Sahifa har 1 daqiqada avtomatik yangilanadi.
| ' |
 |
Бизни кузатишда давом этинг. Кўришгунча, саломат бўлинг. |
| 90+4' |
 |
Шундай қилиб, Саутгейт бошчилигидаги инглизлар ярим финалга йўл олди. Немислар эса шу ерда ўз юришини тўхтатмоқда |
| 90+4' |
 |
Ўйин ўз якунига етди. Англия терма жамоаси Германияни қийинчилик билан бўлсада мағлуб этди |
| 92' |
 |
Немислар ҳаводан тўпни жарима майдончасига етказиб бермоқда, аммо англиялик ҳимоячилар тўпни осонлик билан қайтармоқда |
| 90' |
 |
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
 |
Леон Горецканинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпи кучсиз ва ноаниқ чиқди |
| 86' |
 |
Ниҳоят Англияда Стерлингдан бошқа гол урадиган футболчи чиқди ва бу табиийки Харри Кейн |
| 85' |
 |
ГОООООООООООООООООЛ! Кейн ва ниҳоят гол уришга муваффақ бўлди. |
| 84' |
|
Англия немисларни тўпсиз қолдириб, вақтдан ютишга ҳаракат қилмоқда |
| 80' |
|
Мюллер ажойиб имкониятни кўкка совурмоқда. Бу немисларнинг ўйиндаги энг яхши вазияти эди. |
| 80' |
 |
Даҳшааааааааат! Мюллер бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади |
| 77' |
|
Мюллернинг жаримадан тепган зарбаси жонли девордан ўтмади |
| 76' |
 |
Немислар дарҳол олдинга борди ва яқин масофадан жарима тепиш имкониятини қўлга киритди |
| 75' |
 |
Люк Шоуниннг қанотдан узатмасидан сўнг, Стерлинг тўпни дарвозага жойлаб қўйди |
| 75' |
 |
ГООООООООООООООООООООООЛ! Стерлинг ҳисобни очмоқда |
| 70' |
|
Жамоалар захира ресурсларидан фойдалана бошлади, энди ўйинга голлар керак |
| 68' |
 |
Букайо Сака эса Англия таркибида майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Жек Грилиш майдонга тушмоқда |
| 68' |
 |
Ўйинда ўзгариш. Вернер ўрнига Гнабри майдонга тушмоқда |
| 65' |
|
Майдонда футболчилар анча агрессив ҳаракат қилмоқда |
| 64' |
 |
Стерлингга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилмоқда |
| 62' |
|
Англия жарима майдончаси атрофида хавфли вазият яратиш билан овора, аммо немслар анча тартибли ҳимояланмоқда |
| 59' |
 |
Майдрн марказида Кай Хаверцга нисбатан ўцин қоидаси бузилди |
| 56' |
|
Кейн майдонга қайтди. Унинг жароҳати унчалик жиддий эмас |
| 55' |
|
Немислар майдон маркказида майда паслар билан тўрни эгаллаб турибди |
| 54' |
 |
Харри Кейн майдонда жароҳат олиб ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 53' |
 |
Кейнга нисбатан майдон марказида ўийн қоидаси бузилди |
| 48' |
 |
ВУУУҲ! Хаверцнинг кучли ва аниқ зарбасини Пикфорд қайтарди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| 45' |
 |
Шундай қилиб, биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилганича йўқ |
| 45' |
 |
Англия терма жамоаси хавфли вазият уюштирди. Кейн хатто дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, яхши вазиятга чиқда, аммо якунда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди |
| 44' |
 |
Тони Кроссга нисбатан ўйин қоидаси бузилди ва Калвин Филипсга сариқ карточка кўрсатилди
|
| 43' |
 |
Харри Кейнга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Англияликлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди |
| 42' |
|
Биричи бўлимнинг сўнгги 5 дақиқалиги бошланди. Ҳозирча, иккала клубда ҳам хавфли вазиятлар йўқ |
| 38' |
 |
Кай Хаверц олдинга ўтаётган бир пайтда, Уолкер тўпни ундан олиб қўйди |
| 37' |
 |
Англия қанотлардан хавфли ҳужумлар уюўтирмоқда, бироқ зарба беришнинг иложи бўлмаяпти |
| 34' |
 |
Вергер яхши имкониятга чиқиб, дарвозага зарба йўллади, аммо офсайд қайд этилди |
| 33' |
|
Германиялик футболчилар майдон марказида майда пасларни амалга оширмоқда |
| 31' |
 |
Герминиядан хавфли вазият. Қанотдан узатилган тўпни, дарвозага йўллайдиган одам топилмади |
| 29' |
 |
Магуайерга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 27' |
 |
Магуайер учинча маротаба иккинчи қаватдаги курашда устунликка эришмоқда, аммо зарбаларга аниқлик етишмаяпти |
| 26' |
 |
Жарима майдончаси исиша узатилган тўпни Киммих узоқлаштирди |
| 25' |
 |
Люк Шоуга нисбатан ўйин қоидаси бузган Гинтер сариқ карточка олди |
| 24' |
|
Илк 10 дақиқадан фарқли ўлароқ Англия ўйинда етакчиликни ўз қўлига олди |
| 22' |
 |
Букайа Сака иккинчи марта ўз жамоасига жарима зарбаси ишлаб берди |
| 22' |
|
Биринчи бўлимнинг ярми ўз якунига етди. Ҳозирча жамоалар бироз эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда |
| 19' |
 |
Англия олдинга ўтаётган бир пайтда ҳакам офсайд қайд этди |
| 16' |
 |
Бурчак зарбаси амалга оширилганидан сўнг Магуайер бош билан зарба берди, аммо бироз кучсиз |
| 16' |
 |
Рахим Стерлинг узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади ва Нойер тўпни қайтаришга муваффақ бўлди |
| 14' |
 |
Рюдигер Сакага нисбатан ўйин қоидасини бузди ва инглизлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди |
| 12' |
 |
Англия олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда |
| 10' |
|
Хаверц тепган тўп жонли девордан ўтмади |
| 9' |
|
Германия жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди |
| 7' |
 |
Тимо Вернер бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди, аммо Пикфорд тўпга улгурди |
| 5' |
 |
Немислар майдон марказида яққол устунлик қилмоқда |
| 4' |
 |
Инглизлар илк дақиқаларда бироз эҳтиёткор ўйин ўтказмоқда |
| 2' |
 |
Германия терма жамоаси ҳозирча майдонда устунлик қилмоқда |
| 0' |
 |
Ўйинга старт берилди! |
| 0' |
 |
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Евро-2020 нимчорак финалидан ўрин олган Англия - Германия учрашувини онлайн матнли трансляциясини сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин |