Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+6' |
|
"Эл Классико" якунига етди. «Барселона» меҳмонда "Реал Мадрид"ни 0-1 ҳисобида мағлуб этди. Милитаонинг автоголи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Минимал устунлик ва жавоб ўйини меҳмонларда. |
90+3' |
|
«Барселона» мураббийи Хави ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. |
90+2' |
|
Учрашувга ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди. |
89' |
|
Иккинчи таймда майдонга туширилган Родриго узоқ масофадан хавфли зарба йўллади, аммо ноаниқ. |
86' |
|
Шунингдек, Франк Кессие ўз ўрнини Серхи Робертога бўшатиб берди. |
85' |
|
"Қироллик клуби" таркибида навбатдаги ўзгариш: Модрич ўрнига Алваро туширилди. |
81' |
|
Ўйин ҳозирча кичик фоллар билан давом этяпти, мезбонлар минимал устунликни сақлаб қолиш пайида. |
78' |
|
«Реал» бир нечта хавфли ҳужумлар ташкил этиб фойдалана олмаяпти. |
74' |
|
Мезбонлар таркибида ўзгариш: Кроос ўз ўрнини Чуаменига бўшатиб берди. |
70' |
|
Майдон марказида Феде қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. |
67' |
|
Шунингдек, Начо ўрнига Родриго туширилди. |
55' |
|
55-дақиқада Начо сариқ карточка олди. |
65' |
|
«Барселона» таркибида ўзгариш Рафиня ўрнига Фати туширилди. |
60' |
|
Мезбонлар қанчалик ҳаракат қилишмасин гол уришни уддасидан чиқмаяпти. |
50' |
|
Феде қанотдан узатиб берган тўпини Вини дарвоза томон йўллади, аммо ҳимоячи қайтарди. |
46' |
|
Иккинчи тайм бошланди. Илк дақиқалардан мезбонлар бурчак тўпига эга бўляпти. |
45+2' |
|
Дастлабки тайм тугади, ҳисоб ҳозирча меҳмонлар, каталоняликлар фойдасига 0-1. Эдер Милитао ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. |
45' |
|
Бош ҳакам дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди. |
44' |
|
Тайм сўнггида Рафинья ҳам сариқ карточка билан жазоланди. |
40' |
|
«Реал» футболчилари навбатдаги имкониятни кўкка совурди, бу сафар Карвахал ноаниқ зарба берди. |
38' |
|
Меҳмонлар чап қанотдан ҳужумга ўтганди, лекин Ферраннинг узатмасига Гави етиб келмади. |
35' |
|
Тўп назорати бўйича «Реал» 52% га 48% олдинда. |
31' |
|
Ҳисобни очиб олган меҳмонлар ўйин ташаббусини секин қайтариб оляпти. |
27' |
|
Гооооол! Эдер Милитао ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. |
24' |
|
Учрашувдаги илк сариқ карточка Винисиусга кўрсатилди, бразилиялик Де Йонгга қарши қўпол ўйнади. |
20' |
|
Мезбонлар ҳозирча ташаббусни ўз тарафига оғдириб олган, каталонияликлар кези келганда қарши ҳужумга ўтмоқда. |
15' |
|
Бензема дарвоза томон яна бир зарба берди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди. |
12' |
|
Карим Бензема дарвозани ишғол қилган эди, аммо офсайд сабаб ҳисобга олинмади. |
7' |
|
Виниcиус қанотдан рейд уштирди, лекин зарбаси ўта ноаниқ чиқди. |
3' |
|
Дастлабки дақиқалардан мезбонлар хавфли ҳужум уюштирди. Лука Модрч яхши имкониятдан фойдалана олмади. |
1' |
|
Бош ҳакам Мунера ҳуштагини чалди ва ўён бошланди! |
0' |
|
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Испания Кубоги ярим финалидан ўрин олган "Реал Мадрид" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида. |