Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' |
 |
Ўйин якунланди. Россия - Уэльс - 0:3! Уэльс 6 очко билан плей-оффга чиқди, Россия эса ортга қайтади! |
90+1' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Дзюба қабул қилди ва зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди |
90+1' |
 |
Смольников олис масофадан зарба бериб, бурчак тўпи ишлади |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
88' |
 |
Рэмзи жарима майдончаси кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
85' |
 |
Эҳҳҳҳ Дзюба! Чап қанотдан етказилган узатмани 5 метрдан дарвозага жойлай олмади! Ноаниқ! |
83' |
 |
Уэльсда ўзгариш: Гарет Бэйл ўрнига Саймон Чёрч тушди |
83' |
 |
Руслар руҳан тушкунликка тушиб қолишди. Ўйинни уэльсликлар назорат қилишмоқда |
79' |
 |
Дарвозагача 31 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини Игнашевич тепди. Кучли, аммо ноаниқ |
76' |
 |
Уэльсда ўзгариш: Жо Лэдли ўрнига Эндрю Кинг тушди |
75' |
 |
Уэльс Россияга ҳеч қандай имконият бераётгани йўқ |
74' |
 |
Уэльсда ўзгариш: Жо Аллен ўрнига Девид Эдвардс тушди |
69' |
 |
Россияда ўзгариш: Фёдор Смолов ўрнига Александр Самедов тушди |
67' |
 |
ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 0:3! Рэмзининг чиройли узатмасидан кейин ҳужумчи рақиб жарима майдончасига кирди ва яккама-якка вазиятдан самарали фойдаланди! |
65' |
 |
Бэйл жарима тўпини дарвоза яқинига узатма берди. Лэдли бош билан тўпни жамоадошларига етказди, аммо зарба беришга улгурмади уэльсликлар |
64' |
 |
Павел Мамаев сариқ карточка олди |
63' |
 |
Хавфли зарба! Россиялик футболчи чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Глушаков жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
62' |
 |
Россияликларнинг навбатдаги хатосидан кейин Бэйл ҳимоячиларни алдаб, рақиб жарима майдончасига кирди, аммо Головин хавфни бартараф этди |
58' |
 |
Бэйл жарима зарбасини тепди. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди |
57' |
 |
Навабатдаги қарши ҳужум натижасида Рэмзи ўнг қанотдан узатма берди. Бэйлга нисбатан ҳимоячи тўғри позиция танлаганди |
55' |
 |
Вууууҳ! Россиялик ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Бэйлга дарвозабон билан яякама-якка вазиятга чиқиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Акинфеевнинг оёғига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди. |
52' |
 |
Россияда ўзгариш: Широков ўрнига Александр Головин тушди |
50' |
 |
Вууууҳ! Рэмзи ҳимоячилар орасидан узатма бериб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Гантерни тўп билан таъминлади. Ҳимоячининг дарвоза яқин томон берган узатмасини Березуцкий майдон ташқарисига чиқаришга муваффақ бўлди |
47' |
 |
Бэйл майдон марказида тўпни эгаллаб, россияликлар жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Акинфеев ўз ўрнида |
47' |
 |
Уэльс бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Россия - Уэльс - 0:2. Танаффус. |
45+1' |
 |
Кокорин жарима майдончасининг ўнг бурчагидан чикарига кирди ва яқин бурчакка зарба берди. Ҳенесси тўпни эгаллади |
45+1' |
 |
Вууууҳ! Бэйл яна тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдончасига кирган Рэмзига узатма берди. "Арсенал" ярим ҳимоячиси ҳимоячини чалғитиб зарба беришга ҳаракат қилди. Смольников зарба йўлига ғов бўлди |
45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
45' |
 |
Тэйлор чап қанотдан узатма берди. Игнашевич тўпни қайтарди |
43' |
 |
Ўнг қанотдан Смольлников етказган узатмани Мамаев дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Зарба кучли чиқмади, дарвозабон тўпни эгаллади |
41' |
 |
Россия яхши босим ташкил қилди, аммо зарба беришга муваффақ бўлмади |
40' |
 |
Вууууҳ! Бэйл майдон марказида тўпни эгаллади ва йўл-йўлакай икки ҳимоячи алдад, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Акинфеев қайтарди |
38' |
 |
Бэйл олис масофадан чап оёқда аниқ зарба берди. Акинфеев ўз ўрнида |
38' |
 |
Комбаров чап қанотдан узатма берди. Ҳенесси тўпни эгаллади |
36' |
 |
Дзюба офсайдда |
35' |
 |
Смолов олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Тўп Рэмзининг оёғидан ўз йўналишини ўзгартирди ва устун ёнидан ўтиб кетди |
34' |
 |
Рэмзи бурчак тўпини ўйинга киритди. Воукс бош билан зарба беришга уринди. Муваффақиятсиз |
33' |
 |
Вуууҳ! Рэмзи олис масофадан кучли зарба берди. Тўп Акинфеевнинг муштларидан майдонни тарк этди |
32' |
 |
Широков юқоридан Уэльс дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Дзюба тўпни ўзига бўйсундира олмади |
30' |
 |
ВУУУУУҲ! Бэйл ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллади ва юқори тезликда бутун майдонни босиб ўтди. У икки ҳимоячини алдаб, Рэмзини бирга бир вазиятга чиқарди. Аароннинг зарбасини Акинфеев оёғи билан қайтарди |
27' |
 |
ВУУУУУҲ! Дзюба бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ичида зарба берди. Ҳенессининг қўлидан тўп ён томонга кетди |
26' |
 |
Уэльс қарши ҳужум ташкил қилиб, ўнг қанотдан жарима майдончаси узатма берилди. Лэдли бош билан зарба берди. Акинфеев эгаллади |
23' |
 |
Уэльс футболчиси ўнг қанотдан узатма берди. Рэмзи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо уни майдонда олиб қола олмади |
20' |
 |
ГОООООЛ! Нил Тэйлор, 0:2! Бу футболчи ҳам бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Тўп унга россияликлардан борди. Дастлабки зарбани Акинфеев қайтарди. Такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
14' |
 |
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйинда Россияга фақат ва фақат ғалаба керак. Уэльс ҳозирча бунга мутлақо имкон бераётгани йўқ |
9' |
 |
ГОООООООЛ! Аарон Рэмзи, 0:1! Уэльслик футболчи бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни Акинфеевнинг устидан ошириб қўйди! |
7' |
 |
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Рекошет ҳолатда тўп бурчак томон кетди. Акинфеев тўпга югурди, аммо ета олмади |
6' |
 |
Руслар позицион, уэльлислкр қарши ҳужум ташкил қилишмоқда |
2' |
 |
ВУУУУУҲ! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончаси кирди ва чизиқ устида чап оёқда кучли зарба берди. Акинфеес зарба қайтарди. Кейин тўпни эгаллаб зарба берган ҳужумчи офсайдда қолганди |
1' |
 |
Смольников ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ульсликлар эгаллаб олишди |
1' |
 |
Ўйин бошланди! Тўпни руслар киритиб беришди |
' |
 |
Сўнгги тур олдидан Россия ҳисобида 1, Уэльсда 3 очко мавжуд |
' |
|
Тулузадаги стадионда мамлакатлар мадҳиялари янграмоқда |
' |
 |
"В" гуруҳи вакиллари — Россия ва Уэльс терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда. |
' |
 |
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Евро-2016ни ёриитишда давом этамиз |