Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 90+' |
 |
Келгуси баҳсларга қадар учрашгунча хайр! Соғ-саломат бўлинг |
| 90+' |
 |
Учрашув якунланди, Сўғдиёна ўз майдонида Бунёдкорни жазолади, ишончли ҳисобда таслим этди. |
| 90+' |
 |
Иккинчи бўлим сўнггини Бунёдкор ҳужумда ўтказмоқда. Лекин улардан ҳозирча бир наф чиққанича йўқ |
| 90+' |
 |
Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
 |
Меҳмонлардан хавфли ҳужум! Билол Туплиев рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ ҳужумни охиригача етказишга унда куч топилмади |
| 87' |
 |
Денисов ёшлигини ёдга олди ҳамда ақлли узатмани амалга оширди, бироқ унинг шериги вазиятни гол билан якунлай олмади |
| 86' |
 |
Мезбонлар ҳакамга эътироз билдиришмоқда. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганлиги борасида баҳс юзага келган |
| 83' |
 |
Жиззахлик мухлислар аллақачон байрамни бошлаб юборишган. Стадионни тарк этганлар ҳам талайгина. Сўғдиёна анча ишонч билан ҳаракат қилмоқда |
| 82' |
 |
Йўлдошев Денисов билан даҳанаки жангга киришди. меҳмонларда хавфли стандарт юзага келди |
| 79' |
 |
Бизда тўхталиш! Искандар Шойқуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 76' |
 |
Ўзгаришлар. Муҳаммадсафо Фозилов - Расул Йўлдошев, Усмонали Исмоналиев - Билол Туплиев. |
| 73' |
 |
Гоооол! Сўғдиёна ҳисобни иккитага оширди. Авазбек Ўлмасалиев Сафаевни тушунмади ва автогол муаллифига айланди |
| 72' |
 |
Бунёдкор бир киши кам бўлиб ҳам имкон қадар ҳужумларда иштирок этиб турибди. Бироқ жамоа ҳар томонлама толиқиб қолган |
| 70' |
 |
Саломов бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ тўп анча хато йўналиш олди. Иккинчи узатмадан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 67' |
 |
Зарбаааа! Бунёдкорнинг кетма кет зарбалари дарвоза ёнидан ўтиб кетмоқда. |
| 65' |
 |
Ўзгаришлар. Жасур Ҳасанов - Виталий Денисов, Ҳусниддин Ғофуров - Самандар Мавлонқулов, Хислат Ҳалилов - Шавкат Саломов |
| 64' |
 |
Мухлислар Бақоевдан Денисовни майдонга туширишни сўрамоқда. Терма жамоа юлдузи ўзбек майдонларида қайта кўриниш бериши барчани қизиқтирмоқда |
| 63' |
 |
Хавфлиии! Ҳасановнинг қанотдан узатиб берган тўпи ўз манзилига етиб бормади. Сўғдиёна ҳужумларни уюштиришда давом этади |
| 62' |
 |
Музаффар Олимжонов рақибига нисбатан қўполлик ишлатди |
| 60' |
 |
Ўзгариш. Павел Могилевец - Дмитрие Побулич |
| 56' |
 |
Бунёдкор ҳужумларни кўпайтирди, қизил карточка жамоага салбий таъсир кўрсатмоқда |
| 51' |
 |
Қизил карточка! Даврон Эргашев ўз жамоасини бир киши кам ҳолатга ташлаб кетди, Бунёдкор бир киши кам бўлиб ўйнайди |
| 50' |
 |
Зарбаааа! Раҳмоналиев чамаси 30 метрчадан тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсинини силаб ўтди, меҳмонларга омад етишмади |
| 48' |
 |
Халиловга тиббий ёрдам кўрсатилди. Учрашув давом этади |
| 45' |
 |
Учрашув иккинчи бўлими бошланди |
| 45+' |
 |
Биринчи бўлимга якун ясалди, футболчилар танаффусга йўл олишди. Бироздан сўнг баҳсга қайтамиз |
| 45+' |
 |
Қўшиб берилган сўнгги дақиқада Бунёдкор вақтини ҳужумда ўтказди, бироқ хавфли вазият юзага келмади |
| 45+' |
 |
Бунёдкор бурчак зарбасидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга бош ҳакам икки дақиқа вақт қўшиб берди |
| 43' |
 |
Чермель аут ёнида рақибига қарши анча қўпол ўйнади ва ўша заҳоти бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди |
| 42' |
 |
Биринчи бўлим охирида жамоаларда чарчоқ аломатлари кузатилмоқда. Ўйин темпи тушиб кетган, тўп майдон марказидан силжимаяпти |
| 41' |
 |
Қаҳрамоновнинг бурчакдан узатган тўпи манзилига етиб бормади. Сўғдиёна ҳужумларни давом эттиради |
| 37' |
 |
хавфлииии! Ҳакимов лонг болдан сўнг деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, Икки ҳимоячи хаводан келган тўпни ўтказиб юборди, бироқ Ҳакимов анча бўшлик қилиб, вазиятни йўққа чиқарди |
| 32' |
 |
Хавфлии! Жасур Ҳасанов рақиб ҳимоячиси ва посбони йўл қўйган хатодан унумли фойдаланиш учун босим ўтказди бироқ унинг мақсади амалга ошмади |
| 32' |
 |
Бекор қилинган голдан сўнг меҳмонлар аъзоларида бироз тушкунлик бор, ҳужумлар анча заиф кечяпти |
| 30' |
 |
Шошилишга ҳали эрта! голдан аввалги вазиятда Бунёдкор аъзоси офсайдда қолган экан! Гол бекор қилинди |
| 28' |
 |
Гооооол!!! меҳмонларда стандарт вазият, бурчакдан узатилган тўпни Давронжон Эргашев боши билан дарвозага йўллаб қўйди. Ҳимоячилар тўп ёнига тўғаноқ бўлишни уддалай олмади |
| 25' |
 |
Бунёдкор ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳужумлар сонини анча оширди, Сўғдиёна бироз муддат ҳимояга қамалди |
| 17' |
 |
Гооооол! Сўғдиёна Ҳасановнинг узатмасидан сўнг Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобни очди. Жавоҳир кучли зарбасини дарвозабон ва ҳимоячилар бартараф эта олмади |
| 15' |
 |
Сўғдиёна ўйин назоратини ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда, Бақоев шогирдлари меҳмонлар дарвозаси ёнида ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда |
| 13' |
 |
Хавфлииииии! Шахбоз Жўрабеков ҳимоячилар орасидаги бўшлиқни топиб, дарвоза олис бурчагига тўпни йўллади, бироқ зарба анча кучли бўлгани билан дарвоза тўрига бориб тушмади |
| 10' |
 |
Ўйин темпи секин аста кўтарилиб бормоқда. Иккала жамоа ҳам жонланиб, ҳужумларни кўпайтирмоқда |
| 07' |
 |
Мезбонларда навбатдаги стандарт вазият бесамар якунланди. Жаур Ҳасановнинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпи ўз манзилига етиб бормади |
| 03' |
 |
Сўғдиёнада илк бурчак зарбаси! Чермелнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди |
| 02' |
 |
Илк ҳужум меҳмонлар ижросида содир этилди, бироқ ҳимоячилар Мираҳмадовни зарарсизлантирди |
| 01' |
 |
Учрашувга старт берилди |
| 01' |
 |
Диққат! Футболчилар пфл мадҳияси садоси ортида майдонга чиқиб келишмоқда |
| 00' |
 |
Бугун жиззахлик мухлислар янги келган футболчилар ўйинига баҳо бериб олишади. Виталий Денисов ҳаракатлари барчага қизиқ бўлиши турган гап |
| 00' |
 |
Ўйинга барча нарса шай ҳолатда, футболчилар майдонга чиқиб келишга тайёр! |
| 00' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Суперлига 14-тур баҳсларига бугундан старт берилди. Турнинг марказий баҳси бироздан сўнг Жиззахда бошланади. Унда Сўғдиёна Бунёдкорни қабул қилади. Қуйида ушбу ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. |