рақибига жароҳат етказди. Ҳақли равишда сариқ карточка олди |
5' |
 |
Хобан жарима майдончаси бурчагидан айланма зарба берди. Бериша иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди |
3' |
 |
Вууҳ! Николае Станчу жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
1' |
 |
Ўйин бошланди! |
' |
 |
Руминия ва Албания терма жамоалари майдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала мамлакат мадҳиялари янгради |
' |
|
Яна бир неча дақиқалардан сўнг бу ердаги "Стад де Лион"да Руминия ва Албания ўйини бошланади |
' |
|
Сизларни Лион шаҳрига таклиф қиламиз |
' |
|
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! |