Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
    
        | 90+' |  | Бизни кузатишда давом этинг. Кўришгунча, соғ ва саломат бўлинг | 
    
        | ' |  | Ўйин ўз якунига етди. Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган илк баҳсда Дания Уэльс дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришга муваффақ бўлди | 
    
        | 94' |  | ГООООООООООООООЛ! Брейтвейтнинг голи инобатга олинди. Дания Уэльсни шунчаки янчиб ташлади | 
    
        | 93' |  | Брейтвейт гол уришга муваффақ бўлди, аммо ҳакам офсайд қайд этмоқда. Голни ВАР текширмоқда | 
    
        | 90' |  | Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди | 
    
        | 90' |  | Уэльс футболчиси Харри Уилсон ўтиб кетган рақибни тепгани учун қизил карточка олмоқда | 
    
        | 88' |  | Гооооооооооооол! Дания ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Мехле ўз ҳисобига гол ёздииб қўйди | 
    
        | 85' |  | Даниядан жуда ҳам хавфли вазият. Бош билан йўлланган зарбадан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, Брейтвейт эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади | 
    
        | 83' |  | Брейтвейтнинг қанотдан узатмасидан сўнг хавфли вазият вужудга келди ва бурчак зарбаси | 
    
        | 81' |  | Ҳозиргина майдонга тушган Брукс яхши вазиятга чиқиб кетаётган Дания футболчисини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди | 
    
        | 80' |  | Уэльсда ҳам икта ўзгариш. Мур ўз ўрнини Робертсга, Жеймс эса Бруксга бўшатиб берди | 
    
        | 77' |  | Кьер ҳам жароҳати сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андерсен майдонга тушди | 
    
        | 77' |  | Данияда футболчи алмаштирилмоқда. Ларсен ўрнига Бойлисен майдонга тушди | 
    
        | 75' |  | Кьер майдонда тиббий ёрдам олмоқда | 
    
        | 73' |  | Дания терма жамоаси қанотлардан хавфли ҳужумлар уюштирмоқда, аммо иш зарба беришгача бормаяпти | 
    
        | 69' |  | 2 та гол урган Дольберг майдонни тарк этди унинг ўрнига Корнелиус майдонга чиқди | 
    
        | 65' |  | Даниялик футболчининг қанотдан узатмаси дарвозага кириб кетишига бир баҳия қолди | 
    
        | 61' |  | Жо Аллен тепган тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди | 
    
        | 60' |  | Дания терма жамоаси яхши ҳужум уюштирди олисдан 2 та яхши зарба йўллашга муваффақ бўлди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди | 
    
        | 57' |  | Бейлнинг узатмасидан сўнг, Уэльслик футболчи кучли зарба йўллади, аммо тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди | 
    
        | 50' |  | Данияликлар кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Уэльсликлар эса бироз ишончсиз тарзда ҳимояланмоқда | 
    
        | 48' |  | Гоооооооооол! Ўйинда ҳисоб ўзгарди. Ҳимоячининг яққол хатосидан сўнг Дания футболсчиси Дольберг ўзининг ҳам жамоасининг ҳам иккинчи голини киритди. | 
    
        | 45' |  | Демак, ўйиннинг иккинчи бўлими старт олди | 
    
        | ' |  | Шундай қилиб, биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча Дания терма жамоаси минимал устунлик билан олдинда бормоқда | 
    
        | 45+1' |  | Дания футболчиси Мехле жарима майдони ичида зарба йўллади ва бурчак тўпи ишлаб олди | 
    
        | 41' |  | Ўйинда ўзгариш. Уильямс жароҳат олган Робертс ўрнига майдонга тушди
 | 
    
        | 39' |  | Уельс футболчиси Киффер Мор сариқ карточка олди | 
    
        | 36' |  | Уэльс футболчиси аутга чиқиб кетаётган тўпни сақлаб қолиш жараёнида жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда | 
    
        | ' |  |  | 
    
        | 33' |  | Дания терма жамоаси анчагина жонланиб қолди ва қатор ҳужумлар уюштирмоқда | 
    
        | ' |  |  | 
    
        | 27' |  | Гоооооооооол1 Дания терма жамоаси футболчиси Долберг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси эвазига Данияни олдинга олиб чиқди | 
    
        | 25' |  | Ўйинда илк сариқ карточка. Уэльс футболчси Жо Родон иккинчи бор ҳакам томонидан огоҳлантирилди | 
    
        | 24' |  | Ўйин темпи ҳозирча ўртача. Жамоалар ҳозирча айтарли хавфли вазиятлар ярата олмади | 
    
        | 20' |  | Симон Кьер дарвозага зарба йўллашга уриниб кўрди ва яна Дания фойдасига бурчак зарбаси ишлаб берди | 
    
        | 20' |  | Дания терма жамоаси кетма-кет икки бора бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди | 
    
        | 18' |  | Уэльс футболчиси Жамес узоқ масофадан аниқ зарба йўллади ва Шмейхель тўпни эгаллаб олди | 
    
        | 14' |  | Дания ҳимоядан чиқишда муаммоларга дуч келмоқда | 
    
        | 13' |  | Уэльс ҳозирча устунликка эга бўлиб турибди | 
    
        | 10' |  | Уэльс футболчилари дарвоза томон кетма-кет зарбалар берди, аммо тўп даниялик футболчиларга тегиб қолди | 
    
        | 9' |  | Бейлдан жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба, аммо бироз ноаниқ | 
    
        | 8' |  | Гарет Бейл қанотдан ўзининг тезкорлиги эвазига рақибларини ортда қолдир, аммо унинг узатмасини шериклари йўққа чиқарди | 
    
        | 6' |  | Брейтвейтда яхши имконият вужудга келган эди, аммо у тўпни йўқотди | 
    
        | 4' |  | Дания терма жамоаси футболчиси ўйин қоидасини бузди ва Уэльс жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди | 
    
        | 2' |  | Ҳозирча жамоалар кўпроқ майдон марказида ўйин олиб боришмоқда | 
    
        | 0' |  | Ҳакамнинг хуштаги янгради ва ўйинга старт берилди | 
    
        | ' |  | Мазкур учрашувдан онлайн матнли трансляцияни бизнинг сайтимизда кузатиб боришингиз мумкин | 
    
        | 0' |  | Бу босқичдан ўрин олган илк баҳс Дания ва Уельс терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади | 
    
        | ' |  | Ассалому алайкум футбол мухлислари. Бугундан Европа чемпионатида плей-офф босқичи старт олади |