Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| 12.11.2020. соат 21:00 |
ЎЗБЕКИСТОН
|
0 : 1
|
СУРИЯ
Маҳмуд ал-Мавас (47)
|
| JAMOALAR TARKIBI |
12.Абдувоҳид Неъматов
03.Ҳожиакбар Алижонов
21.Игорь Голбан
02.Ислом Қобилов
23.Иброҳимхалил Йўлдошев
18.Лутфулла Тўраев
22.Жамшид Искандеров
06.Азизжон Ғаниев
08.Ойбек Бозоров
10.Жалолиддин Машарипов
19.Бобур Абдухолиқов |
|
01.Иброҳим Ал-Меҳ
03.Мойад Ажан
02.Юсуф ал-Ҳамвий
05.Умар Миданий
04.Фарис Арнаут
16.Даабул Моҳир
06.Кемал Ҳмейша
10.Маҳмуд ал-Мавас
12.Муҳаммад Усмон
07.Аяс Усмон
21.Ало ад-Далий |
| ZAHIRA |
01.Ботирали Эргашев
16.Жавоҳир Илёсов
04.Ҳусниддин Алиқулов
05.Рустам Ашурматов
07.Шаҳзод Убайдуллаев, 09.Аброр Исмоилов
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Санжар Қодирқулов
14.Акмал Мозговой
15.Мурод Холмуҳаммедов
17.Достонбек Ҳамдамов
18.Ҳожимат Эркинов |
|
23.Аҳмад Мадания
08.Вард ас-Слам
09.Симон Амин
11.Муҳаммад ал-Мармур
13.Зоир Крума
14.Юсуф Муҳаммад
15.Муҳаммад Анез
17.Холид Курдоғли
18.Муҳаммад Риҳания
19.Абдулраззоқ ал-Муҳаммад
20.Мардик Мардикян |
| SARIQ KARTOCHKA |
Лутфулла Тўраев (11)
Ойбек Бозоров (52)
Ислом Қобилов (65)
Мурод Холмуҳаммедов (80) |
|
|
| QIZIL KARTOCHKA |
Ҳожиакбар Алижонов (11) |
|
Юсуф ал-Ҳамвий (50) |
| 90+5' |
 |
Учрашув якунланди. Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди |
| 90+5' |
 |
Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90+1' |
 |
Бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозабон ушлаб олишда хатога йўл қўйди. Ерга йиқилиб тушгандан сўнг, бироз майдонда ётди. |
| 90' |
 |
ВУҲҲҲ! Ҳожимат Эркиновнинг зарбаси давроза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Ҳолмуҳаммедов зарба берди дарвозабон ўз ўрнида |
| 87' |
 |
Дарвозабонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. |
| 82' |
 |
Лутфулло Тўраев ўрнига Сандар Қодирқулов майдонга тушди |
| 79' |
 |
Мурод Ҳолмуҳаммедов огоҳлантирилди |
| 76' |
 |
Бобир ўрнига Темурхўжа Абдиҳолиқов туширилди |
| 69' |
 |
Вадим Абрамов яна икки футболчини алмаштирди. Голбан ўрнига Ҳолмуҳаммедов, Искандеров ўрнига Исмоилво туширилди |
| 65' |
 |
Рақибга нисбатан қўпол ўйнаган учун Ислом Қобиловга сариқ карточка кўрсатилди |
| 62' |
 |
Термамиз сафида ўзгариш: Машарипов ва Бозоров майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Ҳожимат Эркинов ҳамда Ҳамдамов туширилди. |
| 59' |
 |
ВОҲОООООҲОООО! Ажойиб сейв! Маҳмуд Ал Маваснинг пенальтидан йўллаган зарбасини Неъматов қайтарди! |
| 58' |
 |
Игорь Голбан рақибни йиқитгани учун ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади |
| 53' |
 |
Ойбек Бозоров ҳакам томонидан огоҳлантирилди |
| 50' |
 |
Иброҳим Ҳалил Йўлдошевга нисбатан қўпол ўйнагани учун рақиб футболчиси Юссуф Ал Ҳамви майдондан четлатилди |
| 49' |
 |
ВУУУҲ! Ўтказиб юборилган голдан сўнг вакилларимиз олдинга ўтди. Бобирнинг зарбасини дарвозабон қайтарди |
| 47' |
 |
ГООООЛ! Маҳмуд Ал Мавас учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мавас тўпни дарвозага жойлаб қўйди |
| 45' |
 |
Иккинчи бўли бошланиш арафасида. Рақиб бўлимни 3та ўзгариш билан бошлайди |
| 45+1' |
 |
Ғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Шу билан биринчи бўлимга якун ясалди. Ҳозирча ҳисоб 0:0 |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 40' |
 |
Голбан марказда рақибни тактик фол билан тўхтатди |
| 37' |
 |
Бобир қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилганди, ҳимоячи уни тўхтатди |
| 34' |
 |
ВУУУУҲ! Сурия терма жамоаси футболчисининг кучли ва аниқ зарбасини Неъматов қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 31' |
 |
Ғаниевнинг узатмасидан сўнг Машарипов айёрона зарба берган эди, афсус аниқлик етишмади |
| 27' |
 |
Рақиб футболчисининг узатмасини ҳимоячимиз Неъматовга тўхтатиб берди |
| 22' |
 |
Ҳимоячиларимиз жарима майдонига оширилаётган тўпларни узоқлаштирмоқда |
| 19' |
 |
Терма жамоамиз камчиликда ўйнаётганига қарамай, ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Абрамов шогирдлари ҳимояга ётиб олиш ҳақида ўйлашмаяпти |
| 17' |
 |
Сурия терма жамоаси футболчисининг қанотдан жарима майдони марказига етказиб берган тўпини Нематов ушлаб олди. |
| 12' |
 |
Жаримадан узатилган тўпни дарвозабонимиз Неъматов эгаллаб олди |
| 11' |
 |
Ҳакам билан баҳслашгани учун Лутфулла Тўраев ҳам огоҳлантирилди |
| 10' |
 |
Алижонов дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган рақиб футболчисини қўли билан тўхтатиб қолганлиги учун майдондан четлатилди. Учрашув бошиданоқ майдонда бир киши кам бўлиб қолдик. Бу терма жамоамиз учун жиддий синов |
| 9' |
 |
Машарипов узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 4' |
 |
Сурия тезлик билан қарши ҳужумга ўтди. Неъматов ўз жойини ташлаб чиқиб, хавфни бартараф этди. |
| 3' |
 |
Терма жамоамиз учрашувни ҳужумкорлик билан бошлади |
| 1' |
 |
Учрашувга старт берилди! |
| ' |
 |
Сурия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бошланиш арафасида. Учрашувни ушбу саҳифада матнли трансляция қилиб борамиз |