Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
90+6' |
 |
Ўйин тугади, «Эвертон» ўз уйида дурангни тортиб олди. |
90+4' |
 |
Лорис ҳам хатога йўл қўйишни бошлади, бу сафар ҳужумчи сал ишончсиз ўйнади. |
90' |
 |
Бош ҳакам ўйинга 6 дақиқа қўшиб берди. |
90' |
 |
Гооооол! Ҳисоб тенглашди. Кин узоқдан фантастик зарба йўллаб дарвозани ишғол қилмоқда. |
88' |
 |
Яна бир қизил карточка! Бу сафар Соннинг ўрнига тушган Моура майдондан четлатилди. |
86' |
 |
Мезбонлар яна бир хавфли жарима зарбасига эга чиқмоқда. |
81' |
 |
Кристиан Ромеро ҳам сариқ карточка билан жазоланди. |
79' |
 |
Сариқ карточкаси бор Лангле ўрнига Санчез тушди. |
76' |
 |
Уго Льорисдан ажойиб сейв! Франсялик дарвозабон Онананинг зарбасини қайтарди. |
73' |
 |
Меҳмонлар ҳимояда бироз ишончсиз ўйнаяпти, хатога йўқ қўйишига бир баҳия қолди. |
68' |
 |
Гоооооол! Харри Кейн белгиланган пенальтини голга айлантириди. |
67' |
 |
Пенальти белгиланди! Мезбонлар ўз жарима майдончаси ичида қўпол ўйнади. |
64' |
 |
Клеман Лангле сариқ картончка билан жазоланди, у Ивобига нисбатдан қоида бузганди. |
58' |
 |
Дукуре Кейнга нисбатдан ўта қўпол ўйнади ва қизил карточка билан жазоланди. |
50' |
 |
Тайм бошиданоқ Онана ҳужумга ўтиб, зарба берди, лекин зарба анча кучсиз чиқди. |
45' |
 |
Иккинчи тайм бошланди, тўпни мезбонлар ўйинга киритиб берди. |
45+3' |
 |
Ҳакам ҳуштагини чалди ва биринчи тайм тугади. |
45' |
 |
Бош ҳакам биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берди. |
40' |
 |
Сон дарвозабон билан яккама-якка чиқиб зарба берди, Пикфорд қайтарди. Уни устига офсайд ҳам қайд этилди. |
35' |
 |
Харри Кейин қанотдан тўпни жарима майдончаси марказига узатганди, аммо тўп манзилигича етиб бормади. |
30' |
 |
Ромеро аутга яқин жойда Грейга нисбатдан қоида бузди, мезбонлар хавфли жарима зарбасига эга чиқишди. Дукуренинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ чиқди. |
28' |
 |
Порро ҳамда Лорис кутилмаганда бир-бирларига ишониб қолиб хато қилишларига сал қолди. |
25' |
 |
Майдон эгалари кетма-кет хавфли вазиятлар яратмоқда. Годфрининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. |
20' |
 |
Лондонликлар ҳозирча қарши ҳужум режимида ҳаракат қиляпти, Перишичнинг узатмаси Поррогача етиб бормади. |
15' |
 |
Алекс Ивоби ҳам қанотдан рейд уюштириб тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди, лекин тўп Грейгача етиб бормади. |
10' |
 |
Харри Кейн ҳам қанотдан етказиб берилган тўпни бош билан зарба берди, аммо анча ноаниқ чиқди. |
5' |
 |
Ўйин бошиданоқ мезбонлар илк ҳужумини ташкил этишди. Грей бирга-бир вазиятга чиқиб зарба берди, лекин бироз ноаниқ чиқди. |
1' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! АПЛ 29-туридан ўрин олган «Эвертон» ҳамда «Тоттенхем» ўртасидаги баҳс бошланди. |