Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| ' |
 |
"Барселона" - "Реал Сосьедад" - 1:0 |
| 90+8' |
 |
Ҳакам голни бекор қилдию, ўйинни якунлади. Месси офсайд бераётган пайтда Фати бироз офсайдда қолган экан |
| 90+7' |
 |
VAR вазиятни кўриб чиқмоқда. Гол бекор бўлиш эҳтимоли йўқ эмас |
| 90+6' |
 |
ГООООЛ! "Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Фатининг узатмасидан кейин Альба бўш дарвозани ишғол қилди |
| 90+3' |
 |
Месси рақиб жарима майдони ичида 3 ҳимоячи орасидан ўтиб кетдию, аммо тўпга етиб бора олмади |
| 90+1' |
 |
Вуууҳ! Каталонияликлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Альбанинг аниқ узатмасидан кейин Месси тўпни рақиб жарима майдони ичида қабул қилди. Аммо тўп ундан бироз узоқлашгани боис ҳимоячи хавфни бартараф этди |
| 90+1' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди |
| 90+1' |
 |
"Сосьедад" ҳужум қилишда давом этмоқда. Улар бурчак зарбаси ишлашди |
| 89' |
 |
Басклар бурчак зарбасини амалга оширишди. Тер Штеген мушти билан тўпни уриб юборди |
| 88' |
 |
"Барселона"да сўнгги ўзгариш: Брэйтуэйт ўрнига Хуниор Фирпо туширилди |
| 85' |
 |
"Барса"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Ансу Фати туширилди |
| 84' |
 |
"Сосьедад"да учинчи ўзгариш: Исак ўрнига Виллиан Жозе туширилди |
| 84' |
 |
Чап қанотдан жарима майдонига кириб келган Начо Монреал йиқилди. Аммо пенальти йўқ. |
| 83' |
 |
Месси чап томондан жарима майдонига кирди, аммо сўнгги паллада Ойарсабалга нисбатан фол ишлатди |
| 81' |
 |
ГООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Дарвозабон зарба йўналишини топдию, аммо тўпни қайтара олмади |
| 80' |
 |
Ойарсабаль сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани учун |
| 80' |
 |
"Сосьедад" дарвозаси томон пенальти! Кутилмаган қарор! |
| 79' |
 |
Ҳакам видеокўрик ҳудудига йўл олди. У "Реал Сосьедад" ҳимоячисининг қўлига тўп теккан вазиятни ўз кўзи билан кўрмоқчи |
| 78' |
 |
Басклар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Монреалнинг зарбасига аниқ етишмади |
| 76' |
 |
Гуэвара огоҳлантирилди. У Мессини ортдан йиқитди |
| 75' |
 |
"Сосьедад" майдон марказида тўпни олиб қўйиб ҳужум ташкил қилди. Исак жарима майдонига кириб кучли зарба берди. Аммо ноаниқ |
| 74' |
 |
"Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига Артуро Видаль туширилди |
| 74' |
 |
Ойарсабаль 16 метрдан ноаниқ зарба берди |
| 73' |
 |
Оҳо! Исак чап қанотда Семедудан қочиб кетиб, жарима майдонига шериги томон пас берди. Пике сўнгги паллада хавфни бартараф этди |
| 71' |
 |
Меҳмонлардан хавфли ҳужум. Ҳужумга қўшилган Начо Монреалнинг зарбаси рекошет орқали зарбага айланиб кетди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 71' |
 |
"Реал Сосьедад"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Игорь Субелдия туширилди |
| 68' |
 |
Майдон марказида Пике ва Микель Мерино тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 67' |
 |
Вуууууҳ! "Барселона" яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Месси-Альба комбинациясидан сўнг Хорди олис устун томон пас берди. Ракитич тўпга ташланди, аммо ета олмади |
| 65' |
 |
"Барса" кетма-кет 2та бурчак зарбасини амалга оширди. Такрорий ҳужумдан пайтида Мессидан пасидан кейин Пике бош билан зарба берди. Ремиро тўпни эгаллади |
| 65' |
 |
Вууууҳ! Каталонияликлар яхши паслар билан рақиб жарима майдонига кириб келишди. Ракитич 12 метрлардан кучли зарба берди. Алекс Ремиродан ажойиб сэйв! |
| 61' |
 |
Жерар Пике огоҳлантириш олди. |
| 60' |
 |
Вуууҳ! Альба юқоридан узатма берди. Гризманн бош билан тўпни Месси йўлига ташлаб берди. Леонинг зарбасидан кейин тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 59' |
 |
"Сосьедад"да ўзгарши: Барренеткчеа ўрнига Ойарсабаль туширилди |
| 58' |
 |
"Сосьедад" футболчиси ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. У жарима майдонига кирди, тўпни ўнг оёғига тўғрилади ва зарба берди. Анча ноаниқ |
| 57' |
 |
Месси йўллаган зарбани ҳимоячи бош билан қайтарди |
| 56' |
 |
Микель Мерино огоҳлантириш олди. Мессига нисбатан фол ишлатгани учун |
| 55' |
 |
Меҳмонларнинг ҳужуми. Эдегор "Барса" жарима майдони ичида тўпни қабул қилди, аммо зарба беришни қойиллатмади |
| 54' |
 |
Вуууууҳ! Альбанинг чап қанотдан берган узатмасини Месси жарима майдони ташқарисида тўпни эгаллади ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп устундан 2 метр наридан ўтиб кетди |
| 53' |
 |
Тер Штегеннинг узатмасидан кейин Гризманн рақиб жарима майдонига кириб борди, тўпни эгаллаб ортга узатишга қарор қилди. Такрорий ҳужум пайтида эса Семеду тўпга эта олмади |
| 51' |
 |
Басклар иккинчи бўлимда тўпни кўпроқ назорат қилмоқда |
| 46' |
 |
Бўлимдаги илк ҳужумни "Сосьедад" ташкил қилди. Жарима майдони чизиғи устидан берилган зарба аниқ чиқмади |
| 46' |
 |
Иккинчи тайм бошланди. Давом этамиз |
| 45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозир ҳисоб — 0:0 |
| 45' |
 |
Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Пике бош билан тўпни қайтарди |
| 43' |
 |
"Сосьедад" майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритди. Офсайд қайд этилди |
| 42' |
 |
Месси сариқ карточка олди. У рақиб оёғига хавфли ташланди |
| 40' |
 |
Вуууууҳ! Учрашувдаги энг хавфли вазият юзага келди. Альба-Брэйтуэйт-Де Йонг-Месси комбинациясидан кейин Лео 10 метрдан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 39' |
 |
Де Йонг берган узатмадан кейин Брэйтуэйт жарима майдонига кириб, чап қанотдан дарвоза яқинига пас берди. Посбон тўпни эгаллаб олди |
| 36' |
 |
Альба чап қанотдан жарима майдони ичидаги Мессига аниқ пас берди. Ҳимоячи аргентиналик футболчига зарба бериш учун имкон бермади |
| 33' |
 |
Меҳмонлар қарши ҳужумда олис масофага узатма беришди. Тер Штеген олдинга чиқмаганида ҳужумчи ҳисобни очиши мумкин эди |
| 30' |
 |
Бурчакдан етказилган тўпга Брэйтуэйт бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 29' |
 |
Вууууҳ! Месси бурчакка яқин жойда рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужумга асос солди. Бускетснинг узатмасидан кейин Лео яккама-якка вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп дарвозабондан майдонни тарк этди |
| 29' |
 |
Брэйтуэйтнинг узатмасидан кейин Ракитич рақиб жарима майдони атрофида тўпни қабул қилди ва ноаниқ зарба берди |
| 27' |
 |
"Реал Сосьедад" футболчилари қисқа пас билан рақиб жарима майдонига кириб келишди. Юқоридан етказилган сўнгги узатмага Исак бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 23' |
 |
Тўп назорати Сетьен жамоаси томонида |
| 19' |
 |
Меҳмонлар яхши қарши ҳужум ташкил қилишлари мумкин эди. Аммо Исак тўпни кўпроқ ушлаб қолди ва вазиятни қўлдан чиқарди |
| 18' |
 |
Иван Ракитич офсайдда қолди |
| 17' |
 |
Альбанинг узатмасидан кейин Бретуэйт яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди. Аммо у бироз офсайдда қолгани учун гол инобатга олинмади |
| 16' |
 |
Клеман Лангле сариқ карточка олди. Португа нисбатан тактик фол ишлатилди |
| 15' |
 |
Оҳо! Мессининг пасидан кейин Брэйтуэйт олдинги интилди, жарима майдонига кирди ва кучли зарба бера олмади. Ремиро тўпни эгаллаб олди |
| 10' |
 |
Хавфли зарба. Мессининг узатмасидан кейин Брэйтуэйт жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон оёғи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 8' |
 |
Басклар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Ўнг қнаотдан етказилган узатмани Пике қайтариб қолди |
| 7' |
 |
Альба олдинги чизиқ томон узатаётган Френки де Йонг томон узатма берди. Ремиро тўпни эгаллаб олди |
| 6' |
 |
"Сосьедад" футболчиси офсайдда қолди |
| 4' |
 |
Тер Штеген ўз жарима майдони атрофида тўпни ҳаддан ташқари кўп ушлаб, жамоаси учун қалтис ҳаракат қилмоқда. Исак жарима майдонига кириб борди, аммо зарба беришга улгурмади |
| 3' |
 |
Ўйин темпи юқори эмас |
| 1' |
 |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Месси киритиб берди. |
| ' |
|
"Барса" ўзининг шахмат шаклидаги кўк-анорранг, "Сосьедад" эса оқ-кўк йўл-йўл рангли футболкаларда ҳаракат қилишади. |
| ' |
 |
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди |
| ' |
|
Кике Сетьен бир нечта ўйинда ҳужумга Артуро Видални қўйган бўлса, бугун Мартин Бретуэйтни илк марта асосий таркибда майдонга туширмоқда. |
| ' |
|
"Барселона" класикодаги мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинни ўтказаётган бўлса, "Соседад" бир ҳафта олдин "Вальядолид"ни мағлуб этган бўлса, ҳафта ўртасида Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинини ўтказди ва финалга чиқди. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания чемпионатининг 27-тури доирасида марказий учрашув "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. «Барселона» ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни қабул қилмоқда. |